Навоий бирла Ҳусайний PDF Босма E-mail
10.12.2010 12:21


Икки пардали драма

Ҳассос олим, фидойи навоийшунос Ҳамид Сулаймон ҳамда саҳнада Навоий тимсолининг беназир ижрочиси — Олим Хўжаларнинг ёрқин хотираларига бағишланади.
Муаллиф

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР:
Навоий
Ҳусайний — шоҳ [Ҳусайн Бойқаро]
Афзал — бош вазир
Бадиуззамон — шаҳзода
Мўмин Мирзо — Бадиуззамоннинг ўғли
Шоий — мударрис
Гулрухсор — малика
Султонали — хаттот
Бобо Али — эшик оға
Маждиддин — вазир
Соний — вазир
Морбоз — соқчибоши
Тарлонбек — саркарда
Чори — навкар
Абдумалик — чопар
Талабалар, канизак за мулозимлар



1-кўриниш

Шинам сўри ёнига йўл-йўлакай гаплашганча кекса мударрис Шоий билан тийрак болакай — кичик шаҳзода Мўмин Мирзо келишади.
ШОИЙ. Эмди, шаҳзодам, «Тарихи Абомуслим»ни такрор қилурмиз — қани, унутмадинғизмукин?
МЎМИН. О, наинким унутмак — мен ани Паҳлавон бобоға айтуб, олқиш ҳам олдим!
Шоий (ўтиришгач). Ҳазрат Паҳлавон кўп закий кишидур. Андоғ эрса, қани, бизға-да айнан ул зотиға айтқонинғиздек баён этинг-чи.
МЎМИН. Хўп бўлур. Ул замонлар арабда алавийлар, умма-вийлар ва аббосийлар аталмиш уч гуруҳ мавжуд бўлуб, хали-фалик тахти уммавийларда эрди. Оз нуфузли бўлмуш ала-вийлар ўз тирикчиликлари ила машғул ва халифалик — бошқарув ишлариға аралашмас эрдилар.
Аббосийлар эрса мудом тахт эгалламак пайинда юришса-да, аммо кўп сонли ва жангари уммавийлардин ани олурга имконсиз эрдилар.
ШОИЙ. Ҳм, сўнги не бўлибдур?
МЎМИН. Тўқсон йил ҳалифалик қилғон уммавийлар жабр-зулмни беадад ошируб, наинким араб бўлмағон улуснинг, балким минглаб араб хонадонларининг-да ёстуқларин қуритғонлар. Хусусан, алардин бири — қонхўр жаллодлигила ном қозонмуш Ҳажжож ибн Юсуф йигирма йил халифалик қилғондур. Ондин аввал ҳам, кейин ҳам ҳеч бир ҳукмдор халққа ул ёвуздек зулм ўтказмағондур. Ривоят борким, Ҳажжож ўз қўли бирла юз йигирма минг кишини ўлдуртирғон эркан.
ШОИЙ. Хўп, ул жазои ноҳаққа мустаҳиқ бўлмуш шўрликлар кимлардур?
МЎМИН. Алар ўз юртларин ҳимоя этқонлар, гаровға олунғонлар, солуқ тўлай олмағонлардур. Жумладин, бизнинг хуросонлик аждодларимиз ҳам.
ШОИЙ. Хўп, бул бедодликлар охир қандоғ хотима топибдур?
МЎМИН. Аббосийлар сардори ўз улусиндин уммавийларга бас келадурғон куч топмағач, донийларин бизнинг Хуросон сори йиборур. Аларнинг бунда йиққон тарафдорлариға Абомуслим бош бўлур ва тадбир ҳам жасорат туфайлидин шуҳрат қозонғон ул зот катта лашкарга эга бўлгач, олти юз мингдин ортуқ арабни маҳв этуб Хуросонни озод қилур.
ШОИЙ. Абомуслим ўзи қандоғ киши эрди?
МЎМИН (бурро). Абомуслим ёши ўн тўққузда, баҳодур келбатли, саховатпеша йигит эрди. Авойили онинг ўзи ҳам қул бўлуб, уммавийлар жабрини ортуқ тортғон ва кўп яқинларидин жудо бўлғон ситамдийда эрди. Шу важдинким', мудом мотам либосин — яъни қаро кийюб юрур ва жанг асносидан ўзга пайт ҳеч кулмас эрди. Ул...
Ов кийими кийган, Ҳусайний киради. Устоз-шогирд туриб таъзим этишади.
ҲУСАЙНИЙ. Узр, маҳдум, сабоғингизни бўлдик.
ШОИЙ (қўли кўксида). Асло, шоҳим, Сизнинг олий ташрифинғиз бизлар-чун буюк илтифотдур.
ҲУСАЙНИЙ (Мўминни кўрсатиб). Нечук, шогирдингиз — кичик шаҳзоданинг идрок-иштиёқи сизни қониқтирурми?
ШОИЙ. Ваоллоҳ, кўз тегмасун, шоҳим, камина неча шаҳзо-даю олий зотларга таҳсил бериб, ҳаргиз бундоғ фарзанди донони кўрмағон эрдим. Худо хоҳласа, онинг камоли Сизни бениҳоя мамнун этғусидур!
ҲУСАЙНИЙ. Ҳай-ҳай, бул муболағангизни шаҳзодамиз чин олиб, кибр отун ҳаволатмасун эмди.
ШОИЙ (Мўминнинг елкасига қўлини қўйиб). Асло, шоҳим. Ўзинғиз имтиҳон этиб-да бул фирузбахтнинг идроку қувваи ҳофизасиға тан бермагингиз мумкиндур. Камина таълим бе-рурда мудом ўз рўбарўмда бола эрмас, улғайган кимсани тасаввур этурмен.
ҲУСАЙНИЙ (набирасига синовчан тикилиб). Биз ҳали буни синаб кўрурмиз. (Мўминга) Сиз бунга атонғизни чорланг-чи.
Мўмин «Хўп бўлур» дея югуриб кетади.
Маҳдум, не толеким, айни валиаҳдимизнинг дилбанди шундоғ фазилатлар намоён этур. Онга сиз мумкин қадар фозиллик ва комиллик сабоғин берғайсиз, токим салтанатимизнинг бўлғуси тождори айни рисоладагидек бўлғай.
ШОИЙ. Шоҳим, бул фақирнинг-да ёлғуз муроди шулдур — иншоолло бори айтқонингиз бекаму кўст ато бўлғусидур!
ҲУСАЙНИЙ (мамнун). Биз сизнинг ранжида хизматинғизни мунрсиб баҳолагумиздур. Эмди сизга рухсат.
Мударрис қуллуқ қилгач, чиқади. Шоҳ хонтахта устидаги китобни кўра бошлаганда Бадиуззамон билан Мўмин киришади.
БАДИУЗЗАМОН. Бузрукворимуз бизни истабдурлар?..
ҲУСАЙНИЙ (китобни ёпиб). Ҳа. Сўрмакчи эрдим, кичик Мирзонинг таълим сулукидин воқифмусиз, деб.
БАДИУЗЗАМОН (Мўминга синчков тикилиб). Ҳар нечук умед борким, танбеҳга сазовор бўлмағай деб.
ҲУСАЙНИЙ (бироз юраркан, Бадиуззамонга). Улуғ бобомиз Абулмансур Темурбек тақдирин мушоҳада этингиз: невчун ул фотиҳи жаҳон, беҳисоб лашкару валиаҳд фарзандлар бўлатуруб, бул фоний дунёни тарк этғони баробаринда оилаю салтанати ҳам паторатға юз тутғондур?
БАДИУЗЗАМОН (отасининг муддаосини унча тушунмай). Шу важдинким, онинг эътимодли вазири — яъни беҳудуд салтанатининг кўз-қулоғи бўлмиш шайх Нажмиддин риёкор эркон — ўшал нобакор барча кўрнамак — ҳиёнаткорларни шул қабоҳатға бошлағондур.
ҲУСАЙНИЙ (тасдиқлаб). Ҳа, ул беоқибат улуғ жаҳонгирға ҳурмат кўрсатиб, васиятин тугал адо этмак ўрниға мунофиқ-лйк йўлин тутуб, номақбул ишларни қилғондур... (Таъкидлаб.) Хўп, минбаъд ҳукмдор шул киби муртадларни ўзиға яқин тутмаслик чун не йўсун иш тутса бўлур?
БАДИУЗЗАМОН (бир оз ўйлагач). Албатта... бул жабҳадада биз сизнинг тажриба ва пандларинғизға суянурмиз, қиблагоҳ.
ҲУСАЙНИЙ. Андоғ эрса тинглангиз, башартики кўкда булут турса, билмассизким, андин ёғин келурми ёхуд шунчаки соя. Аксинча — офтоб эрса-чи?
МЎМИН. Шаксиз, андин ҳарорат била рўшнолик келур!
ҲУСАЙНИЙ. Офарин, Мадомики шундоғ эркон, ҳар бир соҳиби тахт ўзуни мажҳул булутға эрмас, нурафшон ҳур-шидға бўйламаги дурустдур.
БАДИУЗЗАМОН. Бузруквор, ошкорроқ баён этсанғиз, токим биз... пандингизни дил қатиға мустаъмал жо айласак.
ҲУСАЙНИЙ. Уқуб олингким, абр-булутлар беимон Нажмид-дин кибилар эрса, офтобу зиёвахш — Низомиддин Алишер эрур!
БАДИУЗЗАМОН. Бағоят тўғри таъриф этурсиз, онҳазрат, Муҳтарам Навоийнинг дилларида мудом адолат ва эзгулик нурлари барқ урур!
ҲУСАЙНИЙ. Хулосаи калом ушбуким, қачонки салтанат ихтиёри илкингизға ўтур — сизнинг-да ўз хос Алишерингиз бўлмаги жоиздур.
БАДИУЗЗАМОН (бош чайқаб). О, бузруквор, бул борада толеъ офтоби ёлғуз Сизғагина таважжуҳ этғондур. Мавлоно Датлатшоҳ   зикр этқонларидек:
Ломакондин то зуҳр ўлғунча ул зоти комил, Бас, замонлар айланиб, келғайдур ўзға замон.
Сиздин олдин-ку андоғини даврон билмабдур ва тағида қачондур кўрмаги ҳам маълум эрмас!
ҲУСАЙНИЙ (бироз юрвркан, мақтаганнамо бош тебратиб). Ҳм, магар атонгиз Ҳусайн султон бўлмаса эрди, анда Алишер ҳам бул кунги Навоий бўлмасму эрди... Биздин олдун муста-бид Абу Саид онинг шоиру фозил тағойиларин қатл эттуруб, ўзуни қувғин қилиб эрди... Ниҳол ҳар неча ноёб ўлмасун, башарти зарур замину парвариш йўқ эрса, камол ўрниға завол топқусидур.
Мўминнинг елкасига қўлини қўйиб, уқтиради.
Биз хатна тўйларинда шаҳзодамизға дорулфатҳ Астробод валийлиғин ваъда этқонмиз. Сиз эрса ато сифатинда бул қароғимизға мужассам ва мусаллам сабоқлар бермағинғиз фарз бўлур.
БАДИУЗЗАМОН (қўли кўксида). Иншоолло, онҳазрат, бул даъватингиз биз-чун қатъи дастуруламал бўлғусидур!
ҲУСАЙНИЙ. Биз онча муддат сайру шикор азиматиға туш-
қонмиз. Сафар оллидин иккингизга баъзи ақидаларимизни баён этдук. Эмди отланинғиз, бизни кузатиб қўйюрсиз.
Бирга чиқишади.

2-кўриниш

Навоий бир нуқтага тикилганча қўлидаги танбурни чертиб-чертиб ўтирибди. Бир оздан кейин созни қўйиб, ёзувга берилади. Шу асно мактуб олиб мулозим киради.
МУЛОЗИМ. Тақсир, Жомий ҳазратларидин чопар! (Мактубни беради). Ул кишининг номларидин мавлоно Али Сафий йиборибдур.
НАВОИЙ (мактубни олиб очаркан, мамнун). Сизга рухсат. Мулозим чиқади. Навоий мактубни ўқийди:
«Ҳамд ангоким, олис сафар ниҳоясинда Эшон ҳазратларин сиҳатлари бомаромдур ва таъби руҳлари масрурдур. Сизга устознинг дуои саломлари ила янги битилмиш бир манзумаси-ни ҳамда ул зоти шарифнинг камина эшитқон заҳоти рақам этуб турғон зарофатгўйликларидин бир нечасини ҳавола эт-макдаман, токим тенгрим бизга иноят этқон завқдин Сиз ҳам бенасиб қолмағайсиз дебон фируз бахт Сафий».
Навоий итоат билан Жомий ғазалини ўқий бошлаганда,
Афзал киради ва ўзини сездирмай, тинглайди.
Раҳна солдинг дилга жон бер деб мани девонани,
Не ажаб, дунё пайидин ўғри тешгай хонани.
Меҳри холин донасини дилга солма, эй рақиб,
Экмагил беҳуда ҳаргиз қора тошга донани.
Бас қил, эй машшота, мушкун кокулида қолмади,
Бўлди дил дилга тугун ўйнатғанингда шонани.
Кўйидин кўз узмаюн чангал солурмен кўксима,
Дарча очгум — сийнадин кўрсун ахир вайронани.
Оқибат бегона бўлгум, сендин, эй ёр, не қилай,
Қадр этурсен дўсти ёрдин юз карат бегонани.
Ишқға ўхшашлик тақозо, ким буни инкор этур,
Шамға боқким, ёндирур ўзи киби парвонани.
Жомий, ҳушдин кетди, ағёр, ул санамдин кам гапур,
Кўзларин юммуш эмди, қисқа қил афсонани!
Афзал томоқ қиради. Навоий қарагач, саломлашиб-кўришади.
НАВОИЙ (мамнун). Зап қутлуғ дамда келдунғиз-да. Мулла Афзал, айни ташрифингиз арафаси Жомий ҳазратларидин мактуб олуб эрдук. Устознинг зукко мусоҳибларидин Алй Сафий йиборғон мутойиба-зарофат гўйликлардин сиз ҳам баҳраманд бўлурсиз. (Ўқийди).
«Қачонким биз Боғдод шаҳриға етушғонимузда пийр Жамол Ироқий ўз муридлари ила ҳазрат ҳузурлариға келдулар. Ул зот гавдадор, овози гулдурак киши бўлуб, ўз жонибинда эътиборли шайхлардин эркон ва бизнинг устозға эътимоди бағоят баланд эркон. Ғалатким, онинг ва муридларин либосла-ри боштин аёқ туя жунидин қилинғон эрди. Ва бу ҳол назардин четда колмади — яъни шайх ҳазратни кўришлари ила:
— Шукрким, оллоҳ жамолуни кўрдук,— дебон лутф этғон эрди, устоз ҳам аларға қарабон:
— Биз ҳам оллоҳ жамолини, хусусан, оллоҳ туяларини кўрғондек бўлдук,— дедулар».
Навоий мутойибадан кулганча, Афзалга қарайди. Лекин унинг юзида паришонлик ва безовталик кўриб, жиддийлашади.
— Сизга не бўлду, мавлоно, ёким бетобмусиз?!
АФЗАЛ (ўзини тутиб). Йўқ, Мирим, саломатмен...
билурмен, вале илк дафъа бундаюн нотинч кўрурмен.
АФЗАЛ (оғир бош ирғаб). Ҳа, Мирим...
НАВОИЙ. Боиси недур?..
АФЗАЛ (лаб тишлаб чуқур нафас олгач, изтироб билан). Гарчанд ўзумда Сизнинг зиёбахш дийдорингизни кўриш, шириндин ширин суҳбатингиздин баҳра олуш матлуби не чандон бўлмасун, бундаюн келуб... шодумонлиғ дамларинғизда дилингизға ғам-андуҳ солмағон бўлур эрдум...
НАВОИЙ (сабрсиз). Хўп, анда... баён этингиз — не мушкулот сизни бу янглиғ безовта қилур?!
АФЗАЛ (оғир тин олиб). Малика Гулрухсор... вафот этдилар...
НАВОИЙ (эшитганига ишонмай). Ё пирай?.. Қачон?!
АФЗАЛ. Шу кеча, тун оғишида...
НАВОИЙ. Во дариғ!.. (Юзига фотиҳа тортгач, ўкинч билан). Илму одобда қандоғ баркамол, ҳусну латофатда қандоғ беназир эрди... (Соқолини тутамлаб бош чайқайди). Нафис ашъорлар битғувчи эрди... Эсизким, бевақт завол топмишдур.
АФЗАЛ (уф тортиб). Ҳа, ажали бедавонинг энг бемаъни қилмиши шулким, ўз хуружида адашмағон они кам: мудом неча-неча улуснинг жонига этқувчи заҳарниш тиканлар қолиб, мана шундоғ маъсума — ёруғ оламға файзу кўрк бўлғувчи гулларни хазон этур!
НАВОИЙ (ҳамон ўзини босолмай). Ахир, табиб Малҳамий, касаллик авж палласидин ўтди, иншоолло, малика эмди соғаюшга юз тутур, дебон шоҳни хотиржам қилғон эрди-ку?!
АФЗАЛ (тасдиқлаб). Шундоғ. Вале надоматлар бўлғайким, ораға ёвузлар аралашибдур—табибнинг дармон доруси аламаштирилуб қўюлмуш, малика заҳарланибдур...
НАВОИЙ. О, бадкор ёвузларН Эсиз увол кетмиш жон!..
Бир оз танаффус.
Шоҳга хабар кетдиму?
АФЗАЛ (бош чайқаб). Йўқ — бунга ҳеч кимнинг журъати етмас.
Навоий таажжубланиб қарагач, изоҳ беради.
Шаҳаншоҳ сафар оллидин маликага атаб катта сарв остинда хос кўшк ясатуб, дедиларки, ким онинг соғайиш муждасин еткурса шоҳона инъом—от била тўн олур, башартики нохуш хабар еткурса, тили кесилур ва боз устига ўзи ҳам отсиз қолур деб...
Сарой мулозими киради. Унинг кўриниши бесаранжом, талвасали.
МУЛОЗИМ (Афзалга). Тақсир!.. (Гапиролмайди). АФЗАЛ (хавф сезиб). Сўзлангиз. МУЛОЗИМ. Табиб — Малҳамий... ўзини осибдур... АФЗАЛ (сесканиб). А? Қ-қачон?!.
МУЛОЗИМ. Сиз бу ёнга ташриф буюрғоч, саройга амир Зулунбек келуб, малика ҳолотун билмай чун табибни йўқлаттирди. Мен борсам, табиб недандур жуда дилгир эрди. Ким чорлаётгонин эшитуб, тағида безовта бўлди. Сўнг ёнларидин ушбуни олуб сизга етказувимни ўтиндилар. (Хатни беради). Кейин менга андак сабр этмакни тайинлаб, бир хонага киргонча ҳаяллаб қолдулар. Мен ул кишини шошилтургали борсам... не кўз ила кўрайким, жон жасадни тарк этғон эркон...
АФЗАЛ (ўзини қўлга олиб). Сизга рухсат.
Мулозим кетади.
НАВОИЙ. Қани(ул шўрликнинг номасун ўқунгиз-чи.
АФЗАЛ (титроқ овоз билан ўқийди).
«Аллома вазир жаноблари Башартким маликам шикаста дарддин фориғ ўлғонида каминаға беадад илтифотлар насиб этғуси эрди. Вале, надомат-ким, яратғонға акси маъқул келиб, маъсума фариштани ўз даргоҳига чорлабдур...
Бул жонибдин... камина-да сўнг йўл сори равона бўлурға азм этдум. Зеро воқеа тез султонға маълум ўлғач, онинг қаҳри жунбушға келиб, бамисли аждаҳодек кўпларни ўз домиға тортур. Фақир шул талотўпда сўйилмакни истамадим — токим тупроққа қоним жисмдин айру кирмағай, деб адои Малҳамий».
НАВОИЙ (афғон чекиб). Ҳей аттанг!.. Шундоғ одамижон табиб, ҳар куни неча дардмандларға нажот бўлғувчи киши... шошибдур!..
АФЗАЛ. Ҳм... лоақал ул қаттол Зулунбек келмастин турғонда-да бечора менинг жавобимни кутур эрди...
НАВОИЙ. Зулунбекнинг бул фожиаға не дахли бордур?
АФЗАЛ. Шаҳаншоҳ они маликани даволатмак-парваришламак борасиға мутасадди таюнлаб эрдулар... (Ўкиниб). Толеъи бебахтни кўрингким, ул боринда жамъи иш ўрнуда эрди — кеча маликанинг сиҳатин айтиб, шоҳдин инъом олғрн, бул кун қайтуб келса бундоғ ҳол... (Бошини чангаллаганча). Буда яна бизнинг шўришимиз. Негаким, султонимиз, эҳтимол аввал борғон чопарга шафқат қилмаги мумкиндиру вале эмди кангуллари тамом таскин топуб, хотиржам бўлғонда ким бормасун безиён қайтмас... Хуллас, аросатда қолғонмиз — шул борада бирор йўруқ берингиз, Мирим.
НАВОИЙ (индамай бироз ўйлагач, қоғозга хат ёзиб узагар-кан, таъкидлайди). Сиз чопарлар сирасидин энг тадбиркор ва хушмуховарасун топуб, мазкур мисрани ёд эттуринг, токим ул султонға равон баён этсун
Уп сарвнинг соясинда сўлди гул, нетмоқ керак!
Башарти чопар ушбуни рисоладагидек айтуб бера олса, мен шоҳнинг одатин яхши билурмен—ашъор айтқон кимсайи ҳеч вақт жазоға дучор эттурмас, билъакс, анго шойистарак жавоб айлашга тутинур.
АФЗАЛ. Бор, шундоғ чопар бордур. Бул вазифани чопар Абдумалик, айни Сиз тайинлаётғонингиздек, ўринлата олур.
НАВОИЙ. Унда Абдумаликка айтунгким, мен онинг сафа-рин безиён кечувига кафилдурмен.  
АФЗАЛ. Иншоолло айтқонинғиз келғай, Мирим.
Чиқади.

