Абу Жаъфар Ҳаффор PDF Босма E-mail

Тариқат надир?
Жунайд дебдурким, йигитлигимда Бағдодда кезар эдим. Бир вайронага кирдим. У ерда Шайх Жаъфар Ҳаффор Бағдодий ўтирган экан. Унга ташвиш берганимдан уялдим. Хижолат юзидан дедим:
- Эй Шайх, бир сўз айтинг, то йўлимда давом этай!
Деди:
- Не сўз айтай?
Унга дедим:
- Йўл нечукдир?
Деди:
- Башорат бўлсин сенгаким, агар У сенга харидор бўлмаса эди, сен Унга харидор бўлмас эдинг, агар Унга сенинг керагинг бўлмаса эди, сен Уни сўрамас эдинг.