Абу Абдуллоҳ Мавло PDF Босма E-mail

Илоҳий иноятга сазовор бўлган шайх
Бир куни оч эди ва кўнгли икки иссиқ нон билан чалоб тусади. Бу очликда масжидга кириб ухлади. Бир муриди унинг ухлаётганини кўриб, «шояд қорни очдир», хаёли билан икки иссиқ нон билан чалоб олиб элтиб, жойнамози ёнига қўйди. Иссиқ ноннинг ҳидидан уйғониб кетди. Муроди ҳосил бўлганини кўриб, юқори боқиб деди:
- Илоҳи, агар иноятинг бўлса, дўстларингнинг ишини сабабу жахдсиз ясарсен!
Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, бизнинг талабу жаҳдимиздан ҳеч нима келмас ва ҳеч ерга етмасмиз, магар улки, Унинг инояти бўлгай.