3-кўриниш

Ҳусайний вазирлари Маждиддин, Соний, саркарда Тарлонбек ва соқчи боши Морбоз билан сайхонликда майхўрлик қилмоқда. Даврадошлар вақтихушликдан арзимаган нарсадан ҳам кулги чиқаришиб, хохолашадилар. Шоҳ ўзи ичиб бўлгач, улфатларининг навбати билан жом сипқоришини кузатади, гоҳо луқма ташлаб туради.
ҲУСАЙНИЙ (барча ичиб бўлгач). Ҳей, тинглангиз!
Улфатлар дарҳол жим бўлишгач, шеър айтади.
Элға ким хуршид тоби заррани пайдо қилур,
Ғунча оғзинг сиррини ҳам гул юзинг гўё қилур.
Зеб этур кўк сабзаси бирла қуёш рухсорини,
Котиби қудратки, хаттинг нусхасин иншо қилур.
Бор эркон ошиқға меҳнат ўқларин ёғдурғали,
Улки мужгонинг қилиб навак, қошингни ё қилур.
Истади жону кангул нақдини ваҳ суд айларам,
Гар лабидин бўсае ул нақд ила савдо қйлур.
Ҳажр зулмун кўрки, сабр айлай десам, айлар ҳалок,
Айласам бесабрлиқ олам аро расво қилур.
Меним аҳволум кўруб ибрат олунг, эй аҳли ишқ,
Кимки бир бадмеҳр ишқида узун шайдо қилур.
Эй Ҳусайний, чун ул ўтлуқ чеҳрадин олсам назар,
Кўзларимға дарди ҳижрон кочидин ўт чоқилур.
Шоҳ ғазални тугатиб, шароб симиради. Улфатлари эса бир-бйрига гал беришмай мадҳу санога ўтишади:
— Э, яшанг, шоҳим, жовидон яшангиз!!.
— Тасанно,   олампаноҳ,   сиз  назмда-да  мумтоздурсиз!
— Бундаюн аъло ашъорни камина умри бино бўлубки, ҳаргиз эшитмағон эрди, офарин, минг офарин!!.
МАЖДИДДИН (салмоқлаб). Шоҳим, сизнинг бундаюн комил суханлиғинғизға наинким биз, ҳатто шоири замон Навоийда тан бериб қуллуқ қилса арзийдур! Зероким, онинг энг сара назмлари ҳам сизнинг бул ашъорингиз оллида хийра тортуб, биайниҳ...
ҲУСАЙНИЙ (хушомадларни илжайган кўйи эшитишдан тўхтаб, эътироз билдиради). Ҳай-ҳай, шоир Навоийни бундаюн баҳоламангиз — ҳар не муболағада-да ҳад бўлмағи жоиздур.
Улфатлар қизғин эътироз билдира бошлайдилар:
— Биз зинҳор муболаға этмадик, олампаноҳ!
—Филҳақиқат рост — назмда-да сизға тараф йўқтур!!
— Бул таърифда — яъниким биз эшутмак шарафиға ноил ўлғонимуз сизнинг беназир ғазалингиз Навоийнинг айтконларидин аъло ва...
ҲУСАЙНИЙ (уларни босиб). Ҳей, сизлар ҳозир каминани шоирлик рутбасинда ҳатто Навоийдин-да ошируб мадҳ этурсиз. (Маъноли бош чайқаб). Вале бунинг-ла менда ўзларинғизға марҳамат эрмас, балким ҳайрат ҳисларин пайдо қилурсиз. Зеро камина ўзга бобларда қандоғлигим билмасмен-у, вале назмда не нав иқтидор касб этғоним яхши билурмен.
Улфатлар яна ким ўзарга тушишади:
— Бале! Сизнинг назмда камол-иқтидорингиз беададдур!
— Одам атодин то шу кунгачаюн умргузаронлик этмуш шуаро ичра ҳам мумтозу ягонадурсиз!!.
ҲЎСАЙНИЙ (ранжиганнамо). Эҳ, сиз аркони давлат... шеър ўқумассиз, шул боиски пўчоқ ила мағизнинг тафовутин ажратолмассиз!.. Қани, менга айтингиз-чи, сизлар Навоийдин бирор байт билурмусиз?
Улфатлар жавоб беришолмай, кўзларини яширишгач, шоҳ ўзи завқ билан шарҳ этади.
Эҳ, анинг нашъу намосини нега тенг деса бўлур!
Дилни — ғам-ташвишдин форуғ этуб, бамисли яшартирур!
Ул парнваш ҳурнинг мен телбадек шайдоси чўх,
Не ажаб гар тўлса олам мулкида ғавғоси чўх.
Эй кангул, мумкин эмастур васли невчун ким эрур
Сабру ҳушум озу онинг нозу истиғноси чўх.
Мен гадо найлаб сочи мушки харидори бўлай,
Ким эрур шаҳлар димоғида анинг савдоси чўх...
Лаълидин ком истарам, не чора етса канглума
Кипригининг найзасидин захм ипа ийзоси чўх.
Бас баҳодирваш эрур, лекин мулойим ҳам эрур,
Ким Навоий канглуға тушмиш анинг васвоси чўх.
Шоҳ улфатларига қараркан, уларнинг ўзи кутганчалик таъсирланиш ўрнига, сассиз-ноқулай вазиятда ўтиришганларини кўриб энсаси қотади ва дашном беришга тушади:
Ҳей, сиз бечоралар... бунингдек шавқдин мудом бенасибдурсиз — на тонг отмаги фараҳин билурсиз ва нада тўлун ой тароватин. Сизлар чун алафдин гулнинг ва зоғдин булбулнинг фарқи йўқтур. Сизнинг энг юксак севинчингиз ногаҳ олтун тўлуқ ҳамён топуб олғонда яким эрса ялтоқ-хушомадингиз чун мендин садақа-илтифот кўрғонда барқ урғай, холос! (Гуноҳ устида қўлга тушгандек ноқулай аҳволда қолган улфатларини яна бир кўздан кечиргач, ўсмоқчилаб сўрайди). Қани, эмди бир рост сўзлангиз-чи, ушбу айтқонларим ҳақиқатму йўқ?! (Улфатлардан садо бўлмагач, овозини анча кўтаради). Эй, мум тишлағонлар, бийронлиғингиз қаён кетмуш — мен ўз суолимға жавоб истармен!
МАЖДИДДИН (тилёғламалик қилиб). Шоҳим, сиз доимо ва фақат ҳақ сўзлар айтурсиз.
СОНИЙ. Ҳа, олампаноҳ, бунга асло шак йўқтур.
ҲУСАЙНИЙ (юмшаб). Ундоғ эрса уқуб олингиз: магарким мен салтанат Шоҳи эрсам, Навоий — шеър мулкининг султонидур. Сизлар... эмди... назм дурларин тизмакни-ку эплолмассиз, лоақал ани эшутғон ёким ўқиғонда баҳра олмакни билингиз-чи.
МОРБОЗ. Бул ўгитингиз бош устиға, шоҳим, айни сиз айтқондек иш тутмак бизчун фарзу вожиб дурур!
ТАРЛОНБЕК. Айни шундоғ бўлур, давлатпаноҳ!
ҲУСАЙНИЙ (атрофга ишора этаркан). Мана, биз айёми Наврўз гаштин сурурмиз. Бул хиСлат одамға хосдур. Яъниким, кечмуш йил манзилин янгиси олмаги киши канглуда ажиб ҳислар пайдо қилур. Эмди шул ўзгармушларни шоир тавсиф этса — бул бамисли узукка қўюлмуш кўз янглиғ тағида мажозиб бўлғай!
СОНИЙ. Филҳақиқат рост, айни шундоғ бўлур!
ҲУСАЙНИЙ. Камина ҳар кўклам Адиб Собир Термизий ҳазратларин камоли завқ-ла ёдға олурмен. Боисики, Хуросон шуаросин сардафтари бўлмуш ул зотнинг бундин уч юз йил муқаддам айтқон таърифлари ҳар галги Наврўз ташрифин-да — бамисли баҳор такрор гул очғони киби ўз тароватин янгидин манзур этур:
Боғу саҳрода кўруб наврўзи олам нашъасин
Жону дил шайдойи ҳусни боғу саҳро бўлдулар.
Борди ҳутнинг ортидин — етди ҳамалга офитоб,
Дашт аро навраста шоҳу барг пайдо бўлдулар.
Ҳар кангулни боғ ила бўстон ҳавоси маст этур,
Бул ҳаводин қумри, булбул масту гўё бўлдулар.
Бўлмаса соқий булут, май бўлмаса ёмғур магар,
Лолалар нечун қадаҳ янглиғ мусаффо бўлдулар!!
(Қўлига қадаҳ олиб). Қани, эмди шул мусаффо қадаҳларда лолагун майдин сипқорайлик, токим омонлик ва шодумонлик мудом йўлдошимиз бўлғай!!. (Май қуйилади).
ТАРЛОНБЕК. О, офарин шоҳим, минг офарин! Бағоят зўр лутф ирод эттунгиз!!
ҚОЛГАНЛАР:
— Бале, айни дил муддаосин баён эттунгиз!!
— Илоҳо, ушмундоқ шоҳона лутфлар тингламак бизга бир умр насиб ўлғай!
— Шоҳимизнинг шавқлари то рўзи қиёматға қадар булоқдек жўшиб турғай!!!
Ичишади. Шу асно мулозим киради.
МУЛОЗИМ, Шоҳим, саройдин чопар.
ҲУСАЙНИЙ (мўйловини артаркан). А? Чопар? Кирсун.
Мулозим чиқади. Чопар киради.
Ҳм, сўйла-чи, бизга не муждалар келтурубсен?
ЧОПАР (қироат билан).
Ул сарвнинг соясинда сўлди гул, нетмоқ керак?
ҲУСАЙНИЙ (сергакланиб). А? Не дединг — такрор эт.
ЧОПАР (бироз ҳадик олиб).
Ул сарвнинг соясинда сўлди гул нетмоқ керак?..
ҲУСАЙНИЙ (ўша оҳангда).
Сарвдин тобут ясаб, гулдин кафан этмоқ керак.
ЧОПАР. Амрингиз вожиб, шоҳим, сиз айтқонча бўлур.
Чопар тез кетади. Шоҳнинг авзойи ўзгариб, жимиб қолади,
МОРБОЗ (қадаҳларга май қуяркан, шоҳдаги ўзгаришни сезмай). О, тасанно тақсири олам, минг бор тасанно!! Сиз киби ҳозиржавобу нуктадон шоҳ шоиримиз борлигидин бошларимиз... (Соний туртгач, шоҳга қараб бақа бўлиб қолади.)
ХУСАЙНИЙ (ҳеч кимга қарамай, тураркан). Зудлик ила тадорик кўрилсун — ҳозироқ боргоҳга қайтурмиз!
Шоҳ кетади. Улфатлар ҳангу манг.
МАЖДИДДИН (афсусланиб). Ҳей аттанг. Мажлисимиз ширин, шоҳнинг кайфияти ҳам аъло эрди — муҳим ишларни битириб олмоқнинг айни мавриди келғонда ов қўлдан кетди!..
ТАРЛОНБЕК (ғижиниб). Аммо лекин давлатдин ҳам путур кетғонму дермон — косиби ҳам шоир, мирзоси ҳам ва ёким чопари ҳам!..
СОНИЙ (кесатиб). Сиз аларнинг шоир бўлғонига эрмас, балким султонимизнинг сулукбардори —- шоири замон Навоий нафас олғон ҳаводин нафас олатуруб аксунча бўлғонида ажаблансангуз дурустдур.
МАЖДИДДИН (маъноли бош чайқаб). Ҳар не бўлмасун, минбаъд бизнингда худди Навоийдек иш тутмагимиз жоиз эркон.    
МОРБОЗ (кўзи чақчайиб). А?! Чамаси сиз ул ножинснинг «Одами эрсанг демагил одами, ониким. йўқ халқ ғамидин ғами!» дебон мудом бизни ҳажв ва қаҳр ўқиға нишон этиш-ларин унутғон кўринурсиз, а?!
МАЖДИДДИН. Асло! Гар имкони тополмасам, лаҳза кечик-турмасдин они бори мухлислари-ла Кўҳи Қофнинг ортиға йиборур эрдум! Бас, тағи невчун. Навоийдек иш тутмак лозим демагим боиси буким, акс ҳолда биз шоҳнинг эътибо-риндин буткул қолурмиз.
ТАРЛОНБЕК. Хўп, анда Навоийни мақтаб эришатурғон мав-қени не қилурмиз — наинки биз ҳам онингдек таркидунёчилик тариқатиға ўтсак?!
МАЖДИДДИН. йўқ, бул тадбир зоҳиран, холос. Шоҳки шуни мақбул кўрибдурму, бизнинг ҳам онинг таъби ройишига пайравлашмакдин ўзга мақомимиз йўқтур. Башарти Навоийни ошкор ерга уратурғон бўлсак, таёқ айланиб ўз бошимизға тегур эркон. Хулоса шуким, минбаъд онинг ёзғон-ларин ўқуб, тилда кўкларга кўтармак, зимдин эрса чоҳга итар-мак самаранок бўлуркан.
Бирга маъқуллашиб чиқишади.

4-кўриниш

Сарой мотамда. Қора кийинган кишилар у ён-бу ён ўтиб туришади. Бобо Али югуриб ўтади. Йўл-йўлакай унинг «Устоз, устбз! Тез юрингиз, султон ҳазратлари келмакдалар!» дегани ва унга жавобан Навоийнинг «Қанилар?» дея сўрагани эшитилади. Кейин Бобо Алининг «Мана бу томондан келмакдалар, тезрак юрингиз, зеро ул кишининг важоҳатлари таҳдиднокдур!» дея шоширгани ва айни шу пайт узоқдан бировнинг фарёд солгани, шоҳнинг эса. «А?! Шафқат!!! Мана Шафқат!! Мана Шафқат!» дея урган наъраси эшитилади.
БОБО АЛИ (саҳнадан ўтаркан, даҳшатга тушиб). Во аллоҳ!.. Шоҳ Шоди Дўлтойни чопуб ташлади!..
НАВОИЙ (ўтаркан). Ҳа, шоҳ саройга қилич яланғочлаб келибтур!..
Яна шовқин. Шоҳнинг «Қани ул?» деган зуғуми ва тарақлаш овози эшитилади. Чироқ бироз ўчиб ёнади.
Навоий билан Ҳусайний киришади, Ҳамон ўзини босолмаётган шоҳнинг тирсагидан тутиб келади. Унинг иккинчи қўлида эса қилич ялтирайди,
ҲУСАЙНИЙ (титраб). Дўстим, бизга ўзунгизни босингиз, тинчланингиз, дерсиз. (Кўксига уриб.) Вале мен қандоғ тинчланурмен?! То мазлума маликанинг ҳар тола сочи чун бир муртаднинг жонин олмастин, тазаллум этмасдин қандоғ тинчланаюн, а, қандоғ?!
НАВОИЙ (вазмин). Бул ададсиз қайғунгизга бизни-да ҳамдард билгайсиз. Баногоҳ фожеий хабарни эшитуб бамисли сийнамизга ханжар санчилғондек бўлди... Аммоким, фожиадин бир мунча оллин воқиф бўлғонимиз ва фақат шул хусусда фикират этғонимиз боисидин фақирда баъзи андешалар борким — эътиборга молик кўрулса айтур эрдик.
ҲУСАЙНИЙ (қарамасдан). Айтингиз, неники билсангиз пин-ҳон тутмангиз. (Таъкидлаб.) Валекин кангул юмшоқлик ила биздин қотиллар гунаҳин тиламангиз! (Қилич ўқталиб.) Ҳали мен аларнинг бошлариға шундоғ кунларни солайким, то етти пуштлариғача унутмасунлар!!.
НАВОИЙ. Албатта, қотил кимлар бўлмасун, қилмишлариға яраша жазоланмаги лозимдур. Валекин бунинг чун аввал аниқ белгиламак керакдур — акс ҳолда ҳар тўкилмуш бегунаҳ қон фожиа кўламин кенгайтирмакдин ўзга нафъ келтурмас.
ҲУСАЙНИЙ (бироз шаштидан тушиб). Хўп... не маслаҳат берурсиз?
НАВОИЙ. Аввало шулки, таомилни унутмайлик. Бунда маликани... иккинчи кунки, Сизга қаратиб турурлар — паноҳига топшурмак лозимдур. Токим марҳума тағи бир кун тириклар можаросиға шерик бўлмағай. Иккинчи маслаҳат эрса — қилични Сиз тутмағонингиз маъқулдур. Зеро Сиз тафтиш ила айбдорни тополсангиз бас, андин сўнг жаллод онинг жазосини ўзунгиздин-да шафқатсизрак бермаги мумкиндур.
Шоҳ индамай қиличини қинга солади. Сўнг бирпас тургач, бўшашиб, гандираклаб кетади. Навоий уни суяганча олиб чиқади. Салдан кейин маросим тиловати эшитилади.

5-Кўриниш

Вазорат. Хожа Афзал билан Чори навкар гаплашиб киришади.
ЧОРИ. Мен чопарни кўрмадим, ул ҳақда каминага ҳеч гап маълум эмастур.
АФЗАЛ. Ахир шоҳга хабарни еткурғон ўшал-ку?!
ЧОРИ (ўтиришгач). Билмадим. Биз — хос навкарлар онча олисда эрдик. Боз устиға ов бароридин келиб, зиёфат қуюқ ва унча-мунча шаробда нўш қилғон эрдик.
АФЗАЛ. Хўп, унда қолғонлар қани, нечук биргина сиз келиб, ўзгалар ажраб қолмишлар?!
ЧОРИ. Боя дегонимдек, биз тамоми бамайлихотир гашт қилиб ўлтирурдик. Бир пайт ёв бостиму ёхуд ўзга бало кўптй-му, ногаҳ «Отланингиз, зудлик ила саройға қайтурмуз!» дедилар. Отларимиз эрса олисда-боқувда эрди. Қўлларида эгар туткон маст — сархуш йигитлар аларни тўздуруб, ҳар бири ўзуникин топқунларича талай фурсат кечти. Меним отум эрса қачонки чорласам, елуб келур эрди. Шул туфайлидин тез отланиб бу пайт йўлда бўлғон шаҳаншоҳ ва аъёнлари ортидин кетдим. Йўлда дарёнинг суйи тошқон эрса-да, султон ҳазратлари тикка от солғоч, биз ҳам шул йўлни туттук. Аммоким ул томонга ўтуб боқсам, шоҳ била мендин ўзга бирор кимса дарёдин кечолмабтур. Яъниким, бир иккисин сув олуб кетғач, қолғон бори ортлариға қайтмишлар. Эмди алар то кўприкдин ўтуб, етуб келгунлариға қадар ярим кун кетур.
АФЗАЛ (ўйга чўмиб). Ҳм...
ЧОРИ. Тақдир... балким сиз айтурсиз — бунда не воқеъ юз бермиш: исёнму, босқинму — ҳанузки билолмасмен?
АФЗАЛ (уф тортиб). Ҳей, алардин-да оғир мусибат — малика вафот эттилар...
ЧОРИ (сесканиб). Во дариғ!.. (Юзига фотиҳа тортгач.) Шундоғ гул... хазон бўлибдур-да, а?..
АФЗАЛ (боши билан тасдиқларкан). Ҳа, бир очилуб... сўнг хазон бўлди...
ЧОРИ (бироз жимликдан кейин). Эмди... бизга не йўруқ берурсиз — фақир не қилорум ҳам билолмасмен.
АФЗАЛ. Ҳозир энгил-бошингизни алмаштиринг — маъракада иштирок этурсиз.
ЧОРИ. Маъқул.
Чори кетгач, безовталиги ошиб Афзал ҳам чиқади.
Вазорат. Тун. Мулозим шам ёқиб кетади. Афзал кириб, кийимларини алмаштиради. Мулозим мактуб ва чойнак олиб киради. Афзал мактубни ўқиб турганида Абдумалик киради. Мулозим чиқади.
АБДУМАЛИК. Ассалому алайкум, тақсир.
АФЗАЛ (пешвоз юраркан). Ваалайкум ассалом... (кўришиб.) Ишқилиб соғ-омонмисиз, иним? (Эшик томонга.) Бекқулбек, Мир жаноблариға чопар келди, денгиз, хотиржам бўлсунлар.
АБДУМАЛИК. Нечун ташвиш чекмак? Мен шаҳаншоҳни айтилғон ердин топдим, тайинланғон мисрани айтдим ва ул кишидин шойиста жавоб олуб қайтдим. Хуллас, мана, кўруб турғонингиздек, ҳузурингизда ҳозиру нозир турурмен.
АФЗАЛ (ўтиришгач, пиёлага чой қўйиб узатаркан). Пешинда султонимиз важоҳат-ла етуб келдилар. Ул кишига гап уқтирур-ға ҳеч кимсанинг ҳадди етмасди, бир неча бечоранинг шўрин қуритдилар... Мен Сизнинг-да ёш умрингизга зомин бўлдим-му, дебон кўп изтиробда эрдим. Хайриятким, аждаҳо комидин безиён чиқибсиз.
Навоий киради.
АБДУМАЛИК (тавозе билан). Ассалому алайкум, тақсир.
НАВОИЙ (кўришаркан). Ваалайкум ассалом. Қалай, сафарингиз бехатар кечдиму, йигит?
АБДУМАЛИК. Худога шукр, бори рисоладагидек бўлди — ўзум ҳам соғ-саломатмен, ҳаттоким бир қадар мамнунмен — зеро, камтарин хизматим-да Сиздек мўътабар зотнинг олий назарлариға ноил бўлубдурман, (Таъкидлаб.) Ул беназир мисраингизга эрса шаҳаншоҳ ҳазратлари ҳам бағоят шойиста жавоб айладилар:
Сарвнинг соясинда сўлди гул, нетмоқ керак! Сарвдин тобут ясаб, гулдин каеран этмоқ керак.
НАВОИЙ (тин олиб). Эҳ, дариғким, боиси фожиадур. Йўқ эрса эл оғзиға тушатурғон бир шоҳ байт яралибдур-а!..
АФЗАЛ. Вале, бир жиҳатдин шукрким, шул ўтлуғ мисра-лардин яралмиш байт туфайлидин мазлума малика тақдири ҳам эл ёдида қолур.
НАВОИЙ. Хўп, биз эмди қайтурмиз. (Афзалга.) Сиз бул шеромарднинг жўмардлигин муносуб сарафроз этурсиз, албатта?
АФЗАЛ. Ҳа, албатта.
НАВОИЙ (кетаётиб). Хўп, сизларга тангри ёр бўлсун.
АБДУМАЛИК. Тақсир... (Навоий қарагач.) Гар маъзур тутилса, фақирда бир тилак бор эрди...
НАВОИЙ. Не эркон ул?
АБДУМАЛИК. Камина Сизнинг мухлисларингиздинмен — хаттотлар неки кўчиришса, кўзга суртуб ўқиюрман. Башартиким, бул мулозимингизнинг хизматин рағбатга муносуб санасангиз, бизга ўзга инъом эрмас, янги битикларингиздин Ҳадя этилса... андин ортуқ лутфу карам бўлмасму эрди...
НАВОИЙ (бошдан оёқ разм соларкан). Маъқул.
Абдумалик қуллуқ қилади. Сўнг Афзал билан бирга Навоийни кузатиб чиқишади.

