Абулҳусайн Жаҳзам Ҳамадоний PDF Босма E-mail

Шайхнинг бевош ўғли
Шайх Абулҳусайн Жаҳзамнинг бевошроқ ўғли бор эди. Шайх ўғлининг қилмишларидан кўп азият чекарди. Бир куни бу ўғил Масжиди Ҳарам ичидан ўтиб борарди. Биров Шайх Сирвонийга деди:
— Аттанг, бу ўғилдан отаси не маломатлар тортмокда.
Шайх Сирвоний деди:
- Аслида ранжу маломатлар отасидан бу ўғилга етмокда. Отаси бундоқ улуғ ва азиз бўлмаганда ўғлини ким ҳам эсларди? Отанинг олий мартабаси туфайли бу йигит эл оғзига тушиб, ёмонликда шуҳрат топибди ва унга таъна-маломатлар етиши ҳам шундан.