Ислом подшосининг дуоси ва кечирим сўраш адоси |
|
|
|
20.06.2024 11:27 |
У шундай бир кишики, унинг борлиғидан замонага тинчлик ёғилиб туради. Халқ доимо унинг саховат ва эҳсонига шукр айтиб келган. Бифъкиши шарқ ва ғарбнинг ҳукмдори шоҳ Абулғозжй Султон Ҳусайндир, унинг эҳсони абадий боисин! Мен унинг сифатларини, хулқини ва марҳаматини, адолат ва инсофини қандай қилиб мақтай оламан! Агар мен каби юз минг шеър ёзувчи минг йил давомида қоғоз саҳифаларини унинг сифатлари билан тўлдирса, шунда ҳам унинг васфининг мингдан бири айтилмаган, балки юз мингдан бири айтилмаган, балки юз мингдан бири ёзилмаган бўлади. Унинг мадҳияси ва дуосини шу билан тамомлаб, қолган гапларимни қуш тили билан давом этайин. У даврон боғидаги шундай бир қушки, унинг ҳамроҳи доимо саодат бўлсин! У салтанатнинг юксак осмонида сайр қилиб юрсин ва бахт боғида ўзига ошён қурсин! Бу бахт, иззат ва давлат унинг боши узра доимо ҳашаматли соябон бўлиб турсин! Унинг адолатли бўстонида юз туман қуш ҳеч қачон зулм тошидан озор чекмасин! Ҳукми то абад даврон аро барқарор боисин! Барча инсонлар ва жонлар унинг амрига бўйсунсин! Давлатининг душманлари унга тобеъ бўлишсин! У ҳамманинг гуноҳидан ўтиб, халққа ҳимоячи боисин!
|