6-кўриниш

Ғира-шира қоронғулик. Узоқ-яқинда хўрозлар қичқирмоқда. Икки бор қарс овози эшитилади. Шам тутган мулозим киради. У «Буюрингиз, шоҳим» дея шамни шоҳнинг олдига қўймоқчи бўлади. Қалин тўшак устида, ёстиққа суянганча ўлтирган Ҳусайний шамни нари сураркан, «Муножот» дейди. Мулозим чиқади. Созанда-хонанда-лар «Муножот»ни бошлашади. Шоҳ шикаста овоз билан қўшиқ матлаъсини такрорлайди:
Кеча келгумдур дебон ул сарву гулру келмади, Кўзларимға кеча тонг отқунча уйқу келмади...
Саҳна секин ёришади. Шоҳ ғазал тугагунга қадар бўйин-кўкракларини уқалаб ўтиради. «Муножот» тугагач, мулозим киради.
МУЛОЗИМ. Шоҳим, такрор айтсунларму ёким бошқа бирин...
ҲУСАЙНИЙ (қарамасдан). Довот.
Мулозим чиқиб, ёзув анжомларини келтиради. Шоҳ унинг кирганини сезмасдан ўзича гапиради:
— Ҳа-а... шоир Сухайлий айтқонидек:
Соямдин ўзга ёр йўқ кимсадин етқон куни ғам, Лек қоронғу тунларимға қилмағай тоқат ул ҳам...
Мулозим ёзув аслаҳаларини бериб, чиқади. Шоҳ қоғозга бироз
ёзгач, ўзича маликага мурожат этишга тушади.
Фариштам!.. Эмди сени қайдин топурмен?.. Гар изингла борсам висолинг тағи насиб бўлғайму?!. Ёким ул манзилда сен маъсумани беҳишт боғига олғонлар, меним беадад гунаҳларим-чун томуғ ўтиға дучор этурларму?.. Наҳот, эмди сен-ла туш ёким хаёлотдағина розлашув қолғондур, холос?.. (Яна кўксини чангаллаб қолади.)
Чироқ ўчади. Бироздан кейин куй чалиниб, кўкимтир нур саҳнани ёритади, Ташқарида қизларнинг шўх кулгилари ва лапар айтишлари эшитилади. Малика Гулрухсор буларни эшитмайди — у қаттиқ бе-рилганча китобдан нусха кўчирмоқда. Канизак киради.
КАНИЗАК. Маликам, шаҳаншоҳ ҳазратлари келмакдалар.
ГУЛРУХСОР (шошиб тураркан). А? Қанилар?..
КАНИЗАК. Ҳозир ҳузуринғизда бўлғайлар.
Гулрухсор кийимларини тузатади. Канизак қоғоз-довотларни олиб чиқадй. Сафар кийимидаги Ҳусайний кириб эшик олдида тўхтайди.
ГУЛРУХСОР (таъзим этиб). Ассалому алайкум, яхши келдингизми, Бегим?
ҲУСАЙНИЙ (қош учириб). А? Бегим? Нечук ҳеч «шоҳим» демассиз?
ГУЛРУХСОР. Сиз — ҳама учун шоҳсиз. Вале фуқаролар ҳолидин гаҳ огоҳ, гаҳ ноогоҳсиз. Ёлғуз мен чун наинйи шаҳ, ва яна бексиз — ҳузуримда шаҳликдин озод, вале андин-да беҳсиз.
ҲУСАЙНИЙ (завқ билан маликани қучмоқчи бўлиб). Жоним! Мен — сафардада мудом сенинг ёдингла юрдим!..
ГУЛРУХСОР (четланиб, гинаомуз). Даъвоингиз балким ростдур. Вале нега ошкор этурсиз, эларо достон қилурсиз?!
ҲУСАЙНИЙ (тушунмай). Шама нечун — онгламадум?
ГУЛРУХСОР. Мен чун аталғон деб... ул таърифларнй аввал ғайр нигоҳлариға ҳавола этурсиз!..
ҲУСАЙНИЙ (кулимсираб). Ҳа.. Бунда гинаға асос йўқтур. Камина бир қадар ҳуснихатдин йироқмен, шул боиским, алар-ни хаттотларға берурман. Токим маҳорат-ла нақшлаб, андин сўнг маҳбубамға еткурғай деб.
ГУЛРУХСОР. Бегим, нақшларингиз монанди сиёҳга белан-миш чумоли изидек бўлсун-чи, ўзим бамисли қошға қўюл-миш ўсмадек келиштуриб кўчируб олурмен — зеро бирмунча хаттотликдин-да ҳунарим бордур, фақат ёт нигоҳлар алардин воқиф ўлмасалар бас.
ҲУСАЙНИЙ (уст анжомларни ечаркан). Биргина шул хусусда мунча баҳс. Гина не туфайлидур — рашкдинму ё истиғнодин?
ГУЛРУХСОР. Асло. Бул эҳтиёт ва... ибодин, Бегим.
ҲУСАЙНИЙ (анжомларни бераркан), Ҳар иккиси-да ўрин-сиздур. Аксинча, шоир — ошиқ Ҳусайний ўз маҳбубасин қан-доғ васф этғони эл аро достон бўлғониға не етсун!
ГУЛРУХСОР (таъкидлаб). Вале унутмағайларким, Бегим шунчаки ошуқ эрмас, аввало салтанат соҳибидурлар...
ҲУСАЙНИЙ. Навоий дебдурки:
Ишқ боғи ҳолотун сўр ошиқи огоҳдин —
Ким фазосинда тафовут йўқ гадоға шоҳдин!
ГУЛРУХСОР (ҳозиржавоблик билан).
Гадо ризқ топқонда тилаб, шаҳ топқуси талаб, Ки адлму аларға бўлса бир йўсун талаб!!
ҲУСАЙНИЙ (кулиб). Мағлубмен! Вале ҳануз истиҳола боисин билолмасмен. Не учунки ёр васфин таъриф этғон ошиқоналар Навоийни етти иқлимға машҳур этуру Ҳусайнийга эришдур?
ГУЛРУХСОР. Бегим, шоир Навоийнинг хаёлий маҳбубаси бир самовий юксакликдаким, онинг таърифи, бамисли тўлун ой ҳар хонадонга баробар нур сочқонидек, ҳеч кимсада ғайри фикрат туғдирмас. Сизнинг эрса... бир неча оилангиз, жория-ларинғиз бордур. Шул важдинким, ашъоринғизда битилғон тавсифу аъмолларни ўқиғонлар «султоннинг шамъи қайси гўшани ёритмақда эркон?» киби фикрларға-да бормаги мумкиндур. Боз устига Сиз таърифда муболағаға чунон эрк берур-сизким, сўнг, кундошларим билмасмену, аммо мен эл наз-дидин холи бўлолмасдин афканда юрурмен.
Ҳусайний ўйланиб қолади.
Бегим, ҳазрат Навоийнинг ушбу мисраларин хотирингизға келтурсангиз, ўтинчим равшанроқ онгланурмуди:
Аҳд қилдум: ишқ лафзин тилға мазкур этмаюн,
Тил неким, хомам тилидин тағи мастур этмаюн.
Барча элға фитна бўлғон кўзға мафтун бўлмаюн,
Ҳар киши наззора айлар юзни манзур этмаюн...
ҲУСАЙНИЙ (гапни бўлиб, кулги аралаш). Ҳузуринғизға толпуниб келғон шайдойингизни лоақал ўлтурмаккада изн бермасдин мулзам этмагингиз боиси шул эрса — биз ани қа-бул қилурмиз. (Қўли кўксида.) Минбаъд ишқ лавҳасинда неким нақш этсак, аввал Сизнинг назаринғиздин кечиртурмай( асло ўзға нигоҳларға ҳавола этмасмиз!
ГУЛРУХСОР (ним таъзим-ла). Ҳаргиз толеингиз завол кўрмасун, Бегим.
ҲУСАЙНИЙ (тантанали). Хўп, шоир Ҳусайний минбаъд мудом фармонингизда бўлур (Таъкидлаб.) Эмди, мабодо Султон Ҳусайин Мирзодинда бирор тилагингиз йўқму?
ГУЛРУХСОР (жиддий.) Олиймақом султонимиздин ҳам бул жорияларин бир ўтинчи бордур. Гар лутфла ижозат этсалар...
ҲУСАЙНИЙ. Ижозат, ижозат! Нейки тилагингуз бўлсун — айтингиз, муқаррар ижобот бўлғусидур!
ГУЛРУХСОР. Марҳаматли шоиру шоҳ султонимиз аҳду азм этсалар-да, ул зоти камилнинг шоирликлари менгаю, шоҳликлари ўзга даъвогарларға бўлса.
ҲУСАЙНИЙ (тушунмай). А? Бул не демакдур?
ГУЛРУХСОР. Бегим, Сиз сафар авойилинда-да менла бўлуб эрдунгиз. Қайтғоч, тағи бунга келмишсиз. Бека кундошларим... бу ҳолдин норизо бўлурлар...
ҲУСАЙНИЙ (хонтахта ёнига ўтираркан, қўл силкиб). Ҳе, истиҳолангиз шунданму?! Алар шу кунларига шукр этсунлар, акс ҳолда Бека Султонбегим ва Шаҳбону Бегимлар киби са-ройни тарк этмакларида эҳтимолдин холи эрмас.
ГУЛРУХСОР (шоҳ рўбарўсига ўтираркан). Бегим, гул ўз бутасинда азиздур. Завжаларингиз кўпи олий мартабали подшоҳларнинг қизлари ёхуд сингилларидурлар ва Сизнинг алар оллинда-да бурчингиз бордур. Боз устига ул жуфтларингиздин ўн тўрт ўғулу ўн бир қизингиз ҳам...
ҲУСАЙНИЙ (гапини бўлиб). Гулим, гар кўп бор завжланғон эрсам — бул шоҳлигим туфайлидин — яъни меним гуноҳимдур. Вале бека кундошларинғизнинг ҳеч биринда Сизни-кидек шакар тил билан инжу дил йўқлиги — аларнинг гуноҳларидур. Хуллас, бизда ўзга завжаларимизла розлашурға ҳеч қанча хоҳиш қолғон эрмас. Бинобарин, бул мавзуга чек қўйилғони дурустдур!
ГУЛРУХСОР (илтижо билан). Бегим, гарчандки мен аларнинг ҳеч бириға ёзуғлиқ истамасмен, вале канглум бийик бир нотинчлиқ сезмакдадур: магар ушбу ўтинчим рад этсанғиз, ногаҳ бир хунук ҳол юз бериб, дилингиз ранжитмаса эрди, дебон...
ҲУСАЙНИЙ (қатъий). Ҳей, Сиз не деюрсиз — мен ким Хуросондек улкан салтанат соҳиби эрсам — неча-неча балдаю вилоятлар арзи тобелик изҳор этсалару, наинким шул ўз ҳарамимда тартиб ўрнатурда ожизлик қилсам?!
Гулрухсор эътироз этмоқчи бўлганда, галиртирмай бўйнидан қучади. Чироқ ўчади. Бироздан кейин ҳижрон куйи ва унинг фони-да сўзсиз қўшиқ эшитилгач, яна саҳна ёришади. Ҳусайний ҳамон тўшак устида, кўксини чангаллаб ўтирибди. Пешонасига бир уриб қўйгач, ёнидан қоғоз олиб, тағин мурожаатга ўтади:
О, қоимсиз санам!.. Мана, мен аҳдимизга биноан, васфинг таърифинда янги ғазал битиб эрдим. Сен эрса ани ўзунгча нақшламакни ваъда айлағон эрдинг... Мен буни эмди кимға кўрсатурмен?..
Бироз жим қолади.
Ҳай, лоақал хаёлинг бўлсун, ўзунгга айтурмен. Бул шавқи сенингла кетғон мотамзада ошиқингнинг ўтмиш умриндаги энг масрур дамларин муҳрланмасйдур: (шикаста овоз билан ёзувни ўқийди.)
Кўз қорасун ҳал этуб ёздум сенга ажзу ниёз,
Кўз ёшумни ҳам сепуб ул номаға, эй сарвиноз.
Ишқ етқач ақлу ҳушу сабр ҳар ён бутрашур,
Ўт қаён юзланса вожибдур ул элға эҳтироз.
Ошкоро жон агар лаълинг сўзин айтур, валек,
Ёшурун ғунчанг била канглумни бордур ўзга роз.
Ул не қоматдурки, барча ростлар айлаб дуо,
Дерларки, бул гулшан аро ул сарф бўлсун сарфароз.
Шавқи сабрим нақдини айлай они кўрғач фидо,
Демаса айб айлаб ул маҳваш буларни кўпу оз.
Чун ҳақиқат нури ул ораз тажаллисиндадур,
Не ҳақиқат улки онинг ишқини ўйнар мажоз.
Эй Ҳусайний, ёр кўйи каъбаси наврўз эрур,
Не ажаб гар бенаволар айлар оҳанги ҳижоз...
Жим бўлиб қолади. Эшикдан Навоий кириб, секин томоқ қиради.
ҲУСАЙНИЙ (туриб, Навоий билан кўришгач). Келингиз, Алишер.
НАВОИЙ. Нечук, бир қадар... қарор топдингизму?
ҲУСАЙНИЙ (ўтиришгач). Ҳа, эмДи... қисмат шаҳлик аъмолин-да тан олмас эркон... Бунда ўзунгга келмиш юкни ўзунг тортурға маҳкум эрсанг... (Уфлаб.) Чорамиз қанчадур...
НАВОИЙ (гап буриб). Келаётиб... бир тоза ғазал эшитдим — бугун битилғонму?..
ҲУСАЙНИЙ (чуқур нафас олиб). Ҳе... Сиз эшутмағондур-сиз — шул боис янги қабул этғондурсиз. Аслида ул яралғондин буён бир кўп эамонлар ўтмуш. Ул дамларда оламда бир Гулрухсор аталғон санам бўлғувчи эрди. Ўшал маҳваш бир шай-дони беқарор айлаб, васфида шундаюн мисралар тиздирғувчи эрди...
НАВОИЙ. Кўрсак бўлурму?
ҲУСАЙНИЙ (ғазални узатиб). Малика... раҳматли бўлмасдин аввал каминанинг ишқномаларини то ўзи кўруб, таҳрир этмағунча ҳеч кимға кўрсатмаслик ваъдасун олиб эрди... Ушбу ғазал шикор асноси яралғон эрди. (Хўрсиниб.) Кечикибдур... Эмди бамисли кетиб қолғон нишонға отилғон ўқ — новак каби аросатдадур...
НАВОИЙ (бироз ўқиб, бош чайқайди). Аттангким, маликага буни кўрмак насиб этмабдур... Бағоят нозик ва ўтлуғ эркон... Вале, умед борким, Сиз онинг таърифин буткул айтуб бўлмағондурсиз. Бинобарин, вақтики келуб... хотирин ёд олғонда хомангиз тағи мўъжаз наволар биткусидур.
ҲУСАЙНИЙ (ёнидан яна бир битик оларкан, тушкин бош чайқаб). Бизнинг шодлигу шавқимиз-да ул тажаллисоз била кет-мушдур ва онинг васфинда минбаъд ушбу... дин ўзга ҳеч наво айтолмасмиз...
НАВОИЙ (қоғозни олиб кўз югуртираркан). Э... бул мар-сия-ку...
ҲУСАЙНИЙ (чуқур нафас олиб). Ҳа, ўқунгиз. Овоз била ўқунгиз — ўзум ҳам эшутмак истармен...
НАВОИЙ:
Заъфдин ўргамчи домиға йиқилғач чирмануб,
Ул чибиндек тўрлади ҳар ён танумни айлануб.
Лайлию Ширину Узро бордилар, ваҳ не ажаб,
Бўлмоғим вола сангаким, сен қолубсен сайлануб.
Вомиқу Фарҳоду Мажнун, ишқ ўтиға тузмаюн,
Бордилар, мен қолдум алардин ўтумға чуркануб.
Чуркануб қолғоч ўтумға, махфий истаб ғайрдин, ,   
Ўлтурубмен турфа иш, кўрким кулумни буркануб.
Ҳажрида жонимға бедод айласам айб этмангуз,
Ким, қаттиқ ҳол эмуш айрулмак бировға ўргануб.
Ваҳ, не толеъдурки ғам шоми тушумға кирса ёр,
Бовар этмай уйқудин секраб қўпармен сескануб.
Ер кўйидин ўтарда бошима ёғса бало,
Анда айлармен таваққуф ҳар жиҳатдин куймануб.
Ранжу ҳижрон заъфидин тебранмагим имкон эмас,
Онча қувват қайдаким, кўюнгга борсам суркануб.
Эй Ҳусайний, жуз фано оҳанги маълум ўлмади,
Кўйидаким навҳа қилдунг заъф вақти ингрануб...
Дўстум... мен бандалик дардинғиздан не чоғлиқ ғамдил ўлсам, бул навоибномангиз ўқуб, тағи-да муттассир бўлдум ва Сизға қай сўз ила тасалли бурурға-да ожизмен..
ҲУСАЙНИЙ. Раҳмат. Сиздёк дўсти содиқни ато этғон тенгриға шукр. Ҳар он дилим ғамдин ўртанур, вале одам зотидин ҳеч бир кимсани кўрурға хушум йўқ эрди, Ташрифу мулоқотингиз дардимға бирмунча дармондек бўлди.
НАВОИЙ (ётиғи билан). Ундоқ эрса... бизнинг ҳам бир дўс-тона маслаҳатимиз бордур: эмди... ўзунгизни ҳарчанд узулатга олуб, афгор этсангизда натижа бўлмас. Бул тарафда эрса ҳудудсиз салтанат — элнинг нигоҳи Сиздадур... Одам тафтин одам олур: тахтга чиқуб, аҳли саройға кўриниш берсангиз, токим...
ҲУСАЙНИЙ (бош чайқаб). Наинки меним ҳолим шунга келса? ёким афтодалигим дўсту душманга намойиш этмак чун кўринаюнму?
НАВОИЙ. Йўқ, асло. Сиз салтанат соҳибидурсиз. Ўзунгизда андоқ қувват топингким, қўл синиғи енг ичра-ю, бош ёриғи тож остинда қолуб, фуқаро мамлакат ҳукмдори борлиғиға, бинобарин, ҳукумат ва адолат барқарорлиғиға ишонч ҳосил этсин.
ҲУСАЙНИЙ (тин олиб). Ҳей, бул дегонларингуз айтурға осондур, этғали эрса... дард бору дармон топилмас.
НАВОИЙ. Дўстум, фуқаро аҳволин-да бир хаёлға келтур-ғайсиз: салтанатнинг олис балдаю вилоятларидин не машаққатлар чекиб бунға келғон арзгўйлар Сизнинг муҳрингиз ёхуд бир калима амринғиз чун мустар юрурлар. Қачонким ҳукумат тарозусин бир палласида Сизнинг адолат тошунгиз турмас эркон, баъзи мансабдорлар эл ҳаққиға жабр этурлар. Хуллас-ким, ногиҳон адасиз дард тушғон бул бошинғизда айни дам тож юки ҳам мавжудлигин унутмағайдурсиз.
Шоҳ хаёлга ботиб, иккиланади.
Майли, бир мунча ўзунгизга келгунингизга қадар мен ҳам ёнинғизда туриб, ҳарна Сизға маслаҳат ва мулоқот-да мадад берурмен.
ҲУСАЙНИЙ (бироз ўйлагач). Майли... Сиз айтқонча бўлсун. Кийина бошлайди.


2 ПАРДА

7-кўриниш

Навоийнинг хонаси. Афзал ёнбошлаб ўтирибди. Мулозим чой олиб келиб қўяди. Афзал чойни қайтариб ича бошлаганда иккита китоб кўтариб хаттот Султонали Машҳадий киради. Саломлашадилар.
АФЗАЛ (ўтириштач). Келингиз, мавлоно! Яхшиям толеъ-мизға Мир жаноблари борлар, йўқса сизни учратмак ўзунгиз нақшлайтурғон китоблар киби мушкулу ноёб бўлурмиди?!
СУЛТОНАЛИ (кулиб). Ҳай-ҳай, бул гинани аслида биз қилмоғимиз ўринли бўлурди. Негаким, айтишларича, тақсиримнинг ўзлари ушбу кезлар жаъми вузарони четлаб, давлат вазифаларин ёлғиз бажарур эмишлар?
АФЗАЛ (чой узатиб). Ажаб! Муболаға бобинда-да маҳо-ратинғиз хаттотликдин қолушмас эркон, мавлоно.
СУЛТОНАЛИ. Магарким, бул муболаға эрса, анда нечук, наинки биз — фақирлар, ҳатто Мир жанобларин ҳам ҳеч йўқламассиз?
АФЗАЛ (жиддий). Бул гинангиз ўринлидур, мавлоно. Фақат минг таассуфким, бу ҳол каминанинг хоҳишиға зид тарзда юз берур. (Маъюс бош чайқаб.) Ҳей, Мир жанобларин мансаб-дорлик кезлари хўб беҳ замонлар бўлғон эрконда. Ҳар бир вазифадор ўз юмушин вақтинда бажарғувчи эрди. Шул боис-ким, ҳеч ким ишдин толиқмас, боз устиға турфа анжуманларға-да, нафақат фурсат, балким иштиёқ ҳам беадад эрди.
СУЛТОНАЛИ. Алҳол саройда тутум ўзгармишму?
АФЗАЛ (бош чайқаб). Ҳа... Мир жанобларин қадамлари била гўёким саройни файз ва тартиб-адолат ҳам тарк этғон кибидур. Бир неча аъёну акобирлар борким, ўз вазифаларин унутушиб, яккаш султонға улфатбозлик қилмак пайинда бўлурлар. Шаҳаншоҳ эрса... айни дамлар майхўрлиққа ружу қўйғондур. Пойтахту вилоятларда бедодлиғ-адолатсизлиқлар ошиб борур. Хулласким, давлат юмушларидин ташқари, арзгўй-адолатталаблар ҳолин ҳам камина тингламаса, ўзга талабгор топилмас.
СУЛТОНАЛИ. Бизни афу этқайсиз, тақсир, гинамиз ноўрин эркон.
АФЗАЛ. Хўп, ўзунгиз бу кезлар не юмушлар-да машғулсиз — ҳар нечук биздек ночор аҳволда эмасдурсиз?
СУЛТОНАЛИ. О, тенгрига шукрким, асло ундоғ эмастур — биз Мир жанобларин пурнур офтоблари остинда бори таш-вишларидин холи туруб, мана бундоғ китобатлар қилурмиз.
АФЗАЛ. Бағоят омадлидурсиз, иним. (Китобларга ишора этиб.) Булар не хусусда баён этурлар?
СУЛТОНАЛИ (бир китобни очиб). Бул Миримизнинг шаҳзодаи валиаҳд Бадиуззамон Мирзоға туҳфалари эрур. То ҳазрат султонимизға қадар ўтмуш бир кўп подшолар ҳолотидин сабоқлар берур.
АФЗАЛ (китобни олиб, очаркан). Тасанно! Магарким таъ-бир жоиз эрса, устоз танни вужудға келтурғон эрсалар, сиз анға зап ярашуқли либос кийдирибсиз. (Китобни бериб.) Устоз бунда темурийлардин кимларни ибрат келтирмушлар?
СУЛТОНАЛИ (китобни очиб). Устознинг энг юксак олқишлариға сазавор бўлмуш зот — жаннатмакон Улуғбек ҳазратлари эрур. Хусусан, ушбу битиклар онинг таърифиндадур:
Анинг абнойи жинси бўлди барбод,
Ки давр аҳли биридин айламас ёд.
Ва лек ул илм сори топту чун даст,
Кўзи олдинда бўлди осмон паст.
АФЗАЛ. Ҳа. Темурийлар аро ҳеч ким ул зоти бобарокот киби маърифат, тижорат ва ободончилик-чун зўр бермағондур.
СУЛТОНАЛИ. Ҳақрост. Устоз битғонларидек:
Темнрхои наслидин султон Улуғбек,
Ки олам кўрмади султон анингдек.
АФЗАЛ. Улуғбек Мирзо ҳақинда бул киби мумтоз каломлар дегонлари чун олий мартаба Миримизга ва ул айтилғонларни зеб ила нақш этғонинғиз чун Сизға-да ҳар неча ҳамду санолар озлик қилур!
Султонали қуллуқ қилади.
Эмди, иншоолло, умед борким, шаҳзодамиз бул ўгитларни дил қатлариға мустаъмал жо этуб олғайлар. Зеро, Миримиз айтқонларидек, шоҳга яқин доно доно эрмас, балким донога яқин шоҳ шоҳ эрур.
Иккинчи китобни олиб, кўра бошлаганда сарой мулозими киради.
МУЛОЗИМ. Тақсир, сизни шаҳзода Музаффар Мирзо била Зулунбек кўкалтош истайдурлар.
АФЗАЛ. Дуруст. Тезда борурмен.
Мулозим кетади.
Кўрдингизму, иним? Камина неча кунлик орзуси ушалиб, бул саодат маснадиға етишғонда, нурафшон офтобимиз жамолин кўрғунча бўлмасдин тағи абри сиёҳлар соясига қайтмагимиз вожиб бўлди.
СУЛТОНАЛИ (ажабланиб). Ҳали, шу ерга келиб-да устозни кўра олмадингизму?!
АФЗАЛ (бош чайқаб). Армонким, йўқ. Ул киши ҳаммомда эрконлар. Хўп, бизнинг дуою саломимизни Миримизға етказурсиз.
СУЛТОНАЛИ (кузатиб чиқаркан). Ҳа, албатта.
Мулозим кириб, дастурхонни йиғиштиради. Китобларни мароқ билан кўздан кечиргач, пешонасига текизиб, токчага олиб қўяди. Сўнг чойнак ва дастурхонни олиб чиқади. Султонали бир дутор ушлаган ййгит билан киради.
СУЛТОНАЛИ. (ўтиришгач). Қани, дўстим, устоз ҳукмиға ҳавола этмакчи бўлғон ул наъманғизни авзал бир тингласак.
ЙИГИТ. Маъқул, тақсир.
Султонали ёнбошлайди. Йигит дуторни созлагач, чала бошлайди.

