Абубакр Розий Бажалий PDF Босма E-mail

Фитна ва иғводан ҳеч ким қочиб қутулолмайди!
Шайх Абубакр Розий Нишопурда бир ўспирин ишқига мубтало бўлди. Унинг бу ишини айблаб, шаҳардан чиқариб юбордилар. Бир муддат ўтгач, бу гап туҳмат эканлиги маълум бўлди. Яна халққа мақбул бўлди. Шайх Абу Али Бундор Сайрафий ундан сўради:
- Эй шайх, бу туҳматга нега гирифтор бўлдинг ва ул иш қайдан тушди?
Деди:
- Эй пир, агар Иброҳим (а.с.)нинг азми ва Мусо (а.с.)нинг сидқу яқини ва Исо (а.с.) нинг поклиги, Аҳмад Арабий(с.а.в.)нинг ҳиммату сабри кишида бўлса ва Унинг асрамоғи бўлмаса, фитна ва иғво шамоли эсганда бу хислатлар барчаси барбод бўлгай ва киши фитнанинг ўртасида қолгай.
Самоъ машойихларга жойиздир
Абубакр Розийдан биров сўради:
— Самоъ масаласида нима дейсиз?
Деди:
- Самоъ фитна қўзғатувчи ва хурсандчиликни кўпайтирувчидир, ўзни фитнадан асрамоқ керак.
Яна сўради:
— Ахир, машойихлар самоъ қилишади-ку?!
Деди:
- Эй азиз фарзанд, сенинг ҳолинг агар улардек бўлса, сен ҳам самоъда бўл!