Абубакр Мағозилий PDF Босма E-mail

Аллоҳни таниган киши Аллоҳнинг дўстини синамайди
Ул дебдурки, Абулҳусайн Музаййинни синамоқчи бўлдим. Эшигига бориб, қокдим ва дедим:
- Эй сарой аҳли, менга бир нарса эҳсон қилинг!
Музаййин уйидагиларга айтди:
- Бунга бирор нарса беринглар. Агар бу Тангрини таниганида, имтиҳон қилиш учун менга келмас эди.
Бу гапни эшитган заҳоти ниятимдан воз кечдим ва ўз йўлимда давом этдим.