8-кўриниш

Боғ манзараси. Қушлар сайроғи авжида. Ихчам сўри ёнига қўлларида китоб ва най қилиб ўралган қоғоз тутган икки талаба келгач, сайраш овози бироз пасаяди.
ШАЙХИМ. Оббо, сезиб қолмишлар!... (Дарахтларга тики-ларкан.) Чамаси Ҳирот булбулларинда энг хушнаволари шул масканда жам бўлишғондек-а?!
КАМОЛ. Ҳа, бул лутфингга шак йўқтур.
ШАЙХИМ (маҳлиё бўлганча). Аслида биз қандоғ мадҳ эт-макни бийрондалардин ўргансак дуруст бўлур эркон, а?
КАМОЛ. Мен ўзумга ношайиста тахаллус танлабмен — ани ўзгартирурмен. Минбаъд ашъор битсам, анга ғализ — Келбатий эрмас, Андалиб — яъни Булбул дебон тахаллус битурмен!
ШАЙХИМ. Бисёр хўб қилурсен. Камина-да шундоғ жазм этурмен: эмди Ғарибий эрмас — Ҳиротий тахаллусин олурмен. Зеро, азим Ҳирийда ҳазрат Навоийдек банданавоз бор эркон, шоиру фозиллар асло ғарибу бенаво бўлмаслар.
КАМОЛ. Ори рост. Йўқ эрса, биз киммиз? Шунчаики сабоқни эмди бошлағон толибул илмлар. Ул зоти комил эрса таъмин-эҳтиёжимизни ўз зиммалариға олғонлари устиға, боз мударрисимизға учрабон «Салоҳиятли шогирдларни ҳузуримға йиборингиз» деб, тағи рағбат бермушлар ва...
ШАЙХИМ (гапини бўлиб). Эй, қара, ана устознинг ўзлари!
КАМОЛ (қараб). Ҳа, Вале, ўзлари ёлғуз эмаслар-ку...
ШАЙХИМ. Ҳамроҳлари ила қизғин мусоҳабададурлар. Фикрларин чалғитмасдин четда турмаганимиз дуруст бўлус
Талабалар кетишади. Навоий билан Бобо Алининг овозлари эшитила ди.
БОБО АЛИ (овози). Мана, орадин неча фурсат кечмасун, бул можаро таҳлилиға ҳеч қувваи ҳофизам етмайдур!
НАВОИЙ (кираётиб).
Кимки фалак сори отур тошуни, Тош ила озурда этур бошуни.
Сиз шумларнинг ҳар нечук найранг-ғуюрликларин кўруб танг бўлмангиз. Зеро, эл-улус хизмати-чун бел боғламиш кимса шул йўлда ранж-риёзат чекаркан, бунинг неси ажаб?
БОБО АЛИ. Устоз, маъзур тутғайсизким, Сиз фақир арзин бошқа навъ тушунмишсиз, Магарким, Сиз саройға қайтиб, қандоғ бўлмасун бирор лавозимда турсангиз бас, бул муло-зимингиз бор вужуди-да эл хизматин адо этғони бўлсун...
НАВОИЙ (юришдан тўхтаб). Ҳм, бизға эмди сиз ҳам шун-доғ кенгаш берурсиз. Валекин камина ўзга матлаб йўлинда бел боғлаб, ҳар неча қолғон умрни хома суруб ўткарурға азм этғонмиз. Сиз эрса ёшсиз, боз устиға хома бирла-да ошноли-ғинғиз йўқтур. Бас, шундоғ эркон, сарой вазифанғизни сидқи дил ижро этмагингиз фарзу қарз эрур.
БОБО АЛИ (қизғин). Устоз! Камина эл назаридин четда қолғон бир кимса эрдим. Ўзингизға яқин олуб, тарбият эттинғиз ва олий даргоҳдағи мансабга раво кўрдингиз. (Қўлини кўксига қўйиб). Камина Сизнинг қутлуғ қадаминғизу муборак нафасинғиз етғулик ҳар ерда тамоми бахтиёрлик ва жонсипор-лик ила вазифа ўтмагим мумкиндур. Вале, Сизсиз фақирнинг ул ерда қолмоғи ҳеч имконсиздур!
НАВОИЙ. Гап уринг-а! (Кўзадаги сувдан юзини хўлларкан, ҳазилга буриб.) Мавлоно Бобо Али, онглағайсизким, эмди сиз атосиға эргашуб юрадурғон гўдак ёшунда эрмас, балким ўзунгиз-да неча ўзгаларға раҳнамолик қилатурғон даражададурсиз!
БОБО АЛИ (илтижо этиб). Устоз, пандларингизға қулоқ осмаётғон бул ношукрни афу этғайсиз. Вале дилхун арзимни Сиздин ўзга тинглағувчи йўқтур. Меним ушбу кунлардағи аҳволим бамисли Яссавий ҳазратлари айтғондек:
Кўзум намли, дилим ғамли, мен аламли, Нечук илож айлорумни билмом, дўстлар. Бул ҳасратда, надоматда ёшум оқуб, Қаю тараф кеторумни билмом, дўстлар...
НАВОИЙ (юзини артиб). Ҳм, саройда аҳвол қандоғлиғидин бир мунча воқифдурмиз. Аммоким, ҳеч кимса сизға ножоиз гапурмағон ёхуд ҳаққинғизға дохил қилмағондур. Бинобарин, сизни саройдин четлатмак ё ҳимоя этмак бобинда-да Султонга арз қилурға асос ҳам йўқтур.
БОБО АЛИ. Дарҳақиқат, ҳозирча шундоғдур. Валекин саройда нохушлик шамоли наинки кун, балким соат сайин кучаюб борур. Маъсума малика вафотидин буён шаҳаншоҳ бағоят тунд ва баджаҳлдурлар. Боз устиға ҳушёридин сархуши кўпрак бўлур. Айни дамлар ул ерда кечатурғон мунофиқлик, фитна-фасод мени шундоқ ҳолға солурким, ўзумни бамисли суйи поёниға етуб боратурғон ҳовуздаги балиқ аҳволинда сезурмен. Шул важҳким, фақирға кўргузғон онча саховатин-ғиз устиға тағи бир мурувват кўрсатуб, мени қандоғ бўлма-сун эшук оғалиқ лавозимидин халос эттурсанғиз!..
НАВОИЙ. Хўп, кўрурмиз. Биргина сиз учунмас, улус осойишин кўзлабда саройға борурмиз. (Йўл юришда давом этиб.) Аҳволни шоҳга маълум этуб, тартибу адолатға даъват қилурмиз.

