Абу Али Сиржоний PDF Босма E-mail

Мусофир иззати
Унинг олдига бир мусофир келди. Уни етмиш марта бир игна учун бозорга юборди. Ҳар сафар бундан яхшироғи керак деб, яна қайтарарди. Сиржоний қариб, нотавон бўлганига қарамасдан, ҳар сафар қайтиб борарди. Етмиш марта бориб келганидан сўнг бир игначини олиб келди, токи у истаганини ясаб берсин. Мусофир деди:
- Афсус, айтганим хизмат ҳақининг ярмига муносиб экансан; агар ясагувчини келтирмасанг, етти юз марта сени қайтиб жўнатардим.