Мусо Имрон Журуфтий PDF Босма E-mail

Қайси биримиз сўфий?
Абу Абдуллоҳ Хафиф билан Мусо Имрон ўрталарига бир совуқчилик тушди. Абу Абдуллоҳ Хафиф Мусога мактуб юбордиким: «Шерозда менинг минг муридим борки, агар ҳар қайсисидан минг олтин ақча тиласам, оқшомгача фурсат тиламаслар». Мусо Имрон жавоб юбордиким: «Журуфтда менинг минг душманим борки, агар имкон топсалар, оқшомгача фурсат бермаслар ва тирик қўймаслар. Сўфий сен бўлғайсенми ё мен?!»