9-кўриниш

Ҳусайний тахтда. Кўлида май тўла қадаҳ, мажҳул ўлтирибди. Икки ёнида икки ходим уни елпиб турибди. Ўртада раққоса ҳазин куйга мос ўйнаётир. Шоҳ гўё қўлида май борлигиниям, ўртада раққоса ўйнаётганиниям сезмаётгандек. Даврадан жой олишган Маждиддин, Морбоз, Соний ва Тарлонбек эса ҳатто нафас олишсаям шоҳнинг хаёли бўлиниши мумкинлигидан ҳадиксирашиб, мисоли ҳайкалдек тек туришибди. Султонга янги бошланган куй ёқмай, бас ишорасини беради. Раққоса ва созандалар кетишади.
ҲУСАЙНИЙ (ўзига гапиргандек). О-о, кўнгул бир тозвашъор истайдур...
Улфатлар бир-бирларига қарашади. Кейин Тарлонбек туриб шоҳга таъзим этади.
ТАРЛОНБЕК. Олампаноҳ! Магар астойдил йиғланса сўқур кўз ҳам ёш тўкур, дерлар. Илло, салтанатимиз доруғаси бўлмуш закий шоҳимиз шоир, ул кишининг аъёну акобирларин ҳар иккисидин бири шоир, хусусан, мўъбад султонимизнинг энг яқин сулукбардорлари саналмиш Навоий ҳазратлари шоирдурлар.
СОНИЙ. Ҳақрост — бори айтқонларингиз шоирдурлар!
ТАРЛОНБЕК (салмоқлаб). Аларнинг табаррук нафаслари сингмиш ҳаводин баҳраманд ўлуб... биз ҳам бир ашъор битуб эрдук... Башартики ҳазратим... қулоқ тутмакка истак билдир-салар...
ҲУСАЙНИЙ (қош чимириб). А?
ТАРЛОНБЕК. Эмди шоҳим... (чайналади.) Бул қулингиз...
ҲУСАЙНИЙ (сал илжайиб). Бизга ашъоринғиздин-да бул жабҳага журъатингиз ғалат туюлар. Хўп, қулоғимиз сизда бўлсун.
ТАРЛОНБЕК. Қуллуқ, шоҳим. (Тутила-тутила ўқишга тушади).
Бул фонмй дунёда осмон битта, тенгритаоло битта, Умматлар кўп, вале пайғамбар Расулилло битта.
Тенгрим берур бировга дунёю зеб ададсиз,
Лек бермас чақа бирига этсун минг тавалло битта.
Мулки Хуросонда юлдуз мисол шуаро бисёр, вале,
Алар ичра шоир Навоий ой янглиғ индалло битта.
Ой-юлдузлар айлаб тун бағрини равшану
Лек бори бўлғайлар ниҳон чиқса қуёш иншоолло, битта.
Эй султону зиёбахш қуёшимиз, боқий яшанг, деб, Тарлоний қулингиз битмуш ашъор, алҳамдулилло, битта!
МАЖДИДДИН (шоҳнинг мийиғида жилмайганини кўриб, Тарлонбекнинг елкасига қоқаркан). Э, офарин, Тарлонбек! Сиз жамийки шуаро мадҳини шул беш байтда жамъ этиб-сиз — бинобарин бул жабҳада-да камолга етибсиз, офарин!!
МОРБОЗ. Биз сизни шул дамгача шамшири кесир, забар-даст саркарда деб билурдик, эмди аён бўлдиким, назмда-да нақ маликушшуаро эркансиз!
СОНИЙ. Ажааб!.. Қулоғимга бамисли сўфининг азонидек кириб, калимаи шаҳодатдек ўрнашмишким, осмон биттаю худой таолло битта, кўп умматлар аро пайғамбар Расулилло битта. Давлатпаноҳ султонимиз азми-да обод Хуросонда юл-дузлардек шуаро бисёру вале алар ичра тўлур ой мисли Навоий ҳазратлари биттадур. Ва ой-юлдузлар тун зулумотин ёритғайлару (таъкидлаб) аммоким хуршидтобон султонимиз шукуҳ-ла кўриниш берсалар — бори шу он чекинғайлар!..
ҲУСАЙНИЙ (илжайган кўйи). Ҳм, «шоир Тарлоний», магар дурустрак боқсалар, одам бўлатурғон кўринурсиз.
ТАҒЛОНБЕК (қуллуқлаб). Тенгрим сизнинг мурувватинғиз-ни дариғ тутмаса, иншоолло!
МАЖДИДДИН. Э, иним, модомики ваълинеъматимизнинг ўзларики «одам бўлурсиз» дебон лутф эттиларми—билинг-ким, бул толе офтобингиз таважжуҳин нишонасидур!
СОНИЙ. Филҳақиқат, рост айтурсиз — айни шундоғ!
МОРБОЗ (бош сараклаб). Афсуским, бу анжуманимизда шеър муякининг султони ҳозир эрмаслар. Акс ҳолда мўъта-бар зотнинг ўзлари шоири навбарға қандоғ баҳо берғонларин шоҳиди бўлур эрдук!..
ҲУСАЙНИЙ. (май ичаркан, хомуш тортиб, ўзича). Ҳм, Навоий... Бир замонлар бўлуб турғон нафис мажлислару қизғин мушоиралари қани онинг?.. Ўзи камнамо, башарти биз чор-лагудек бўлсак-да, келуб даврани безаб, мажлисни қизитмак ўрниға... нуқул турфа ишлардин арзу шиквалар этур...
СОНИЙ (секин гап қўшиб). Дарвоқе, шоири комилимизнинг янги битиклари-да ғалатроқдур:
Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас...
МАЖДИДДИН (жимликни бузиб). Шоҳим, тенгрига шукрким, салтанат тинч, навкарларингиз жанговар, фуқаро эрса итоатдадур. Бас, шундоғ эркон, шоиримуз айтқондек, кангулни-да хуррам этқонға не етсун?!
ТАРЛОНБЕК (жомларга шароб қуяркан).
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода кирғон уйға қайғу келмади.
Ичишади.
МОРБОЗ (соқолини артиб). Илло, камина шоирлар пешвоси — муҳтарам Навоийдин мажлисимизни яшнататурғон шул киби байтлари-чун бағоят миннатдормен. Валекин Мир Али-шернинг матлуби недур — таассуфким, асти тушунолмасмен.
СОНИЙ (боши билан тасдиқлаб). Ҳа, собиқ амир Алишер-нинг атвори бир қадар жумбоқдур. Ахир доруссалтанатда аввало маликул-олам султонимиз, қолаверса, ул шерзот барчамизға раҳнамо бўлуб, яхши хулқимиз-чун рағбат, аксинча эрса танбеҳ айлаб турмаклари жоиз эрмасму?
Шериклари маъқуллашади.
МАЖДИДДИН (шоҳнинг сукутини бузиб). Шоҳим, магар ижозат берилса, сизни баъзи миш-мишлардин ифшо қилур эрдум.
ҲУСАЙНИЙ (елпувчиларга кетиш ишорасини бериб). Қандоғ миш-мишлар?
МАЖДИДДИН. Муборак хотирингизда бордур — бир кун жиянингиз Давлатбекни чорлаб, ўгитлар берғонинғиз?
ҲУСАЙНИЙ (хушламай). Хўп, не бўлубдур?
МАЖДИДДИН (сирли овозда). Шул воқеа ила боғлуқ — сўзлашға-да тил бормайдур — хунук ҳол содир бўлмишдур...
ҲУСАЙНИЙ (тоқатсиз). Мухтасар этинғиз, не гапдур?!
МАЖДИДДИН. Алишер... дўстунгиз жамоат оллида бир латифа айтмишдур. Эмишким, сиз, мудом маст-сархуш юриши-ла шаъни муборакингизға ношойисталиқ этғувчи жиянинғизни ҳушёру оқиллиққа даъват этиб, башарти бул шевасин тарк эт-са, бир катта вилоят волийлигин ваъда қилибсиз. Алқисса, Давлатбек нописандлик бирла «Аё, бузруквор, мен бул одатим тарк этуб олатурғон ҳокимликни не қилай, қачонким, май ичғач ўзумни султон деб билсам» деғон Эрмуш...
СОНИЙ (чўчиб). Об-бо! Ким не деса десун, вале Алишердек зотдин бул жумла лозим эрмас эрди. Зеро, жумлаи мўминни кулдирмак — бул тенгри ёдин унутмакдир — бир гуноҳ эрса, тағи ким устидин кулмак — ул айтилғоннинг маъноси бу турур-ким: тоғойиси шоҳ бўлатуруб май ичур, жиянлари эрса май ичғач ўзин шоҳ фараз этур — эл наздида хунук муқоясаким, бунисин юз гуноҳ демак-да камлик қилур!
МОРБОЗ. О, худрой Алишер! Юраги наинким отнинг каласидек онинг — бундоғ калтис гаплар айтур! (ёқа ушлайди.)
МАЖДИДДИН. Олампаноҳ! Сиз мудом, хусусан, базму жамшидлар асноси Алишерни йўқлаб, онинг шодиёна дамлар ёнингизда ўрни бўш турғонидин афсусланурсиз. Валекин... дўстунгизнинг садоқат-меҳри сизникича эрмас, ёким сизнинг бирор тадбирингиздин ранжиб, онинг дилидин меҳр-садоқат кўтарилғондур. (ёнидан қоғоз олиб). Акс ҳолда ул сизнинг шарафвор базмларингизга келуб турур ва бундоғ мисраларни битмас эрди:
Гарчики, шаҳ базми эрур дилрабо,
Вожиб эрур айламак андин ибо.
Маҳрами зимнида эрур хешлар,
Нўши ичинда тикилур решлар.
Гул кўринур, ёнмда юз хори бор,
Бор эрса бир айш, минг озори бор.
Қоғозни шоҳга беради. Ноқулай жимлик.
ТАРЛОНБЕК. Шоҳим! Ўзунгиз шоҳидким, камина ҳазрат Навоийни не чоғли эъзоз этурмен — бояги битмиш фахриям ҳам онга бўлғон чексиз ихлосим ҳосиласи эрди. (Афсусли таъкидлаб.) Аммо кеча ул киши туфайли юз бермиш ҳолдин сизни бохабар этмасам, ҳазратимға бўлғон садоқатимға хаёнат этғон бўлурмен.
ҲУСАЙНИЙ (қоғозни ташлаб). Тағи не содир бўлмишдур?!
ТАРЛОНБЕК. Кеча оқшом юзбоши Сиртлонбек каминага учраб, сизга маълум этмакни ўтиндиким, онинг минбаъд ҳаз-ратимга садоқатла хизмат этмаги хавф остинда қолмишдур.
ҲУСАЙНИЙ (асабийлашиб). Яккаш «садоқат-садоқат» дебон лоф урғонча равшанрак десанғиз-чи — муддаоси недур онинг?!
ТАРЛОНБЕК. Маъқул, шоҳим. Кеча юзбоши ўз навкарлари-ла Миробод қишлоғи нуфусин ҳайдаб келаётғон эркан. Бозор ёнинда — дўстингизға рўбарў келибдур. Ул зот бандилар кимлигини суриштурғон эркон, юзбоши аларнинг солиқ тўламакдин бош тортғон осийлар эрканлиги, шул важдин ўзга-ларға-да ибрат бўлсин-чув аввал сазойи этуб, сўнг зиндонға юборилажагини маълум қилибдур.
Алқисса, Алишер жаноблари халойиқ оллинда бекка «Боракалло шижоатинғизға, — дебон киноя этмушлар, — аммо-ким сиз туғилғонда исм танлағонлар янглимиш: зеро сизни Сиртлонбек эрмас, балким Мушукбек деб атасалар айни ат-вори аъмолинғизға мос тушур эркон» дебдур.
МОРБОЗ  (ёқа тутиб). Астағфурилло!..
СОНИЙ. Илоҳо хуружи ногиҳонийдин ўзунг асрағил, парвардигор!
МОРБОЗ (яниб). Сиртлонбек Алишердин шоҳимиз хизматин адо этмакда бўлғон эътиборли бекни халойиқ оллинда не-чук бундоғ беобрў этмаги боисин талаб этмабдурму?!
ТАРЛОНБЕК. Талаб этмакдин не нафъ? Алишер жаноблари кимға не демасун — они тергайтурғон кимса йўқтур — шул боисдин  юзбошига-да  нописандлик  бирла  жавоб  этубдур.
Саҳна қоронғулашиб, от кишнаши, оломон ғовури эшитилади. Прожектор нурида Навоий бир ҳамроҳи билан ва (кўринмаётган) от жиловини тутган мулозим билан Сиртлонбек (бир қўлида қам-чи, иккинчисини қилич дастасига қўйган, важоқатли қиёфада) кўринадилар.
НАВОИЙ (бош сараклаб). Сиз бундоғ қарамангиз, бек. Сизни мушукка менгизиб, ўзидин кучли олдида сичқон бўлур, сичқон оллида эрса арслондур, демагим боиси шулким, бурноғи йил бир ёв босғонда бир нечалар мудофаани ташлаб қочишғон ва то ўзумизни ўнглаб олғунға қадар кўп бегуноҳлар ёстуғи қуриғон эрди. Кейин маълум бўлдики, ўшал дам сизнинг навкарларингиз энг аввал жуфтак уришғон ва ўзун-гиз, билмам, қай бир сичқон инин макон айладунгиз эркон?!
Бек ноилож ерга қарайди.
Сиз ўшал хиёнатингиз-чун жазо олув ўрниға, тағи кимларнинг раҳнамолиғи ила чорасиз элни банди зиндон этувлик «касбивга етишдингиз эркон?!
Нур ўчади. Саҳнада яна шоҳ ва улфатлари.
СОНИЙ (ғазабнок). Бул ҳамоқат! Шоҳим, биз содиқ қулларингиз кафилдурмизким, Сиртлонбек асти саваштин қоча-турғонлардин эрмасдур!!
МОРБОЗ. Тўғри, онинг номард навкарлари саваштин қочишғон эрди. Вале бекнинг ўзи бизнинг ёнимизда эрди — бизни ёғийдин ҳимоя этиб жонсипорлиқ қилди.
МАЖДИДДИН (салмоқлаб). Хўп... ўтғон ишға саловотдур. Аммо кеча бек хизматда эрди — хоқони мансурнинг фармонин адо этмак йўлинда саъй қилғондур. Алишер эрса айни дам амалдорликни тарк этғон, бинобарин, бул жабҳаға бевоси-та аралашувға ҳақли эмастур — нечук юзбоши буни эслатмаб-ДУР?
ТАРЛОНБЕК (қўл силкиб). Эслатмак кошким самар берса, билъакс, бамисли ўтға ёғ сепғондек тағида онинг хуружин оширмуш!..
Яна прожектор ёниб, Навоий билан Сиртлонбек намоён бўлишади.
НАВОИЙ (бош чайқаб). Ҳей... Ҳайф сизларға мардоналик, мансабу маош! Айтинг-чи, қачондур эл сизлардин бир неглик-ҳимоят топқонмукин?! Йўқ! Яккаш жабру ситам, бедодлик кўрғондур — қайсиким қиёси чет ёвникидин ортуқ бўлса ортуқ, аммо асло кам эрмас!
СИРТЛОНБЕК (ғижиниб). Тақ-сир!... Сиз баногоҳ йўлумни тўсуб... ҳуда-беҳуда гаплар айтурсиз. Камина неларнидур андеша қилурмен, сиз эрса буни қўрқоқлиққа йўйурсиз. (Таъкидлаб). Аммо хотиринғиз фаромуш этмагайким, сиз бул кунда амир эрмас, шунчаки бир... шоирсиз, холос!
НАВОИЙ (соқол тутганча бош ирғаб). Ҳали меним дегон-ларимга топқон жавобингиз шул эрса, анда шундан-да хурсанд бўлмагингиз жоиз эркан. Негаким, мабодо шул тоб амир ҳам бўлғбнимда, бул бандиларни элтур жойингизға ўзинғизни йиборур эрдум!
Саҳна ёришиб, яна шоҳ ва улфатлари кўринишади.
ТАРЛОНБЕК. Оқибат эрса амири собиқ бандиларни дарҳол озод этмакни талаб қилибдур. Атрофдаги халойиқ ҳам шундоқ талаб этғони ва навкарларин мулзам бўлғонин кўрғоч, бек ноилож аларни озод этуб, олинғон ўлжаларни-да қай-тармакка мажбур бўлубдур.
МАЖДИДДИН (ташвишли). Алишернинг авомни итоатсизликка ундаб, шижоатли бекларнинг нуфузун тушурмаги... яхшиликка олуб келмайтурғон иш бўлубдур!
Шоҳ юзи тиришганча ҳеч кимга қарамасдан ўтиради.
ТАРЛОНБЕК. Давлатпаноҳ! Сўнг юз берғон ҳолни айтурғада тил бормайдур: халойиқ Навоийни дуоларға ғарқ этиб, бечора қулингиз Сиртлонбекни лаънатларға кўммишлар. Мах-фийлар хабар беришларича, нуқул «Хайриятким, толеъмизға Навоий ҳазратлари бор — таянчимиз бордур. Илоҳо ул зотнинг умрлари узуну рақибларин ҳоли забун бўлғай!» дебон дув-дув қилмишлар.
МАЖДИДДИН (капалаги учиб). Иҳ! Бул можаро эмди бо-зор борғон юз-юзлар орқали атроф-вилоятларға-да тарқалур!..
СОНИЙ (безовталаниб). Ва... Алишер дуоға ноилу бизлар... (Бирдан шоҳга ёлвориб). Олампаноҳ! Камина қулингизнинг Сиздин бир ўтунчи бордур, умедворменким, рад этмассуз деб!..
ҲУСАЙНИЙ (хушламай). Не эркон ул?
СОНИЙ. Ўзингиз яхши билурсизким, биз қулларингиз, бамис-ли тузинғизни ялағон итингиз киби, сизға беадад содиқдур-миз. Вале, надоматким, ҳарчанд уриниб-да дўстингизға мақ-бул келмадик — сиз бизни яқин олғонингиз-чун кек қилиб ул юксак мансабдин ҳам воз кечди...
Шоҳим, эмди... Алишернинг бул киби хуружлари авж олаберса, оми авом эрса яккаш они дуолаб, бизни лаънатлайвер-са... Машойихлар худонинг ғазабидин-да бандалар лаънати баъддур, демушлар. Мен кўп хавотирдамен ва то бирор бало-ға дучор бўлмасдин... сиздин илтижо этурмен, ки бирор бў-лак лавозим беруб, мени саройдин четлатсанғиз!..
МОРБОЗ. Маликул олам, биз сиздин, гар салтанатни тан билсак, анга бош санаб, заррача бўлсун раъйингиздин айри юрмасмиз, Ваҳоланки, барчамиз жам бўлуб-да сиз-чун ёлғуз Алишерчалик эътиборға молик эмасдурмиз. Тўғри, дўстингиз ҳам сизни ўзидин расман юқори тутур — гар таъбир жоиз ўлса ул зот мансабдор кезлари салтанатни тан санаб, биздин фарқли ўзуни бошу сизни шул бош узра кийилғон тож монанд... (Илтижога ўтиб.) Олампаноҳ! Токим биз саройдамиз, Алишер тинчимас — мен бунга аминмен ва аввало сизнинг осойишингизни деб... бундаги вазифамдин кетмакка сиздин изн тилармен!..
МАЖДИДДИН. Шоҳим, мен ҳам ўзумча айни шул аҳдға
келиб эрдим. (Маслаҳат оҳангида.) Сиз муваққат бўлса-да, бизнинг саройдин четланмагимизға ижозат этиб, Алишерни мансаб ила тағи сарафроз этсангиз. Мушоҳадамча, онинг ўзи-да бир ғазал мақтасинда айни шуни шамаъ этур:
Эй Навоий, гар вафосиз чиқти ул Султони...
Топтунг элдинким, тиларсен эмди султондин вафо.
ТАРЛОНБЕК. Башартики шоиримизнинг матлуби мақтадин онгланса, ул зот... айни дамлар шукуҳли султонимиздин кўра валиаҳд шаҳзодаға кўпрак эътимод билдирур:
Эй Навоий, бул хазон ўлғай баҳор ила бадал, Келса давлат гулбуни шаҳзодаи соҳиб жамол.
МАЖДИДДИН. Фикримча, Навоий ҳар не ишни сўз ва хома ила адо этмак мумкин, деб ўйлайдур. Вале, ишонч комилким, ўткур қилич ва тадбиркор аъёнларсиз бори иш танназулга юз тутажагини доно шоиримиз тезда онглаб олур. (Таъкидлаб.) Қачонким шукдай ҳол юз бериб, сиз бул қулларингиз-ни яна саройға чорласангиз, биз «лаббай» дебон тиғи ҳузурингизга шошилурмиз ва...
ҲУСАЙНИЙ (гапини бўлиб). Бас! Ҳеч кимсага саройдин кетурға ижозат йўқтур ва ортуқ бул хусусда оғуз очилмасун!
МАЖДИДДИН (шериклари билан кўз уриштириб). Амрингиз вожибдур, шоҳим. Аммо, Алишер жаноблари бундин...
ҲУСАЙНИЙ. Биз Алишернида тартибга чақирурмиз.
МАЖДИДДИН (вазминлик билан). Олампаноҳ, сизға бори иш осондур. Валекин бул борада пухта ўйлаб иш қилинма-са — Алишер, хусусан, кечаги воқеа боис авомнинг эътиборин қозонғондур — тўғри тадбир-да эгри шарҳлануб, турфа но-хушликлар олуб келмаги мукиндур.
ҲУСАЙНИЙ (бироз сукутга кетиб). Не маслаҳат бўлур?
МАЖДИДДИН. Дўстингизга ўзунгиз такаллуф-ла бир мактуб битиб, салтанатнинг бирор нотинчроқ вилоятига маълум фурсат... волийлик таклиф этсангиз,
СОНИЙ. Айни дамлар Мозандарон тарафлар нотинчдур, хусусан, дорулфатҳ Астробод... Бир ўқ ила икки овни урмакда мумкин бўлур.
ТАРМОНБЕК. Устод шоиримиз-чун ул жойлар пойтахт ғал-валариндин йироқлиги боис хотиржамлик маскани бўлур, айни дамда бул тарафда тартиб ва итоат тикланур — яъниким ўз суянчларидин ажрамиш бевош фуқаро ҳам узун тилларин тишлаб, ақлларин пешлай олур.
СОНИЙ. Аммоким Алишер Ҳирийни кўп севадир. Бундаги «Унсия», «Шифоия», «Халосия» ва ҳаказо «ия-ия» хоналари ҳамда мухлису мусоҳибларин соғинур. Сўнг эрса сизга пай-дар-пай мактублар йибориб пойтахтға қайтмаклик илтижосин қилур.
МОРБОЗ (таъкидлаб). Ва фақат андин сўнг Алишер, худройлиқ бефойда эрконин — яъни салтанатда барчага ўз ҳукмин ўтказғувчи соҳиби тож — ҳукмдор мавжудлигин комил онглаб олур.
ҲУСАЙНИЙ (ўрнидан тураркан). Розимен. Фармони олий ва мактуб тайёрлангиз.
МАЖДИДДИН (таъзимлаб). Қуллуқ, шоҳим. Минбаъд биз тамоми эркин ва бехавотир иш юрита олурмиз.
Шоҳ ҳеч нарса демай кета бошлайди.
СОНИЙ (шериклари билан кўз уриштираркан, эшикдан чи-қаётган шоҳга эшиттирмай). Амир Алишер, энди боруб Мозандарон тўқайларинда шерлик қилурсен! Оқ йўл!!
Қув куладилар. Шу асно мулозим киради.
Навоий ҳазратлари ташриф буюрдилар!
Шоҳ улфатлари бир дам саросимага тушиб қолишади.
ҲУСАЙНИЙ (мулозимга кўза ва жомларни кўрсатиб). Булар олинсин, сўнг кирсин, (Мулозим чиққач, улфатларга.) Тез ана ул эшикдин чиқингиз!
Улфатлар ёв қувгандек, тез чиқишади. Ходим кириб, кўза-жомларни олиб кетади. Кейин Навоий киради.
НАВОИЙ (таъзим этиб). Ассалому алайкум, шоҳим.
ҲУСАЙНИЙ (пешвоз юриб). Ваалайкум ассалом, Алишер. (Кўришаётиб.) Биз ҳозир ҳазрат Хизрни йўқласак бўлуркан, келингиз.
НАВОИЙ. Биз ҳам ул ҳазратнинг муридларидин биридурмиз — йўқловингиз боисин билсак бўлурму?
ҲУСАЙНИЙ (Навоийнинг тирсагидан олиб, секин чиқа бошларкан). Сизни базму жамшидларимизға чорласак:
Гарчандки, шаҳ базми эрур дилрабо, Вожиб эрур айламак андин ибо,
дебон келмассиз. Эмди эрса бир мушкилот юз бериб, сулук маслаҳат-мададинғизға муҳтож туруб эрдик.
Эшикдан чиқишгач, шоҳнинг «Дастурхон ва тўшаклар янгилан-сун» дегани эшитилади. Ходимлар киришиб, уларни алмаштириша-ди. Сўнг хонани елпиб, ҳавосини ҳайдашади, мушк сепишади ва чиқишади.
НАВОИЙ (киришаркан, эътироз билдириб). Дўстим, бул вазифани имону садоқат бирла адо этатурғон бек-амирлар оз эрмас. Бизни эмди давлат ишларидин тамом озод этсангиз, токим Сизға хизматимиз ёлғуз хома ила бўлса.
ҲУСАЙНИЙ (унамай). Дўстим, биз Сизнинг не чоғли мухли-сингиз эрканимиз, ҳаргиз исботга муҳтож эмастур. Вале салтанат муҳофазаси бизни шул дам айни шундоғ азм этмакка ун-дайдир. Олинғон муълумотларга инонсак, Астробод ҳокими амир Мўғулбек исён тайёрламакдадур. Алқисса, ул ерға ўзга ҳар қандай бек ёхуд шаҳзода бормасин, кўп беҳуда қон тўқилмағи муқаррардур.
Навоий ўйланиб қолади.
Дўстим, бизни шул мушкилотдин қутқарғайсиз ва бул Сиз-ға бизнинг сўнгги топшириғимиз бўлур. Ҳарқанча лашкар бўлса олғайсиз, ишқилиб, ул вилоятда тартиб барқарор бўл-са бўлғони. Сўнг эрса биз Сизни тағи ўз машғуллигинғизға қайтарурмиз.
НАВОИЙ. Начора. Юрт осойишин деб бул вазифани зиммаға олурмиз. (Таъкидлаб.) Вале, фикримча, нотинчлик нафа-қат ул ерда, балким бошқа вилоятларда ва ҳатто пойтахтлар-да юз бермакдадур.
ҲУСАЙНИЙ (тасдиқлаб). Рост. Аммо ўзгаларин бартараф этмакка ўзумизнинг қурбимиз келур, бул тарафдин хотуржам бўлунгиз.
НАВОИЙ. Дўстум, улуғ бобокалонингиз Темурбек ўз тузукларинда «Қайсиким вилоятда тиланчи ёхуд ўғри чиқибтур, ул вилоят ҳокимин бешафқат жазоладим» демишлар. Сиз ҳам ўз вилоятларингизни адолат назари ила бир тафтиш эттирсангиз, қани жаннатмакон бобонгиз айтмиш жазоға ҳокимларингиздин нечаси мустаҳиқ бўлур эркан?
ҲУСАЙНИЙ (яна юришга бошлаб). Бори айтконларингизни биз эътибор ила кўруб чиқурмиз, токим Сиз мумкин қадар тезрак ва хотуржам ўз волийлигингизға киришғайсиз, деб.
НАВОИЙ (қоғоз узатиб). Сиз мудом бизнинг янги битикла-римизни ўқуб, фикират билдирур эрдингиз. Шул боис, ушбуни-да фақир Сизнинг муборак назарингизға ҳавола этмакни дилга солуб эрдик.
ҲУСАЙНИЙ. О, бул биз-чун айни муддаодур. Қани, қутлуғ хомангиз бу гал неларни битибдур эркон. (Олиб, ўқийди.)
Маига қилса юз жафо
бир қатла фарёд айламам,
Элга қилса бир жафо,
юз қатла фарёд айларам....
Бироз жавоб тополмай қолади.
Ҳм, маъқул, дўстим. Бул битигингизни-да биз ёд олурмиз. Хотирингиз жам бўлғайким... Сизни фарёд айлататурғон ҳол-ларга имкон қолмас.
Яна юриб чиқишади, Мулозим чой ва мева олиб киради.

Tамом

Бобораҳим Омон

 
Равнақ (1725-1805) PDF Босма E-mail
20.03.2014 17:46

Паҳлавонқули Равнақ (1725—Хоразм — 1805) — шоир. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида ўқиган. Дастлаб Хива хони Абулғози Соний (1742—47) ни мақтаб шеърлар ёзган. 1768 йилда тахтга ўтирган Ғойибхон таъқибидан қочиб, бир неча йил сарсон-саргардонликда юрган. Сўнг Хива мадрасаларидан бирининг ҳужрасида фақирликда ҳаёт кечирган. Ўзбек, форс ва араб тилларида, асосан, лирик жанрларда ижод қилган. Ягона қўлёзма девони бизгача етиб келган. У 286 шеър — 5251 мисра: 258 ғазал, 22 мухаммас, 5 қасида ва 1 мустазоддан иборат. Шеърларининг асосий мавзуи инсонга ва ижтимоий ҳаётга муносабат масалаларидир. Равнақ ғазал жанрини тематик жиҳатдан бойитган. Ғазалларида инсоний ишқ-муҳаббатни, табиат ва ҳаёт гўзалликларини мадҳ этиш билан бирга давр ва тақдирдан, замона носозликларидан шикоят қилган. Навоий (14 та), Фузулий (3 та), Машраб, Хуррамий ва бошқанинг ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Равнақ қасидалари анъанавий услубдан фарқ қилиб, муайян шахс ёки воқеага эмас, шоир яшаб турган ижтимоий ҳаётга бағишланган, уларда амалдорлар инсофга чақирилган («Мунча жавринг дегил...» ва б.). Равнақ шеърлари ғоявий ва бадиий жиҳатдан қимматли. «Девони Равнақ» номли қўлёзмаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (инв. №922).


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Суртуб юзуми тун кеча дилдор эшигида,
То субҳ умидим эди дийдор эшигида.

Кўрмак тилабон орази хуршид мисолин,
Бор эрди кўзум тонггача бедор эшигида.

Ногаҳ юзи шаъшааси жонға солиб ўт,
Кул қилди вужудимни баякбор эшигида.

Гар кўрса жамолин бўлур эрди маҳи Канъон
Жон нақдин этиб сарф харидор эшигида.

Ҳар субҳ недин ерға қўяр чеҳраи заррин,
Хуршид агар бўлмаса бемор эшигида.

Ғам шоми ул ой кўйида гардунға чекиб оҳ,
Кўз ёшим эрур кавкаби сайёр эшигида...

Савдозадалар ноласидин кунда бўлур гарм,
Юз-юз қиёмат каби бозор эшигида.

Не хизматинга ким юз йил агар турса уруб бош,
Шаҳларға қачон бўлғусидур бор эшигида.

Дардоки қилур ул бути Чин ноз уза юз ноз,
Ҳарчанд ниёз айласам изҳор эшигида.

Равнақ ҳарами кўйиға етканга эрур фарз,
Гар Каъба тавофи кўринур ор эшигида.

* * *

На бир қосидки еткурса саломим жона жонимға,
На бир маҳрамки, арз этса саломим дилситонимға.

Хироми қомати ҳар дам қиёмат ошкор айлар,
Нечук ташбиҳ этай шамшодни сарви равонимға.

Десангким ҳажр аро жону дилим бору йўқин айлай,
Юзунг оинасини рўбарў тут имтиҳонимға.

Жамолинг бир кўруб, жон бермагимга бермайин фурсат,
Чекиб тийғи тағофил қолма, эй жаллод, қонимға.

Фиғонким, лаъли хандонинг кўзумдин бўлғали пинҳон,
Жаҳон ғарқ ўлди сели ашки чашми хунфишонимға.

Бир ўтдур манда, ваҳким, учқунидин кул бўлур олам,
Кетурмай тоғ тоқат сўзиши доғи ниҳонимға.

Эмас ранги ҳино ул шўхи қотил илгида, Равнақ,
Қўли қон бўлди, шамшири жафо чекканда жонимға,

* * *

Бу кун бир дилрабо кўрдумки сочи ол янгоғ узра,
Анга менгзарки сунбул чирмашибдур гулға боғ узра.

Чиқиб юз ноз ила серпиб ниқобин лолагун юздин,
Ул ой сийнамда ҳарён доғларни қўйди доғ узра.

Лабиким кўнглуму кўз мардумин ҳам баҳраманд этти,
Муанбар холким жон нуқтаси янглиғ дудоғ узра.

Кавокиблар дурур ҳусн осмони буржида ёхуд
Тузилмиш дона-дона инжулар сиймин сақоғ узра.

Сочинг васли муяссар бўлмағондин, эй пари, гўё,
Эмас тишларға юз ғам ниш сончилмиш тароғ узра.

Юзинг шамъи латофатдур фурўзон кун чароғидин,
Эрур олтун утоғанг шўълалиғдур ул чароғ узра.

Жунун саҳросида саргашта жонлар бўйнуға, Равнақ,
Эрур занжири заррин силсила бодом қабоғ узра.

* * *

Ёндим севарим, хоҳ инон, хох инонма.
Куйди жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Дарёи ғами ишқинга мустағрақ ўлубман,
Олий гуҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Хоки сари кўйинг аро бўлдум санга помол,
Эй тожи сарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Ишқингда жунуним эрур ул навъки, ўздин
Йўқтур хабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Жон риштасиға солди гиреҳ фикри миёнинг,
Нозик камарим, хоҳи инон, хоҳ инонма.

Лаълинг ғамидин ғунча каби кўнглум эрур қон,
Гулбарги тарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Жондин гузарим бор, вале лаъли лабингдин
Йўқтур гузарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Ҳарён чамани сийнада юз лола очибдур,
Доғи жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Заҳри ғами ҳажринг мени ўлтургани етти,
Эй лаб шакарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Бар бод берур ҳар кеча авроқи саҳарни
Оҳи саҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Равнақ каби ишқингда куюб барқи балодин,
Йўқтур асарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

* * *

Эй малак сиймоки, олам халқидур ҳайрон санго,
Аҳли инсондур демак оламда не имкон санго.

Хўбрўлар ҳусн мулкида гадойингдур сенинг,
Десалар бўлғай раво, хўблар аро султон санго.

Партави нури юзинг этмиш мунаввар олами,
Чун малоҳат авжида дерлар маҳи тобон санго.

Қил нигаҳ, тангри учун, бир лаҳза ҳоли зорима,
Муддатедур бўлмишам мен зору саргардон санго.

Истабон васлинг саҳарлар нолаю фарёд этиб,
Булбули зорам мен, эй шўх гул, ҳайрон санго.

Кўрмадим ҳаргиз бу гулшанда сенингдек нозанин,
Қилса бўлғай, эй пари, ҳардам фидо юз жон санго.

Ишқ аро Равнақ Масиҳ анфоси топмас дардинги,
Лаъли руҳ афзосининг анфосидур дармон санго.

* * *

Жилва қилиб ноз ила ул санами комёб,
Жону кўнгул хайлиға солди яна изтироб.

Чиқти ҳарамдин ул ой, шўри қиёмат солиб,
Эмди нечук бўлмағай, кишвари олам хароб.

Кўргач они, во, бу не, шўриши ғавғо эди,
Нолаи ушшоқдин топти жаҳон инқилоб.

Чеҳра очиб ул пари пардаи гулфомдин,
Зери шафақдин магар бўлди аён офтоб.

Жону кўнгул зоридур, ошиқи дийдоридур,
Зулф ила рухсоридур — тийра шабу моҳтоб.

Лола рухи сиймбар, кўзлари бодоми тар,
Қатлима ҳардам чекар ханжари нозу итоб.

Зулфида хамдин гажак, белига сончиб этак.
Қатлима чизғаб билак, қонима айлаб шитоб.

Ғорати иймон этиб, даҳрни вайрон этиб,
Ноз ила жавлон этиб, гул юзи ғарқи гулоб.

Жонни мен онсиз нетай ё бошим олиб кетай,
Ё ўлаю ё йитай, мунча недур сўзу тоб.

Кўз йўлидин ҳар саҳар, қон бўлуб оқиб жигар,
Мавж урубон чашмалар, ер юзида ғарқи об.

Зулфи каманди била Равнақ анга мубтало,
Кўнглида юз ибтило, жонида минг печу тоб,

* * *

Ҳарамдин чиқти ул сарви гуландомим хиром айлаб,
Жаҳонни шуълаи рухсоридин ўртаб, тамом айлаб.

Очиб ой оразин гул-гул тамошои жамолидин,
Гулистон айлади ғамгин кўнгулни шодком айлаб.

