Абу Жаъфар Сайдалоний PDF Босма E-mail

Чун бизни севарсен, биз билансен!
Абу Жаъфар Сайдалоний дебдурким, иродатим аввалида Ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в.) ни туш кўрдимки, ўтирибдилар. Бу тоифадан бир жамоат машойих ул Ҳазратнинг теграсида ўтиришганди. Ногоҳ осмондан бир фаришта инди ва қўлида бир лаган ва бир офтоба бор эди. Дастлаб ул Ҳазратнинг муборак қўлларига сув қуйди. Сўнг бир-бир машойихнинг қўлига сув қуйди ва қўлларини ювдилар. Менга навбат етганда, дедиларки, ул бу тоифадан эмас. Фаришта лаганни кўтариб кетди. Мен айтдим:
- Ё Расулуллоҳ, мен бу тоифадан эмасман, аммо Сизга аёндирки, буларнинг дўстлариман.
Мустафо (с.а.в.) дедилар:
- Ҳар ким буларни севар, булардандир.
Ул фаришта қайтиб келиб, менинг қўлимга ҳам сув қуйди ва қўлимни ювдим. Ҳақиқатда, мосиваллоҳдан ул Ҳазрат (с.а.в.) менинг сари боқиб, табассум қилиб дедиларким, чун бизни севарсен, биз билансен!