Каклик сайраши йўсинида Ҳудҳуднинг куйлагани |
|
|
|
19.06.2024 20:09 |
— Эй, фироқ тоғининг Каклиги! Кўзингни иштиёқ дардида лаъл этиб, хиром қилғил. Ҳажр тоғидаги Фарҳодга ўхшаш бир ерда қарор топмай, йўлга қадам ташлагил. Сенинг тумшуғинг лолага ўхшаш қизилдир. Бу қон ютишликдан аниқ далилдир. Гўёки яқинлик Қофини ёд айлаб, узоқдан туриб фарёд ураётгандексан. Аммо бу баланд сайрашларинг қаҳқаҳа эмас, балки ўз мотамингга заҳарли кулгидир. Чунки сен Қоф тоғи сари азм қилдинг, энди васл умиди билан базм тузгил. Васл умиди яқиндир, сен бундан шод бўлгил, ҳажр тоғи тошидан озод бўлгил!
|