Намоён этти рухсор узра мушкин донаи холин,
Мусалсал сочлари жон қушлари тубиға дом айлаб.

На кофирдур кўзунгким, аҳли дин қонин ичар ҳардам,
Чекиб тийғи ғазаб бедод этардин қатли ом айлаб.

Эмас кўк домани узра шафақким чашми жаллодинг,
Улус қонин тўкардин они гўё лаълфом айлаб.

Шароби лаълидин ул ой азал субҳида кўнглумни,
Хироми маст қилди, гардиши чашмини жом айлаб.

Эрур мансух ул кундин бери афсонаи Мажнун,
Чу туштум водии ишқ ичра тарки нангу ном айлаб.

Фалак соқийсидин жоми тараб кўз тутмаким, ҳар кун
Қўяр қатлинг юзи заҳри ажалдин талхком айлаб.

Работедур жаҳон, Равнақ, ўтар эл корвон янглиғ,
Мунингдек раҳгузарда бўлмағай турмоқ мақом айлаб.

* * *

Не ниҳоли умр эрур сарви хиромонингча хўб,
Не гули боғи Эрам гулбарги хандонингча хўб.

Не жамолингдек эрур зебо рухи ҳури биҳишт,
Не эрур кавсар зулоли оби ҳайвонингча хўб.

Не дами Исо эрур жонбахш анфосинг каби,
Не қуёшнинг партави рухсори тобонингча хўб.

Не наботу қанд эрур ширин лабинг алфозича,
Не ақиқи нобдур лаъли дурафшонингча хўб.

Қайда бўлғай жилваи товуси гулзори Эрам
Тарзи рафтори қади мастона жавлонингча хўб.

Ғамзанг андоқким тўкар элдинки, жаллоди ажал
Моҳир эрмастур нигоҳи чашми фаттонингча хўб.

Равнақ, ул гул кўйида вақти саҳарлар боғ аро,
Нолаи булбул эмастур оҳи афғонингча хўб.

* * *

Ваъдаи васл бериб айламак эҳмол недур,
Сўнг яна юз ҳийлау макр била ол недур.

Муддаий ҳарне санга деса қабул айлаб они,
Рад қилиб сўзларим, этмак мени бадҳол недур.

Умр ўтуб, ғам била зоеъ мени бебахтға ҳайф,
Билмадим мен ониким толеу иқбол недур.

Билманамким, бу қадар акси муродимға мудом,
Гардиши даври мухолиф фалаки зор недур.

Субҳи айшимни қилиб зулмати нагбат қаро шом
Англамам ҳафта недур, балки маҳу сол недур.

Ичурур даври фалак балки манга ғам заҳарин,
Англамон таъми наботу шакару бол недур.

Кимгаким жонни фидо айладим ихлос била,
Демади лутф ила бир кун санга бу ҳол недур.

Ўзгалар боши етиб кўкка бу даврон аро, лек,
Бахтим этмак мени ғам хайлиға помол недур.

Равнақо, кунжи қаноатдин этиб ўзни фароғ,
Югуриб ит каби қилмоқ талаби мол недур.

* * *

Дунёи дунки кимга дей онинг вафоси бор,
Ҳар дам вафо элиға туман минг жафоси бор.

Ҳар соҳиби камолки, бордур жаҳон аро,
Иззат топарға қайда фалакнинг ризоси бор.

Нодон азизу муҳтараму, лек хордур
Ҳар одамеки дониши табъи расоси бор.

Не деб шикоят айлайин золи чархдин,
Не жаврининг шуморау не интиҳоси бор.

Жуз зоти ламязал самади ҳаййи лоямут,
Ҳар зи вужудким онинг охир фаноси бор.

Хуршид саждагоҳи келиб остони дўст,
Туфроғидин фалак кўзининг тўтиёси бор.

Равнақ, қилурға аҳли вафони жигар кабоб,
Хуршид демагилки, фалак ўтлу тоси бор.

* * *

Ул паривашки қуёшдек гули рухсораси бор,
Ошиқ ўлтурмак учун ғамзаи хунхораси бор.

Сомирийдин ўтуруб сеҳр фусунсозлиғин,
Жодуи маст ики наргиси айёраси бор.

Тиламас марҳам ила они фароҳам қилмоқ,
Кимки ғамзанг қиличидин жигар пораси бор.

Қоматинг бўлса қаю дийдағаким мадди назар,
Қайда бўстони Эрам сарвиға наззораси бор.

Баски ғам тунларида бўлди кўзум ёшидин
Қайда бу навъ фалак ахтари сайёраси бор.

Келса не золи фалак ҳодисасидин, эй дил,
Сабру таслимдин ўзга на онинг чораси бор.

Тийғи ҳижронинг уруб захм дили Равнаққа,
Марҳаме қўйки, онинг бағрида кўп ёраси бор.

* * *

Иноят чоғи бизга дўст истиғнои нозин кўр,
Вале бир неча дунларға они назру ниёзин кўр.

Қўйиб даврида юз бахшойишидин шодлиғ элға,
Ва лекин биз тарафға лашкари ғам туркитозин кўр.

Тўла айлаб дирамдин барча дунлар жайбу домонин,
Қошида бенаволарнинг тиҳи дасти ниёзин кўр.

Бизингдек нотавон ушшоқни кўйиға ёвутмай,
Тақарруб базмиға маҳрам рақиби ҳийласозин кўр.

Азиз айлар арозилни, хор айлар азиз элни,
Сипеҳри сифлапарварнинг бу бир акс имтиёзни кўр.

Не афсунгардурурким элга кўргузмай вафо охир,
Бақосиз даҳри фонийнинг аруси ҳийлабозин кўр.

Фалак давронида Равнақ муроди бўлмайин ҳосил,
Ҳамиша бахти нофаржомдин сўзу гудозин кўр.

* * *

Хўблар жаҳонда сендек соҳибжамол эмастур,
Жаннат гули юзингдек рангину ол эмастур.

Ҳуру пари сенингдек марғуб эмас кўнгулға,
Кавсар суйи лабингға ширин зулол эмастур.

Хуршиду ойға нисбат қилмоқ сени не лойиқ,
Ҳусн ичра чун сангаким онлар мисол эмастур.

Ҳар жилвасида гўё зоҳир бўлур қиёмат,
Тўбий қадингга ўхшаш раъно ниҳол эмастур.

Не офати замонсен, эй нозанин паризод,
Бир кимса йўқ жаҳонда ҳуснинга лол эмастур.

Мастона кўзларингни махмури бўлған элға,.
Лаълинг майидин ўзга дафъи малол эмастур.

Ҳар Лайливашға ошиқ бўлғанлар ул париға,
Мажнун бўлуб менингдек ошуфта ҳол эмастур.

Заҳри фироқ ранжи ишқ ичра чекмаганлар
Шойистаи шифои нўши висол эмастур.

Равнақ чекиб ғамингда гардунға шуълаи оҳ,
Ҳижрон туни кўзига уйқу ҳалол эмастур.

* * *

Не ишвау, не нозу карашма, не адодур,
Билмон бу не жон офати, не ҳур лиқодур.

Не ҳолима бир гўшаи чашмини нигоҳи,
Не дардима жуз лаъли равонбахш даводур.

Лаъли ғамидин гарчи эрур талх димоғим,
Лекин шакари лаблари ранжимға даводур.

Кўрдум юзининг оллида гулни мингидин бир,
Не ҳусни тароват анга, не ранги сафодур.

Зебо кўзу юз кўзга гулистони Эрамдин,
Гулзори жамолин доғи не нашъу намодур.

Қатлим чоғи бармоқлари ул шўхнинг ўлмиш
Қоним била гулгун демаким, ранги ҳинодур.

Гар тишларининг васфини шарҳ этса Аторуд,
Не гавҳари авсофиға ҳадду не баҳодур.

Жонимға ситамдин ёдамай гардиши даврон,
Не шеваи бедоду, не жабру, не жафодур.

Равнақ кўтариб қўлни, малойик дегай омин,
Қошики ижобат чоғи меҳроби дуодур.

* * *

Не жўраи замонада бор эркан эътибор,
Не ошно деганда саботу не устувор.

Не ёру дўст ваъдасида бордурур вафо,
Не пойдор элга муҳаббат не барқарор.

Не ҳолдони анису, не ҳамдарду ҳамдами,
Не бир рафиқи якдила, не ёри ғамгусор.

Мумкин эрур топилмоқи аҳли замонда
Не ошнон содиқу, не ёри дўстдор.

Дей кимга дарди ҳолимиким журми фазл учун,
Помол қилди гардиши бадмеҳри зўркор.

Гар ўтса назм мартабаси тоқи аршдин,
Аҳли суханни хор қилур чархи бемадор.

Билмон не юздин айлади тарки вафоу меҳр,
Бу дўстларки бор эди Равнақға хостдор.

* * *

Бу не толеъ эдиким қилмади имдод ҳануз,
Бўлмади хотиримиз қайғудин озод ҳануз,

Оҳким айламади ҳеч бизинг сори нигоҳ,
Шоҳиди давлат ила бахти худодод ҳануз.

Адам аҳлида, фиғонким, мени ноком каби
Гардиши даври фалак берган эмас ёд ҳануз.

Умр ўтуб, оҳки, бир дам фалаки буқаламун
Шеваи меҳру вафо қилмади ижод ҳануз

Кўр жаҳон даъбиниким, бўлғали бунёд элига
Қила олғунча қилур зулм ила бедод ҳаиуз.

Кимниким бир-икки кун айлади меҳмон ўртар,
Қилмайин ком раво, ушбу ғамобод ҳануз.

Бахти шўрида нелар келтурубон бошимға,
Умр ўтуб толеъ уйи бўлмади обод ҳануз.

Одам авлодиға кўргазмади нақши вафо,
Тоқи айвони фалак бўлғали бунёд ҳануз.

Равнақо, мунча тараддуддин эрур не ҳосил,
Бўлмаса манглайимизнинг ҳарами бод ҳануз.

* * *

Чиқса ноз айлаб ҳарамдин шўхи сийминсоқ қиз,
Вусмалик қошин қилур сарфитнаи офоқ қиз.

Ёрутур эрди кўзум хилват саройин бир кеча,
Кирса эрди қўйнума ул тўлғон ойдек оқ қиз.

Не учун таъзим этар ҳуснига моҳи чоравар,
Гар эмас хуршиддек маҳвашлар ичра тоқ қиз.

Қилмас эрмас марҳамат ҳури паридин илтимос,
Кўз учидин боқса гоҳи кўргузуб ишфоқ қиз.

Бир қошиқ қоним итига айлагай эрдим биҳил,
Бир мени тийғи нигаҳдин истаса чолмоқ қиз.

Анбарин холи қилур жонлар машомин атрсой,
Истаса зуннори зулфин бўйнума тақмоқ қиз.

Коса-коса қон ютай токай хумори ҳажридин,
Жоми васлингда нетар қилсанг думоғим чоғ, қиз

Жонни қурбон айлар эрдим лаҳжаи шириниға,
Келса аҳволим сўрарға шаккарин дудоғ қиз.

Гар малоҳатлик эса ондин кўрунгай кўзга хўб,
Хоҳ бўлсун турку тожик, хоҳ эрур қалмоқ қиз.

Кимдурурким бўлмағай Равнақ онинг ошуфтаси,
Гар кўрунса, кўзга бир маҳбубан офоқ қиз.

* * *

Оҳким, тушгали бу золи фалакка ишимиз,
Дард таскиниға йўқ ҳоли дил айтур кишимиз.

Борҳо элнинг эрур акси муроди анга эш,
Чархи носоз била мумкин эмас созишимиз.

Бу на бедоддурур нолишимиздин, эй чарх,
Эҳтироз этки, мурувватдин эмас ранжишимиз.

Қадримиз, оҳки, дунлардин эмас мингдин бир,
Юз Фалотундин агар бўлса расо донишимиз.

Мунча не ондин эрур бехабар ул золимки,
Оҳи дардона чекиб, кўкка етар нолишимиз.

Ҳазар, эй золим, ўшул оҳи саҳаргоҳдин эт,
Ким ўтар эрди сипардин бу хаданг отишимиз.

Муддаий айламайин дасти ситамдин қўтоҳ,
Токай ул хийрасар ўлғай сабаби коҳишимиз.

Ваҳм эт, хасмки, туфроққа қўйиб рўи ниёз,
Дўст даргоҳиға бош қўймоқ эрур варзишимиз.

Жонимиз қайда фалак қонин ичардин сувуғай,
Ҳар қачон кўрсант ани баски ғажирур тишимиз.

Тинмоқ ўлмас нафасе жавр ила бедодидин,
Қайдин ўлғай бу фалак даврида оройишимиз.

Мунча не солди қаро кунни фалак бошимиза,
Билмадукким не эди, Равнақ, анга қилмишимиз!

* * *

Келдингу кетдинг кўринмай, эй пари пайкар санам,
Кўнглима доғ узра қўйдинг доғ, алам узра алам.

Тут бу кунларни ғанимат, бўлма кўп мағрури ҳусн,
Қилмағил мен нотавонға мунча бедоду ситам.

Гар манга кўйинг муяссар бўлса, эй сарви равон,
Ўлсам этмай орзуи гулшани боғи Эрам.

Гар мени махмурингга тутсанг муҳаббат соғарин,
Истамасман шоҳлиғ, қилмон таманно жоми Жам.

Сарви озод айлагай қаддингға арзи бандалик,
Жилва қилсанг боғ аро андоқки товуси ҳарам.

Деб эмишсен пок домонлиғ мусалламдур манго,
Пок дил аҳли назарға айлагил лутфу карам.

Гарчи ҳар дам ўлтурур Равнақни ҳажринг ғуссаси,
Лаъли жонбахши хаёлингдин топар жон дам-бадам.

* * *

Эврулай бошинга, зебо санамим, дилдорим,
Гулъузорим, севарим, моҳи шакар гуфторим.

Не бўлур, тангри ризоси учун, эй сангин дил,
Гоҳ-гоҳи сўрасанг ҳоли дили беморим.

Васлдур марҳам анга, чекма, табибо, заҳмат,
Топмағунг чораи доги жигари афгорим.

Гул ўзин пора қилиб, булбул ўлур девона,
Боғ аро қўйса қадам шўхи пари рухсорим.

Не тилар жону кўнгул менда таажжуб бири йўқ,
Ғорати ишқидин ар қолғон эмас осорим.

Садафи чашмим аро, қани, кириб тутса мақом,
Ҳусн дарёсида олий гуҳари шаҳворим.

Тиргузур Исою Марям каби ўлганларни
Лаъли жон парваридин сўзлари шаккарборим.

Ғамзадин кўз юмуб очғунча тўкар юз мингдин,
Тийғи бедод чекиб, чиқса кўзи хунхорим.

Субҳидам маст чиқиб товус каби боғ аро,
Жилваи ноз қилур ул қади хуш рафторим.

Бўлғали ғамкадайи ишқ мақомим, Равнақ,
Минг ғамим бор, вале сўрғали йўқ ғамхорим.

* * *

Хуш келибсан буён, паризодим,
Қади сарви равон паризодим.

Кўз ё жон уйидадур жойинг,
Марҳабо, меҳмон паризодим.

Барқ урар даҳр аро жамолингдин,
Нури хуршидсон паризодим.

Тўти янглиғ эрур тилинг гўё,
Сўзи шаккарфишон паризодим.

Дур сочарсен лабинг такаллумдин,
Шўхи ширин забон паризодим.

Ишваи нозинг ўлтурур элни,
Нозанини жаҳон паризодим.

Тушти ҳуснинг садои ғулғуласи
Рум то Исфаҳон, паризодим.

Шуҳратингдур замон саҳифасида
Достон-достон, паризодим.

Булбулим, гул жамолингга шайдо,
Эй юзи бўстон паризодим.

Кўксунг устидаги қўша норинг
Қилди бағримни қон, паризодим.

Кўрмай эл нозанин гўзаллар аро
Сен каби навжавон, паризодим.

Ғамзанг ўқини ўткариб жондин,
Қошларингдур камон, паризодим.

Қилди Равнақни сунбулиға асир
Сочи анбарфишон паризодим.

* * *

Ул ўтлиғ чеҳраким оламға ўт солмиш жамолидин,
Қуёш парвона янглиғ ўртанур рухсори олидин.

Юзи меҳри фалакни зарра янглиғ беқарор айлаб,
Эрур маҳжуб моҳи ийд анинг мушкин ҳилолидин.

Шиҳоб эрмаски айлар майли авжи осмон узра,
Гаҳиким кечалар оҳ урсам ул маҳваш хаёлидин.

Хумори чашми мастиға илож эрмас маи кавсар,
Гар ичмас бодаи лаъли лаби ширин зулолидин...

Лаби қилғач такаллум жон топар ушшоқким, гўё
Бўлур зоҳир Масиҳо муъжизи онинг мақолидин.

Жаҳон аҳли ёниб кул бўлғай, аҳволимға қон йиғлаб,
Десам гар шаммаи маҳзун кўнгул дарду малолидин.

Эмас беҳуда тўбий гулшани фирдавс аро пинҳон,
Ниҳондур эл кўзиға сарви қаддинг инфиолидин.

Недур озурда жон топмоқ кўзининг қатлидин, Равнақ —
Ки, ҳардам тоза руҳе еткурур ширин мақолидин.

* * *

Айлади ёр жаҳондин сафар, афсус-афсус,
Қилди ғам кўнглуми зеру забар, афсус-афсус.

Бўлғали хоки раҳ ул меҳри умидим пинҳон,
Манга шом ўлди бу ғамдин саҳар, афсус-афсус.

Кечалар ёдима тушган сойи ул моҳлиқо,
Нархдин қилди фиғонким: гузар, афсус-афсус.

Водариғоки, ажал боди хазони эсибон,
Гулшани умриға етди зарар, афсус-афсус.

Қилмангиз айбки, ғам даштида мажнун бўлмай,
Эмди найлай мени шўридай (...), афсус-афсус.

Не ўт эрди буки як сон туташиб кул бўлди,
Шўълаи оҳим ила баҳру бар, афсус-афсус.

Ёр юзин тутди оқиб дийдаи гирёнимдан,
Ҳар тараф лужжаи хуни жигар, афсус-афсус.

Анжум эрмас, шаби мотамки чиқиб дуд бмла,
Чирмашур кўкка дамидин шарар, афсус-афсус.

Дод этай кимга қўлингдин фалаки шўъбадабоз,
Зоҳир этдинг манга юз шўру шаръ, афсус-афсус.

Не қилай чора, не айлай мени мотамзада, оҳ,
Гар бу навъ ўлса қазоу қадар, афсус-афсус.

Чун камондори қазо берса ажал ўқиға шаст,
йўқ анга бўлғали монеъ сур (?), афсус-афсус.

Кимки дунё уйидин қилди бақо сори хиром,
Бўлмаса кимсаки ондин хабар, афсус-афсус.

Бемурувватлик эрур бешаи даврони сипеҳр,
Равнақо, қилмасанг ондин ҳазар, афсус-афсус.

* * *

Не ой юзлик, шакар гуфторлиғ зебо санамдур бу,
Қаю зебо санамким, нозанин сар то қадамдур бу.

Юзин кўргач бўлур Мажнун каби шўридау шайдо,
Эрур ҳури биҳиштий ё паризоди Эрамдур бу.

Адоу ноз ила мастона жавлон айлаган чоғда,
Дегил кабки дарий ё улки товуси ҳарамдур бу.

Зиҳи ширин шамойил дилрабои олам ошуби,
Қиёмат жилва, маҳшар ишва, не қоши қаламдур бу.

Мусалсал турраи зулфи гиреҳгирингда билмонким,
Гирифтор айлаган жон қушларини ҳеч ғамдур бу.

Ҳаёти жовидон элга бағишлаб жон фидо лаълинг,
Уларман рашкдин, не ҳасрати дарду аламдур бу.

Манга нўши лаби жонпарварингдин бўлмайин рўзий,
Ютарман лаҳза-лаҳза, ваҳки, не хуноби ғамдур бу.

Десам ширин даҳонинг бирла зебо қошларинг васфин,
Не янглиғ гавҳари шаҳворни дуржи адамдур бу.

Жунун даштида то бўлдум балият мулкини шоҳи,
Бошимда дерлар ўтлуғ оҳни олтун аламдур бу.

Ичиб май қон тўкарга чиқса ул гулгун қабо сархуш,
Дегайсен ғамзасин не ханжари олмосдамдур бу.

Не тил бирла сифат айлай онинг холу хатин, Равнақ,
Ёзилғон сафҳаи оразда не мушкин рақамдур бу.


МУСТАЗОД

Мастона чиқиб қатлима бодом қабоғи,
бебоки ситамгар,
Бир илгида жоми маи гулранг оёғи,
бир илгида ханжар.
Чашми сияҳидин мени маст этса ажаб йўқ
то рўзи қиёмат,
Бир ғамзаси мастона шакаррез дудоғи,
чун бодаи кавсар.
Олам элини кўз юмуб очғунча қилур қатл,
гар тўкмак учун қон,
Жаллод кўзи ғамзасидин чекса пичоғи,
чун кофири Хайбар.
Не нурдурур шуълаи ҳуснингдаки кўрмай
то бўлғали бунёд,
Хуршиди жамолинг каби рахшанда чароғи,
бу гунбази ахзар.
Савдоси сари зулфида бошимга чиқиб дуд,
ёндим тутай эркан,
Ҳижрон ўти сийнамда қўйиб доғ уза доғи,
чун лолаи аҳмар.
Савдозада ғам даштида Мажнун кабидурмен,
овораи шаб-рўз,
Ҳарён қилиб ул шўхи паривашни сўроғи,
пўянда чу сарсар.
Ғам шоми ул ой кўйида Равнақ каби то субҳ,
тош узра уруб бош,
Не айш, не роҳат манга, не хоби фароғи,
не фарш, не бистар.


МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС


Гарчи аъжози Масиҳо лаъли дурпошиндадур,
Юз жаҳон бедодгарлик ғамзаи қошиндадур,
Шўриши рўзи қиёмат кўи авбошиндадур,
Ўн секиз минг олам ошуби агар бошиндадур,
Не ажаб чун сарви нозим ўн секиз ёшиндадур.

Чиқса гулгун тўн кийиб, мастона ул чобуксувор,
Ошиқ ўлтурмак учун илгида тийғи обдор,
Жилвасидин тонг эмас бўлмоқ қиёмат ошкор,
Деса бўлғайким яна ҳам ўн секкиз йил ҳусии бор,
Ўн секкиз ёшинда мунча фитнаким бошиндадур.

Юз ямоғлиғ тўн кийиб улким гадони кулдурур,
Моҳи Қанъон бебаҳо ҳусниға онинг қулдурур,^
Уйлаким бозори маҳшар кўйида ғулғулдурур,
Ун секиз йил дема, юз сексон йил ўлса ўлдурур,
Ҳусн шоҳи ул балоларким кўзу қошиндадур.

