Истиғно йўли адосида муножот |
|
|
|
19.06.2024 21:31 |
Эй даргоҳинг юз фалакдан ҳам кенгроқ бўлган! Остонанг минг Зуҳалдан1 ҳам юксакроқ турган! Осмон ва юлдузлар сенинг олдингда қандай вужудга эга боисин? Уларнинг борлиги йўқлик билан тенгдир! Оламни йўқ қилиш ёки бор қилиш сен учун хамирдан қил суғуигандек гап. Аллоҳ-Аллоҳ! Бу не қадар улуғ мартаба, бу не эҳтиёжсизликдир. сенинг ҳузурингда бир чўлоқ чумоли ва ўрмон шери бўлса ҳам, бўлмаса ҳам бирдек ҳисоб! Мен ўрмон шери эмас, балки чўлоқ чумолиман. Шунчалик ожизманки, ҳатто у чумоли ҳам мендан юз марта ор қилади. Бошқаларга мен зорни эҳтиёжсиз эт! Фарёдимга етиб, кишиларга мени муҳтож этма!
Тамсил
Намруд Аллоҳ таоло Халилини ўтда куйдириш учун ўз палақмонини созлади. Тоғ-тоғ қилиб тахланган ўтинга олов ёқишиб, унинг алангасини кўкка еткардилар. Ишқ кўчасида Аллоҳ далили ҳисобланган Халилиллоҳни бу ўт томон палақмонга солиб отишди. Шу пайт юқоридан ҳукм бўлиб, унинг олдига Жабраил етиб келди. Халил ўтга етишган чоғида Жабраил унга шундай деди: — Эй Халил! Сен бу пайт ўзингда нимага эҳтиёж сезяпсан? Қандай лутф-еҳсон кўрсатилишини хоҳлайсан? Сен нима десанг, ўшани муҳайё қилай, нимани истасанг, шуни амалга оширай. Халил унга шундай деди: — Менга ўтни қисмат этган эҳтиёжим нима эканлигини ҳам ўзи билади. Ҳозир сенга илтимос қиладиган ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ! Барча ҳолатда ҳам ўзингга муҳтож эт! Менинг насибамни кишиларга эҳтиёжсиз қил!
|