Бахт борасида беқофия байтлар |
![]() |
![]() |
![]() |
20.05.2014 01:00 |
Бахтнинг бошланиши баҳор билан боғлиқми? Бойлик билан боғлиқми? Буюклик билан боғлиқми? Бошқачами? Балки булар бизларга бахт борасида бир баҳонадир. Балки... Барчасини бандаларига бахт Бергувчи билади. Биз бир банда. Боқий, Борий, Бир-у Борнинг бандаларимиз биз. Бу – бизга бахт! Бандалигимиз бахт! Башарлигимиз бахт! Бироқ...
Баъзилар бепарводирлар бандалиги борасида, баъзилар балчиқдан бунёд бўлганлари борасида бепарволиклари бисёр. Баъзилар бор — басир бўлиб билмайдилар буларни. Бу бандалар бетида басир-у, бағрида басирмас. Булар башариятнинг беҳаё бузғунчилари. Бироқ... Бечора банданг |