Ул қуёшким кўйида ўзни гадо қилмиш Масиҳ,
Муъжизоти лаълиға жонин фидо қилмиш Масиҳ,
Аҳли дунёдин қочиб азми само қилмиш Масиҳ,
Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,
Булъажабларким бу эски дайр хуффошиндадур.

Чора айлаб юзға даврон офатидин баҳри ашк,
Оқизур Равнақ ҳаводис кулфатидин баҳри ашк,
Мавж уруб гардунға ҳижрон шиддатидин баҳри ашк,
То Навоий тўкди ул ой фурқатидин баҳри ашк,
Ҳар қачон боқсанг қуёш акси онинг бошиндадур.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Не ситам гар етса сендин, жонажоним сен менинг,
Бордурур эркинг не қилсанг, ҳукмроним сен менинг,
Хоҳ қаҳр эт, ҳоҳ лутф эт, меҳрибоним сен менинг,
Гар жафо қил, гар вафо ким, дилситоним сен менинг,
Гар мени ўлтур, агар тиргузки, жоним сен менинг.

Хоҳ раҳму илтифот эт, хоҳ эт хуни жигар,
Хоҳ шод эт, хоҳ :ғамгин, йўқ манга сендин гузар,
Хоҳ бўл ғойиб кўзумдин, хоҳ бўл маддий назар,
Хоҳ раъно қад била, борғил ёнимдин жилвагар,
Хоҳ кел қошимғаким, сарви равоним сен менинг.

Жазбаи ишқинг кўнгулға бўлғали илҳоми ғайб,
Йўқтурур девонаи шайдолиғимға шакку райб,
Водии шавқинг аро қилсам жунундин чоки жайб,
Жилва айлаб ҳар замон афғону оҳим қилма айб,
Ҳам сен-ўқ чун боиси оҳи фиғоним сен менинг.

Жон бериб дилдорнинг топмон вафосидин нишон,
Ҳеч ошиқ ёри, ё раб, бўлмасун номеҳрибон,
Дарди ҳижрондин ўларга етмишам мен нотавон,
Лаълидин бир-икки сўз мазкур қил, эй хаста жон,
Бори бу бир-икки дамким меҳмоним сен менинг.

Бўлма ғофил кечалар оҳимдин, эй гул хирмани,
Ким, шафақ эрмас қизил ўтдек фалакни домани,
Хок ўлуб ишқинг йўлида Равнақинг жону тани,
Ўлди меҳрингдин Навоий, бевафо дебсен ани,
Эртаги нозук мизожи, бадгумоним сен менинг.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳодисоти даҳри дундин кўнглинга ғам бўлмасун,
Гар хилофи раъйинг этса чархи торам бўлмасун,
Гулъузорингдин тиҳи гулзори олам бўлмасун,
Бори меҳнатдин ниҳоли қоматинг хам бўлмасун,
Бошимиздан сояи сарви қадинг кам бўлмасун.

То жаҳон айвони бунёд ўлди, эй қоши қалам,
Бўлмамиш мавжуд ҳаргиз сен каби зебо санам,
Кўзга баским нозаниндур суратинг сар то қадам,
Кўрмасам рухсори лаъли чашми ғамзанг дам-бадам
Умр бир он, бир замон, бир лаҳза, бир дам бўлмасун

Субҳидам чиқса гулистон сайриға сончиб этак,
Иштиёқи тийғи нозинг гулга қон айлар юрак,
Кўрмади бир сен каби қотилни даврони фалак,
Сендин офат келдукин билса эди ҳақдин малак,
Илтимос айлардиким дунёу олам бўлмасун.

Оҳким, мунглиғ бошимға тушгали савдои ишқ,
Солди юз шўри қиёмат бошима ғавғои ишқ,
Оламу одам эрур масти маи минои ишқ,
Дер эмиш зоҳидки бўлмоқ айбдур савдои ишқ,
Бу сўзи фош этмасун, расвои олам бўлмасун.

Равнақо, зоҳидлара дийдори жонон ҳайфдур,
Ошиқи комиллара ишқ ичра бўҳтон ҳайфдур,
Кимки бемори муҳаббат бўлса дармон ҳайфдур,
Эй Фузулий, завқи дарди ишқа нуқсон ҳайфдур,
Эҳтиёт эт пунбаи доғингда марҳам бўлмасун.


ҚАСИДА

Мунча жавринг дегил, эй чархи ситамкор, недур,
Ҳар не этмак бу қадар зулм падидор, недур.

Юз туман захм етиб ханжари бедодингдин,
Аҳли дониш жигарин қилмоқинг афгор, недур.

Лаҳза-лаҳза оқизиб хуни жигар кўзларидин,
Қилмоқинг они ики Қулзуми заххор, недур.

Тоқи аълода ёмонларға бериб жойи қарор,
Яхшиларни урасен ерга, бу кирдор недур.

Кимки нодондур этиб они жаҳон ичра азиз,
Кимки донодур, они айламакинг хор, недур.

Кимки жоҳилдур, они лойиқи иқбол кўруб,
Кимки олимдур, они қисмати идбор, недур.

Кимки дун ўлса сурайё уза они чиқариб,
Сарфароз айламакинг они бу миқдор, недур.

Кимки ганжинаи донишда дури нобдурур,
Тахтабанд этмак анга гармии бозор, недур.

Кимгаким кўрсанг агар фазли камолоти шуур,
Фоқаи фақрға қилмоқ они дучор, недур.

Кимки нокасдур ўзин давлата етгач унутиб,
Қайда бидгай ониким дўст недур, ер недур.

Ким бу гулшанда эса сарв каби озода,
Қаро туфроқ уза қилмоқ они ҳамвор, недур.

Кимки хуршид каби бўлса сарафрози жаҳон,
Қилмоқинг они қаро ерга нигунсор, недур.

Кимки миръоти замирида онинг бўлса жило,
Тўкмакинг ойинаи табьиға зангор, недур,

Кимки эгридур ўлуб шаҳлар ўнгунда мажро,
Соҳиби манзалати маҳрами дарбор, недур.

Кимки султондур этиб тожи саририн барбод,
Кимки дарвеш эса бежуббаи дастор, недур.

Кимки дун ўлса этиб муътабари олам они,
Қилмоқ ул сифлани соҳиб зару дийнор, недур,

Мард элин ерга уруб ёр ўласен номарда,
Дегил они мангаким, сенда бу атвор, недур.

Олами дун аро мумтоз этиб ул сифланиким,
Билмайинким ҳадафи гавҳари шаҳвор, недур.

Ким хиёнатгар эрур сўзда узун унга замон,
Хозани гавҳари ганжинаи саркор, недур.

Мунча, эй гардиши даври фалаки шўъбадабоз,
Бўлмоқинг душмани дорандаи новор, недур...

Кимки аблаҳдур, они даҳр этибон зарринпўш,
Комиға дўнмак онинг гунбази даввор, недур.

Кимки меҳр ўлса иши лек онинг подоши,
Тузмак ул ғамзадаға кийнаи пайкор, недур...

Ким сухандондур ўлуб тут анга хуноби жигар,
Билмай эл оники ошомиға меъёр, недур.

Кимки туғди онадин ўйлаки гирдоби бало,
Ғарқ этарга они бу Қулзуми заххор, недур.

Кимки номард эрур бошиға даврони сипеҳр
Абри найсон каби ҳар лаҳза дуру бор, недур.

Осмон бирла замин фарқини дарк этмаган эл,
Тутуб одам ўзини бошида пиндор, недур.

Ваҳ, не бадмеҳр сен эй даҳри дағал, даврингда
Билмадук оники, сайри гули гулзор недур.

Ноқис эл айш суруб, аҳли маишат ғамдин
Ким, камол аҳлидур олам кўзига тор, недур.

Норасоларға бериб сиймни хирман-хирман,
Ким расодур ғами харвор уза харвор, недур.

Кимки дун ҳиммат эса кўкка чекиб они жаҳон,
Жоми хуршид онинг базмида саршор, недур.

Кимки туз бўлса замондин тўла соғар-соғар
Қон ютуб, кулбаи аҳзонда жигархор, недур.

Ким лаим ўлса бўлуб рутбада ангуштнамо,
Молдор аҳлиға ул қофила солор, недур.

Хор этиб ишга ярар элни фалак турфа буким,
Мойили тарбияти мардуми нокор, недур.

Даҳр элин арбададин айлагувчи зеру забар,
Гардиши шўъбадаи ахтари сайёр, недур.

Ким кўкартурса фасоҳат чамани ичра ниҳол,
Ваҳки, қўймоқ они бебаргу бебор, недур.

Кўрмайин соф замир элга раво нўши мурод,
Бағриға урмоқ онинг ништари хунхор, недур.

Соқиё, тут манга бир жомки, айлаб ани нўш,
Билмайинким равиши чархи жафокор, недур.

Ким шарир ўлса салотин қошида қурб топиб,
Лойиқи боргаҳи хаймаи хиргоҳ (?) недур...

Кимки нокасдур ўзин турфаки одам соғиниб,
Нуктагири сухани мардуми ҳушёр, недур.

Билманам не эди журмим манга сендин, эй чарх,
Ранж-ранж узраки, озор уза озор, недур.

Кимки озодадурур, айлаб они зору залил,
Кўрмакинг мунча маломатға сазовор, недур.

Неки тақдирдурур ўзга ёзилмас, Равнақ,
Тавба қил, ёва демакдинки бу гуфтор, недур.

 
Хўжаназар Ҳувайдо (1704-1780/81) PDF Босма E-mail
20.03.2014 17:44

Ҳувайдо (тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) (1704 — Ўш шаҳри — 1780/81, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи) — шоир, тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Қўқон мадрасаларида ўқиган. Қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи Қашқардаги Офоқхўжа эшоннинг муридларидан бўлган, Чимёнда масжид ва хонақолар қурдириб, эшонлик қилган.
Ҳувайдо девонида келтирилган бир нақлга кўра, Ҳувайдога «Хўжаназар» исмининг қўйилиши ҳам Офоқхўжа билан боғлиқ. Ҳувайдо мумтоз шеъриятнинг деярли барча жанрларида ижод қилган. Шеърлари халқ орасида жуда машҳур бўлган. Ҳувайдо ахлоқий-дидактик йўналишдаги мазмунан теран, услубий гўзал асарлари билан адабий мактаб ярата олган шоирдир. Ҳувайдо ижоди ва дунёқарашининг шаклланишида Яссавий, Навоий, Сўфи Оллоёр, Машрабларнинг тасаввуфий, фалсафий фикрлари ва асарларининг таъсири катта бўлган. Ҳувайдо мажозий ва ҳақиқий ишқ ҳақидаги орифона, дунёвий шеърларидан ташқари золимлик ва мазлумлик, камолот ва ахлоқий тубанлик ҳақидаги шеърларида ҳам мазкур шоирлар анъаналарини давом эттирган ва янги фикрлар билан бойитган.
Ҳувайдо шеърлари вафотидан сўнг набиралари томонидан девон ҳолига келтирилган. Унга шоирнинг 351 ғазал, 28 рубоий, 41 тўртлик, 3 мухаммас, 1 мусаддас, 1 мусамман, 1 мустазод, 3 маснавий ҳамда ахлоқий-дидактик мазмундаги «Роҳати дил» манзумаси кирган. Девондаги илк шеърларида рўза, намоз, закот, ҳаж, жаннат ва дўзах билан боғлиқ мавзулар ёритилган, ғурур, манманликни танқид қилувчи, тавозеъ, қардошлик ва тўғрисўзликни улуғловчи ҳикматларга кенг ўрин берилган («Дариғо, ҳайф, одам...», «Куйгай», «Кимга бориб дод этайил..» ва б.). Ҳувайдонинг шеърларида тасаввуфий унсурлар — нафсни жиловлаш ва дунёдан ўзни узоқ тутиш бош ғоялардан бири. Дунё лаззатининг инсонни бахтли эта олмаслигига ишонган шоир Аллоҳга, абадий бахтга эришмоқ учун инсон ўзлигидан кечмоғи кераклигини англайди (мас, «Анго», «Қилдинг» радифли шеърлари ва б.). Шоирнинг «Роҳати дил» ахлоқий манзумаси панднома турининг гўзал намунасидир. Унда очкўзлик, таъмагирлик, вафо, боқийлик, фонийлик, яхшиликнинг фойдаси, ёмонликнинг зарари, гўзаллик ва меҳнатсеварлик, моддий ва маънавий поклик каби хилма-хил ахлоқий мавзулардаги ибратли ҳикоялар келтирилган. Ҳувайдо диний-ахлоқий мазмундаги «Иброҳим Адҳам» номли шеърий достон ҳам ёзган. Ҳувайдо вафотига бағишлаб унинг шогирдлари, мухлислари томонидан марсиялар, таърихлар ёзилган. У ҳақда ибратомуз ривоятлар, ёдномалар пайдо бўлган. Шоирнинг отаси Ғойибназар Эшон шажараси дахмаси ҳозир ҳам зиёратгоҳ жойлардан ҳисобланади.
«Девони Ҳувайдо»нинг бир қанча қўлёзма нусхалари ва литографик нашрлари бўлиб, улардан чевараси Салоҳиддин Соқиб (1838—1910) ва Мирза Ҳаким ибн Мирза Умид Марғилонийлар кўчирган нусхаси СамДУ кутубхонасида сақланади (инв. №3903).
Ҳувайдонинг набираси Сирожий (1877 йил в. э.), чеваралари Самарбону (1837— 1891), Салоҳиддин Соқиб, Ғарибий девон тузган шоирлар бўлиб, Ҳувайдо анъаналарини давом эттирганлар. Ҳувайдо номида кўча, маҳалла ва мактаблар бор.
Бегали Қосимов


* * *

Кўрмай эй, дилбар, юзунгни, бўлди аҳволим хароб,
Раҳм этиб келсанг на бўлғай хаста жонимни сўроб.

Ҳоли бемору ғариб сўрмак савобдур беадад
Эрмиш, эй ёрим, санга ҳаргиз керакмасму савобе

Сояи ғамда қолибман, кулфатимдур беҳисоб,
Тегмади ман заррани бошиға ҳаргиз офтоб.

Толиу бахти забундурман нетай, эй дилрабо,
Келмади оё нечук сан деб мани золим сўроб.

Оҳ урсам сақфи гардунға тегар оҳим ўти,
Шиддатидин ўт чиқиб айлаб садо йиғлар саҳоб.

Қил ҳазар оҳим ўтидин, эй нигори нозанин,
Бўлса жўш оҳимға йеру кўк қилмас ҳеч тоб.

Неча йилдурким, нигоро, остонанг ёстониб
Супуруб мужгон билан, септим кўзум ёшидин об.

Қилмадинг ҳеч лойиқоти хизматим, эй моҳ рўй,
Ори-ори боқмадИнг бир йўл олиб юздин ҳижоб.

Эй Ҳувайдо, юрмадинг сан бир дами беғам бўлуб,
Хотиринг бўлди саранжом оқибат бўлғунг туроб.

* * *

Бир бузуқ вайронадур ул уйдаким ёр ўлмаса,
Ёр ила обод эрур ул уйда ағёр ўлмаса.

Гоҳ кўрунуб, гоҳ қочар ошиқларин куйдургали
Ишқ лаззат бермағай дилбарки айёр ўлмаса.

Ошнолиқни узуб ёр андин айлар иҳтироз
Ул кишиким ёридин бирдам хабардор ўлмаса.

Кўп бало ўқин отар ошиқ сари, ошиқ эмас
Кўксин очиб ёрини олдида тайёр ўлмаса.

Бўлмағай оҳу фиғон тонг отқуча бедорлик,
Ошиқи дилхастани ёри ситамкор ўлмаса.

еб ётиб ором ила ошиқлиғи бекор эрур,
Чарб ширин еб ичардин кимки безор ўлмаса.

Аввал ўзунг қил амал, сўнгра насиҳат элга де,
Эй Ҳувайдо, сўзлама санда амал бор ўлмаса.

* * *

Арзимни айдим боди сабоға,
Еткурса ҳолим ул дилрабоға.

Қилса худойим кўнглин мулойим,
Раҳм айлағайму ман мубталоғае!

Қилғайму хайрин ўз қўли бирла,
Борсам кўйига мискин гадоғае

Деди рақиблар ёрға ёмонлаб,
Солди жудолиқ найлай ароға,

Кўнглумда йўқтур зарра гумоним,
Кимки ёмондур солдим худоға.

Ҳолимни айтсам ёрим инонмас,
Эмди қўюбман явмулжазоға.

Ёрсиз кишини фирдавси йўқтур,
Суйдим санамни қолдим балоға.

Душманларининг нозу, ниамда
Парвариш айлаб солди ғиноға.

Дўстини ёрим ранжу аламда
Қўйди эл ичра жавру жафоға.

Мискин Ҳувайдо сабру таҳаммул
Айлаб,ҳамиша йиғлар худоға.


* * *

Раҳм айласанг-чи девоналарға,
Ишқингда бўлған афсоналарға.

Айлаб жудолиқ, эй ҳамнишиним,
Қилдинг жафолар ғамхоналарға.

Куйдурма жоним рашк ўти бирла,
Очиб юзунгни бегоналарға.

Сажда қилай деб, ширин, бутимға,
Бордим сўроқлаб бутхоналарға.

Майгун лабингдин бир бўса бергин,
Синсун хумори мастоналарға.

Ҳар дам тиларман ҳусни камолинг,
Уруб бошимни остоналарға.

Ёндур, куёйин хилват ичинда,
Шамъи жамолинг парвоналарға.

Ишқингни ганжи вайрон кўнгулда,
Қўйсанг турарму кошоналарға.

* * *

Ичарға бода саҳар мавсими чаман яхши,
Навойи мутрибу хуш мажлис, анжуман яхши.

Сузуб пиёлаи майни, йиғилса ишрат эли,
Сунарға муғбача май косаи Хўтан яхши.

Хуш ўткар умри азизинг жаҳон ғамини емай,
Май ич, тириклик аро сиҳҳати бадан яхши,

Кишиким ичмаса майни тирик эмас, ўлган,
Анингдек одамиға гўр ила кафан яхши...

* * *

Ҳеч кишига сўзламасдим, дод этдурди фалак,
Кўп халойиқ олдида фарёд этдурди фалак.

Арзи ҳолим еткудек бир ёру ҳамдам топмадим,
Шод кўнглумни, нетай, ношод этдурди фалак.

Ман ғарибу хастани ҳардам фироқ ўти билан
Куйдуруб, кўкка кулум барбод этдурди фалак,

Солди кўнгул сайдиға ҳар лаҳза ғам шаҳбозини,
Ғамни ман бечораға сайёд этдурди фалак.

Эй Ҳувайдо,бўлма қул бу чархи кажрафторға,
Лаҳзада юз шевалар бунёд этдурди фалак.

* * *

Сани ишқингдин, эй дилбар, ажаб девоналар бўлдум,
Халойиқға бўлуб кулгу, баси афсоналар бўлдум.

Қилур таъна кўруб ҳарким маним ҳолимға, эй моҳнм,
Бу элни оғзида ҳар гўшада афсоналар бўлдум.

Ҳама қавму қариндошим мани кўрса қилур номус,
Баридин юз ўгурдум, бир йўла бегоналар бўлдум.

Сани илкингдин, эй дилбар, муҳаббат жомини ичсам,
Ўшал кундин бери билмай ўзум мастоналар бўлдум.

Шабистон ичра, эй ёрим, жамолинг шамъини кўрдум,
Бошингдин ўргулуб ҳар субҳидам парвоналар бўлдум.

Висолинг излабон, дилбар, Ҳувайдойи ғариб миския,
Гадолардек сўраб элдин юруб оворалар бўлдум.

* * *

На қилдим санго ман, ёрим, жамолингдин жудо қилдинг,
Бошимда гарди ғамни чун чароғи осиё қилдинг.

Ҳамиша куйдуруб шамъи фироқинг бирла жонимни,
Мани парвонани хокистарини зери по қилдинг.

Жудолиғ айлар экансан, оё Лайливаши Ширин,
Не деб аввал ўзунгға ман ғарибни ошно қилдинг.

Нигоро, бори ғам бирла фақиру нотавон айлаб,
Алифдек қоматимни лом алиф янглиғ дуто қилдинг.

Фироқинг осмонидин солиб бир барқи олам сўз,
Вужудим хирманин ўртаб, адо қилдинг, адо қилдинг.

Ўшал рўзе: ЪБилурмусан маниеъ деб айтдинг, эй ёрим,
ЪБалеъ дедим, сани суйдим, балога мубтало қилдинг.

Аё дилбар, Ҳувайдодек балокашни эшикларда,
Солиб кўздин бенаво, зору гадо қилдинг.

* * *

Сабо еткур саломимни қадди сарви равонимға,
Қаро кўзлук, қаро кокул ўшал ширин забонимға.

Ётибдир бир ғариби зор ўлиб оғиштаи туфроқ,
Бу ҳолимни бориб айтғил мани оромижонимға.

Мани бошим ани йўли ароға ҳар бало келса,
Боқарман, эй биродарлар, қачон суду зиёнимғае

Фалак чархи узилди-ю, йироқ солди мани андин,
Қачон қўшғай худовандим анингдек меҳрибонимғае

Ани дарду фироқи ўлгуча мандин жудо бўлмас,
Таралмиш жисмима жондек тамоми устихонимға.

Ҳувайдони фироқига они ҳеч келмади раҳми,
Қаро тошлар су бўлди раҳм этиб оху фиғонимға

 
Андалиб (1712-1780) PDF Босма E-mail
20.03.2014 17:45

Андалиб (Булбул) (асл исми Нурмуҳаммад Ғариб; тахминан 1712—Урганч— 1780) — туркман шоири. Ўзбек ва туркман тилида ёзган. Хива мадрасаларида ўқиган. Андалиб мумтоз адабиётнинг ғазал, рубоий, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, мувашшах ва бошқа жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий, Жомий ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Шеърларида инсоннинг замон, ҳаёт билан муносабатлари акс этган. Халқ оғзаки ижодидан фойдаланиб, ҳис-туйғуларни содда ва равон ифодалашга эришган. 1200 мисрага яқин шеър ҳамда бир неча достонлари бизгача етиб келган. «Лайли ва Мажнун», «Тоҳир ва Зуҳра», «Юсуф ва Зулайҳо», «Зайн ул-араб», «Саъд Ваққос», «Бобо Равшан», «Маликаи Меҳринигор», «Ўғизнома» каби достонларида мумтоз достончиликнинг энг яхши хусусиятлари мужассамлашган. «Насимий» достонида озар шоири Насимий ҳаёти ва ижоди акс этган. Машрабга тақлидан ёзган шеърлари ўзбек ва туркман халқларининг севимли қўшиқпарига айланган. Андалиб асарларининг қўлёзмалари ва тошбосма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади.


ҒАЗАЛ

* * *

Эй рашки пари меҳри жамолинг не бало хўб,
В-эй нилуфаридек қўша холинг не бало хўб.

Фикрингда бўлиб кўзларима жилва намоён,
Ҳар соату ҳар лаҳза хаёлинг не бало хўб.

