Иброҳим Жилий PDF Босма E-mail

Ўз аёлининг ўлимини истаган дарвеш
Шайх Абулазҳар Истахрий дебдурки, у ўз амакисининг қизига ошиқи мубтало бўлди ва уни ўз никоҳига олди. Уни шу даражада севардики, бир лаҳза олдидан туриб кетолмасди. Бир куни ўз-ўзига дедиким, бу не ишдирки, менинг бошимга тушибди; агар бу ҳол билан ўтиб, охиратга борсам, ким бўлгаймен? Ярим кечаси туриб, ғусл қилди. Намоз ўқиб, Тангри ҳазратига илтижо қилиб, деди:
- Илоҳи, Сен ул Аввалсенки, бор эдинг, менинг кўнглимга ўша аввалги ҳолни каромат қил!
Уша замон унинг аёлига иситма юзланиб, уч кундан сўнг вафот қилди. Иброҳим уни дафн қилиб, ўз ҳолу вақти бошига борди ва оёқяланг таваккул билан ҳаж сафарига чиқди.