Абунаср Хаббоз ва Абулҳасан Суҳон Ожан PDF Босма E-mail

Самоъ мажлиси ва ҳаж зиёрати
Шайх Абунаср Хаббознинг бир гуруҳ шогирдлари Маккага борарди. Гозургоҳда Абулҳусайн Ҳусрийни зиёрат қилдилар. Ҳусрий улардан илтимос қилдики, бир нарса ўқинг! Улардан бири бир нима ўқиди. Шайх самоъда беқарор бўлди ва оҳ чекди. Сўнг деди:
- Сизни бу йил қабул этмайдилар, йўлдан қайтинг!
Яна қўшимча қилди:
- Ҳиротнинг фалон тоғида яшовчи Абу Хаббознинг муридлари эмасмисиз?
Дедилар:
- Шундай!
Ҳусрий деди:
- Унинг рухсатисиз йўлга чиқибсизлар, қайтиб яна хизматига боринг!
Унинг сўзи билан йўлдан қайтганлар, саломат қолди. Кимки биёбонга юзланди, гармселдан ҳалок бўлди.