Лаълинг ғамидин ташлади Хизр оби ҳаётин,
Кавсар сувидек софи зулолинг не бало хўб.

Эй ҳур, юзингнинг бири ой, бириси кундек,
Бу ою қуёш узра ҳилолинг не бало хўб.

Бошдин оёқингдур очилон гулшани хўбий,
Сар то қадами тоза ниҳолинг не бало хўб.

Ўлтурса кўзинг, икки лабинг лек берур жон,
Жон бахшлиғинг хўбу қитолинг не бало хўб.

Боқсам юзинга Андалибосо ажаб эрмас,
Фурқатзада бўлғонга висолинг не бало хўб.


МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС


Ўнгумни тутса бало Ҳинддин Ҳисорғача,
Қароқчи тутса яна Қоршудин Хузорғача,
Сув олса йўлими то Балхдин Бухорғача,
Ҳиротдин агар ўт тушса Сабзаворғача,
Бўлай самандару тортан ўзумни ёрғача.

Жаҳонда оҳим ўтидин шарора туш-тушдур,
Ки руқъам ҳар бири элтурга номавар қушдур,
Кўрубман они бу оқшом, ўнгумму ё тушдур,
Кўнгул доғи бу ўт ичра йўлуқса ҳам хуштур,
Ки бўлса ҳамраҳим ул сарви гулъузорғача.

Бало сипоҳи била дашти ғамда от сурушуб,
Фазойи меҳнат аро бир-бирини охторушуб,
Қарору тоқати сабрим бирин-бирин урушуб,
Жунун аро боришиб, гоҳу гоҳ қичқиришиб,
Етишсак иккимиз ул тунд шаҳсуворғача.

Таним фироқ ўтидин хастау куюк бўлса,
Йўлимда турлу балолар сурук-сурук бўлса,
Унгумға не келури кош билгулук бўлса,
Эмас чу умр иши маълум, ҳар нечук бўлса,
Ўзумни еткурайин ёр ўлон диёрғача.

Фиғонки, бўлмишам ўз шаҳри кишваримда ғариб
Кишим йўқ они жанозамға қилғали тарғиб,
Етушмагай манга шояд азобдин осиб,
Чу кўй ичра мозоримға берсалар тартиб,
Қадамни қилса гаҳи ранжа ул мазорғача.

Бу кун сабо бу кўҳан дайр аро топилмассан,
Йўлинг махуфдурур қайтиб эмди келмассан,
Ҳама фано йўлиға борди, боқий қолмассан,
Эрур баҳор ғанимат, май ички, билмассан
Ки даҳр боғида бўлғунг яна баҳорғача.

Кел, Андалиби балокашға, соқиё, май бер;
Қилай ман они ичиб, жонинга дуо, май бер;
Хумор хастасидурман, топай шифо, май бер,
Навоиё, ғамим ўлтурди, ғамзудо, май бер,
Йўқ эрса бошла мани ёри ғамгузорғача.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Фарёдким, ман зорни ул гулъузор ўлтургуси,
Қатлимға боғлаб тийғи кийн, зори низор ўлтургуси,
Қошу кўзунг, холу хатинг бегонавор ўлтургуси,
Бир кун мани ул қотили мажнуншиор ўлтургуси,
Усрук чиқиб, жавлон қилнб, девонавор ўлтургуси,

Очмиш гули рухсорини ул қомати наврастаким,
Икки ҳилоли қошлари бир-бирина пайвастаким,
Гисуларина бўлмишам ондин бери вобастаким,
Ошиқ бўлурда билмадим мен нотавони хастаким,
Ҳажр ўлса, ғам куйдургуси, васл ўлса, ёр ўлтургуси.

Кирпикларини ўқларин боғлаб қоши ёсиғаким,
Билмон не деб раҳм айламас ман зори шайдосиғаким,
Кўнглум қушин банд айлади зулфи жалисосиғаким,
Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким,
Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси.

Жонимға роҳат еткурур лаълинг хаёли ўзгача,
Учди жамолинг ҳажридин уйқу кўзимдин бу кеча,
Мумкин эмас жон сақламоқ ман нотавони тонгғача,
Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача,
Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси.

Икки буногўшидаги кокул очибдур оразин,
Жон риштасидек мушкбў сунбул очибдур оразин,
Бу Андалиби зорға билкулл очибдур оразин,
Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибтур оразин,
Кўргунча они, войким, юз хор-хор ўлтургуси.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ул паридин ўзгага телмурмағайсан, эй кўнгул,
Айласа жавру ситам инжилмағайсан, эй кўнгул,
Муддаийлар таънидин тортилмағайсан, эй кўнгул.
Истасанг ҳажр ўтиға ёқилмағайсан, эй кўнгул,
Ёрдин зинҳорким айрилмағайсан, эй кўнгул.

Орзу айларсан ҳардам ул шакар гуфторни,
Қомати сарву юзи гул, холи анбарборни,
Оқибат ҳижронида ўлтургуси сан зорни,
Ваҳ, не толеъдурки, топмай истаб умре ёрни,
Чун сани ёр истагай топилмағайсан, эй кўнгул.

Базм аро ул маҳлиқодин ғайри ҳавро бўлмасун,
Балким ул Лайли билан Ширину Азро бўлмасун,
Фурқатида бистаринг жуз хору хоро бўлмасун,
Буки қон ёшим десангким ошкоро бўлмасун,
Майл этиб ёшлар сори қотилмағайсан, эй кўнгул.

Фитналар солди жаҳонга икки кофир кўзлари,
Лек жон таъмин берур нутқ этса ширин сўзлари,
Сўрсалар, де хўбларда йўқтур ондин илгари,
Десалар Лайлиму ортиқ ҳусн аро ё ул пари,
Гарчи мажнунсан, керак ёнгилмағайсан, эй кўнгул.

Айлади пар қошлари қавсу кузаҳ ҳушингни маҳв,
Ул мусаффо ғабғаби ҳоли манаҳ ҳушингни маҳв,
Ё санинг девоналиғ, ё бу фараҳ ҳушингни маҳв,
Қилди чун соқий лаби теккоч қадаҳ ҳушннгни маҳв,
То абад зинҳорким ойилмагайсан, эй кўнгул.

Истабон бу гулситонда гулъузори оразин,
Кўзларинг тортиб оқорди интизори оразин,
Умринг ўтди кўрмадинг бир лаҳза ёри оразин,
Ғунчасин ғамдин вале соқий баҳори оразин,
Очса билмонким нетиб очилмағайсан, эй кўнгул,

Андалибо, бу маҳол андеша бирла моҳу сол,
Ёр васлин фикр этиб кўрмак хаёлидур хаёл,
Дайр пири хизматида қилмайин касбу камол,
Давлати боқий Навоийдек эрур топмоқ маҳол,
То тамом ўзликни фоний қилмағайсан, эй кўнгул.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Хам кетурди қоматим пайваста абрў келмади,
Хатти мушкафшону холи анбаринбў келмади,
Рўзгорим тийра қилғон жаъди гисў келмади,
Кеча келгумдур дебон ул сарву гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Чиқғон эрмиш азми жавлон қилғоли ул шаҳсувор,
Оразин кўрмак эрур икки кўзумга ифтихор,
Оҳ найлайким бўлубдур ашк бирла пардадор,
Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғау ул шўхи бадхў келмади.

Келса ул гул хирмани суҳбат тутуб қилсам нишот,
Пардаи жонимни пойандоз этиб қилсам бисот,
Йўқса номус этти қилмоқ мен гадоға иртибот,
Оразидек ойдин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғонда қоронғу, келмади.

Эй парилар шоҳи, бир журм ила ёзғурманг мени,
Бу суубатлар била ҳар ёнға кездурманг мени,
Келмишам уммид ила, навмид этиб сурманг мени,
Кўзларингдин неча сув келгай деб ўлтурманг мени,
Ким бори қон эрди келган, бу кеча сув келмади.

Бели фикри қўлға кирмас, оғзидек бўлмай адам,
Тортибон ҳар дам риёзат, истамай дайру ҳарам,
Заъфаронзор оразинг қон ёшими қилмай наам,
Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
йўлғаким, аввал қадам маъшуқа ўтру келмади.

Андалибо, нола айлаб беғам эт кўнглунг уйин,
Жоми саҳбодур денгиз, кўз байрам эт кўнглунг уйин,
Етмасун осийб, ҳаргиз маҳкам эт кўнглунг уйин,
Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳар субҳу шом телбараб оғлормен яна
Ул важҳдинки толиби дийдормен яна,
Гаҳ сокини жафо, гаҳ сайёрман яна,
Ҳайҳотким, бирав ғамидин зормен яна,
Фарёдким, балоға гирифтормен яна.

Жонимни олди қошу кўзу ораз узра манг,
Кўнглумни ёқди шуълаи ҳижрон бедаранг,
Эй аҳли дил, қачон бўлур ошиқта ному нанг,
Оғзим қуруб, дамим тутулиб секрасам не тонг,
Ким телба чобукимга жилавдормен яна.

Зоримни кимга десам учар ҳуш бошидин,
Бир ўқ қадалди сийнама пайваста қошидин,
Фарёда келдилар ҳама нолам харошидин,
Ҳар кеча бир қуёш ғамидин ғусса тошидин,
Бошдин аёғ сипеҳрдек афгормен яна.

Гаҳ водийи жунун аро мастона йўл тузуб,
Ким телбараб фиғон ила, гаҳ ёва кўргузуб,
Май ичгали ридоға солиб, бодани сузуб,
Суфии ақл савмаасин, шукрким, бузуб,
Дорул-фанои ишқда хаммормен яна.

Туз, Андалиб, «Ироқ»у «Ҳижоз» айлагил фиғон,
Гоҳи Нишовурига тебранар «Исфаҳон»,
Шарҳи ғамингни айлагил ушшоқ аро аён,
Ақл итти, ҳуш кетти, кўнгул куйди, чиқди жон,
Шукр эт, Навсиёки, сабукбормен яна.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Токи кўрдум чашми фаттонингдадур ғаммозалар,
Доғлар кийдим юзинг шаънида юз андозалар,
Рашк кожидин юзига урди маҳваш ғозалар,
Ҳар китобаким лаби лаълинг ҳадисин ёзалар,
Риштаи жон бирла ишқ аҳли они шерозалар.

Меҳмоним бўлдинг, эй дилбар, қўл урдум кисага,
Кокулинг савдосидин нақдимни бермон насяга,
Холи мушкининг қилибдур рўзгоримни сияҳ,(?)
Бу на сирдур сирри ишқинг демадим бир кимсага,
Шаҳра душмушман сани севдум деюб овозалар.

Ошиқ ўлманг деб насиҳатлар кўб этти пири ишқ,
Найлайинким жону кўнглум бўлдилар тасхири ишқ,
Ман ўлар ҳолатға етдим йўқмудур тадбири ишқ,
Чоклар кўксумда сонмангким очибдур тийри ишқ,
Кўнглуминг шаҳрина меҳринг кирмака дарвозалар.

Риндлар бирла қилиб ҳар дам фиғону арбада,
Аҳли олам бўлдилар фарёду ноламдин зада,
Шукрлиллаҳ, манзилу маъво бўлубдур майкада,
Шайхлар майхонадин юз дўндурурлар масжида,
Бетариқатларни кўрким тўғри йўлдин озалар.

Андалибосо чекиб ҳардам фиғону замзама,
Ул қуёшнинг оразидин мунфаилдур меҳру маҳ,
Бир куни бўлғай фироқингнинг висоли, ғам ема,
Эй Фузулий. ёр агар жавр этса андин инжима,
Ёр жаври ошиқа ҳар дам муҳаббат тозалар.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Фиғонким, ул лаби майгун ичиб қонимни қонмазми?
Ҳазин жонимға ҳардам зулму бедодин оёнмазми?
Нниб шавқ ўтина бошдин аёғ жисмим тугонмазми?
Бани жондин ўсондурди, жафодин ёр ўсонмазми?
Фалаклар ёнди оҳимдин, муродим шамъи ёнмазми?

Бўлуб ул бут ниқобафкан, чекарман дардлиғ шеван,
Фалак сақфин қилиб равзан, ғизом андуҳ, ерим гулхан,
Ишим нола, тилим алкан, сўзим бўлғайму мустаҳсан,
Ғамим пинҳон дутардим бан, дедилар ёра қил равшан,
Десам ул бевафо, билман, инонурму инонмазми?

Чиқибдур ул маҳитобон, жамолидин жаҳон рахшон,
Қувон, эй кўз, гўнан эй жон, ичингда қолмасун армон,
Аландурма бўлуб ҳайрон, қилибдур ваъдаи паймон,
Қаму беморина жонон давои дард этар эҳсон,
Нечук қилмаз банго дармон, бани бемор сонмазми?

Кўзинг пур фитнаи жоду, ғазоли мушк анбарбў,
Оторсен ўқ камон абрў, қилурман жоними қобу,
Дурур кўнглум анго қоршу, борур ашким бўлуб жў-жў
Гули рухсоринга қоршу, кўзумдин қонлу оқар су,
Ҳабибим фасли гулдур бу, охир сулар бўлонмазми?

Фироқингда мани бедил, ишим мушкил уза мушкил,
Тузубсан ғайр ила маҳфил, ётибман хаста ою йил,
Сари кўйинг қилиб манзил, муродим бўлмади ҳосил,
Дегилдим ман санго моил, сан этдинг ақлими зоил,
Банго таън айлаян гофил, сани кўргач ўтонмазми?

Чиқиб ул номусулмоним қилурға қасди иймоним,
Фалакда оҳи сўзоним, кўзимда ашки ғалтоним,
Ичнмда дарди пинҳоним, табибо, йўқму дармоним,
Шаби ҳижрон ёнар жоним, дўкар қон чашми гирёним,
Уётир халқи афғоним, қаро бахтим уёнмазми?

Жаҳонда тўла ғавғодур фиғони Андалибодур,
На янглиғ шўриш афзодур, тили васфингда гўёдур,
Анго кўйингда маъводур, алимда жоми саҳбодур,
Фузулий ринди шайдодур, ҳамиша халқа расводур,
Кўрингким, бу на савдодур, бу савдодан ўсонмазми?

УБАЙДИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС


Қайси гулшаннинг қадингдек сарву хуш рафтори бор?
Қайси гулнинг ул юзингдек оташин рухсори бор?
Қайси дилбарнинг санингдек лаъли шаккар бори бор?
Шукрким, маҳзун кўнгулнинг сен киби дилдори бор?
Не ғами бор ул кишинингким сенингдек ёри бор?

Лабларинг шавқида себу нок тердим олғали,
Истаюб бодому тарбоғ ичра бордим олғали,
Боғбона олма келтур деб буюрдим олғали,
Нори борин билмадим, шафтолу сўрдим олғали,
Дедию: шафтолудин йўқтур насибанг, нори бор.

Оҳким, ҳижрон балоси тоқатимни қилди тоқ,
Ўтлуғ афғоним билан бўлди мунаввар нуҳ равоқ,
Жону жисмимни ёқиб, кул қилди шиддатлиғ фироқ,
Тушгали бошим неча айём ул гулдин йироқ,
Ғунча янглиғ кўнглум атрофида юз минг хори бор.

Кўзларингдек боғ аро наргис кўзи шаҳло дегул,
Сарв озоду санавбар қоматингга бўлди қул,
Оразингға оғзин очиб ғунча, ҳайрон қолди гул,
Қайси бир яхшилигин мендин сўрарсан, эй кўнгул,
Хўблуқ асбобида ҳар неки дерсен — бори бор.

Ул парилар подшоҳи маснад узра ўлтуруб,
Базм тузмиш, май ичиб, жоми мурассаъ тўлдуруб,
Хизматида Андалибосо турубдур телмуруб,
Бош қўюбдур остониға Убайдий, қул бўлуб,
Бандадур онга, вале юз салтанатдин ори бор.


МУСАММАН

Мубталоман, оҳким, бир рашки ризвон оллида,
Юз бало, юз фитна бор, ул чашми фаттон оллида,
Зор жисмим бўлди қон, бу нўги мижгон оллида,
Тоб тушди қоматимға зулфи чавгон оллида,
Ўйнаса гўй этгумен бошимни ғалтон оллида,
Поймол ўлмоқ керак бу шўхи жавлон оллида,
Буду нобудум агар тенг бўлди жонон оллида,
Зарраи йўқ, бори тенгдур, меҳри рахшон оллида.

Тийра қилди субҳим ул хуршиди тобон ҳажр аро.
Солди ғам чоҳиға рашки моҳи Канъон ҳажр аро,
Оллоҳ-оллоҳ, мен киби йўқтур паришон ҳажр аро,
Ашку оҳим бўлди сарсар бирла тўфон ҳажр аро.
Бу балолардин қутулмоқлик не имкон ҳажр аро,
Баҳри ашкимдин сув олмиш абри найсон ҳажр аро,
Кўзларимнинг чашмаси оллида Уммон ҳажр аро,
Кўз биайниҳ ўйладурким чашма Уммон оллида.

Борғали ул маҳлиқо, ваҳким, паришондур димоғ,
Қонға тўлди онсизин базм ичра мийноди аёғ,
Топмадим ҳаргиз нишонин кў-бакў айлаб сўроғ,
Мумкин эрмас бу суубатлар била топмоқ фароғ,
Зоҳир этти лаъли ёдида кўзим қонлиғ булоғ,
Лола очти боғ, гул очти бу янглиғ қайси боғ,
Васл ичинда дўзах ўти бирла қўйғон тоза доғ,
Оташин гулдек гумон қил доги ҳижрон оллида.

Ҳажр шоми тинмай ўтлуғ оҳлар чекдим далир,
Уртаниб кул бўлди онинг тобидин моҳи мунир,
Кўзларим шўробаси оллида дарё чун ғадир,
Бири Жайҳуни баширу бири Сайҳуни назир,
Бер манга ҳуснунг закотин ҳам гадомен, ҳам фақир,
Лутф этиб илким тутуб бўлсанг на бўлди дастгир,
Эй мусулмонлар, не ҳолатдурки ишқ этмиш асир,
Юз мусулмон хайлини бир номусулмон оллида.

Эй ажал, жоним олиб бергил манга сабру қарор,
Йўқса ҳижрон илкида қўйма мени зору низор,
Васли хуршидин тилаб жисмим бўлубдур зарравор,
Умредур беэътимоду, жонға йўқтур эътибор,
Оғзидек бўлдим адам, белини айлаб ихтиёр,
Андалибо, кўйи жонон сори этсанг сен гузор,
Эй Навоий, жон сабо оллида қилғаймен нисор,
Бу гадо ҳолин деса, етганда султон оллида.

 
Толибий (XVIII аср) PDF Босма E-mail
20.03.2014 17:43

Толибий XVIII асрда яшаб ўтган ўзбек шоири. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот кам. XVIII—ХIХ асрларда тузилган қўлёзма ҳамда босма баёзларда шоирнинг ишқий ғазалларидан намуналар жой олган. Бундан ташқари шоирнинг ихчамгина «Толибнома» ахлоқий-таълимий характердаги достони етиб келган. Унда Толибий ҳалоллик, ростгуйлик ширинсуханлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, имон, диёнат, мустаҳкам эътиқодни; исломий аҳкомларни тарғиб этиб, зулм-зўрлик, барча ғайриинсоний хатти-ҳаракатларни лаънатлайди.


Не хуш хислат эрур ахлоқи неку,
Неки қилдинг келур олдинга ўтру.
Мурувват пеша қилким, ҳаййи сонеъ,
Етургай қилмайин ажрингни зоэъ.

* * *

Кимдаким аҳли жаҳондин бор илму маърифат,
Қилғуси они бархурдор илму маърифат.

* * *

Хислати хуб ҳамадин, бас адаб ўрган зинҳор,
Билимию ҳунари бўлган киши бўлмас хор.

* * *

Эрур мақсад авлоди ила фарзанд,
Икки дунёда қилғучи баруманд.
Улуғлардин бу сўз бордур муқаррар,
Ки ҳар одамда фарзанд ўлмаса гар.
Ани бўлмас замири коми ҳосил.
Бўлур балким сабоби доғи зойил.

* * *

Бўлгин давомат хўблар билан ёр,
Қоч аҳли шаррдин, албатта, зинҳор.

* * *

Эй ёронлар, норасолар бирла қилманг ихтилот,
Мардуми бемарҳаболар бирла қилманг ихтилот,
Гумраҳи бераҳнамолар бирла қилманг ихтилот,
Йўл йитурган нобинолар бирла қилманг ихтилот,

* * *

Ақли расолар йўлдан адашмас,
Марди хирадманд ҳеч ҳаддин ошмас.
Соҳиб фаросат ҳар ерда шошмас.

* * *

Оқил улғон билгай оқил қадрини.

* * *

То кажлик ила бўйла мадор этди фалак,
Бераҳмлик ишини шиор этти фалак.
Нодонни азиз ҳам мукаррам айлаб,
Доно кишиларни асру хор этти фалак.

* * *

Бевафоларга кўнгул берса агар ҳар кимсаким,
Мубталойи меҳнати ҳижрон экандур билмадим.

* * *

Ҳар кимсаки андуҳ анинг кўнглида йўқ,
Таҳқиқ бил ани яхшики, одам эмас.

* * *

Жаҳон гулзорида бўйи вафо йўқ,
Замон бўстонида ранги бақо йўқ.

* * *

Келса қўлдин ҳар ким аҳдин вафо қилмоқ керак,
Сидқ ила оинаи дилни сафо қилмоқ керак.

* * *

Мағрури дунё бемарҳабодир,
Беҳуда ҳар сўз боди ҳаводур,
Ҳар номуносиб иш нораводур.

* * *

Сўз лаззатини одами нодон билмас,
Нечунки асал лаззатини ҳайвон билмас.

* * *

Қилсанг такаббур шармандадурсен,
Ҳар гову хардин ҳам гандадурсен.

* * *

Машваратсиз, бетафаккур қилса ҳар иш ҳар киши,
Ул кишининг оқибат бўлғай паришонлиқ иши.

* * *

Етушмакни ўзига қилса армон,
Керакким ҳиммат ила урғай ақтсом.

* * *

Кимки ориф эрса ўз нафсига,
Даҳрни бир зарра кўзга илмағай.

* * *

Гул ғунчалигида хор иландур,
Очилди бир ўзга ер иландур.

* * *

Агар одам эсанг оғритма одам кўнглини зинҳор,
Ки аҳли маърифат наздида Каъба қалби мўминдур.

* * *

Ақлинг йитируб бўлма жаҳон мулкига мағрур,
Ҳукмингда агар бўлса Бухорою Самарқанд.

* * *

Самарасиз ўтса бу умринг бўлур тамоми абас.
Ишингни пухта қил, акнун ҳар ишнинг хоми абас.

* * *

Чарх золики жаҳонда ҳеч қилмас вафо,
Оқил эрсанг айлама ул бирла ақди издивож.

* * *

Меҳнат камола етмай, роҳат нишони қайда,
Топмас иложи корин бечора осий банда.

* * *

Ҳулқи хушни пеш қил, халқ ичра беозор бўл.

 


62 дан 63 сахифа