Исҳоқ Бин Иброҳим Ҳаммол PDF Босма E-mail

Ўттиз йил узлатга чекинган шайх
Орифлар тоифасидан бири айтибдурки, Луком тоғида йўлдан адашдим. Эски пўстин кийган бир қария ёнимга келди. Деди:
- Аллоҳу акбар, йўлдан озганга ўхшайсан?
Дедим:
- Шундай!
Деди:
- Ўттиз йилдирки, бу тоғда одам юзини кўрмагайман.
Ўз ҳассасини менга бериб: «Бу сенга йўл бошлайди», деди. Бир неча қадам қўйгач, ўзимни Антокияда кўрдим. Таҳорат олмоқ учун ҳассани ерга қўйдим. Ҳасса ғойиб бўлди. Антокия аҳлига бу ҳолни айтдим. Улар дедиларким, ул зот Шайх Исҳоқ ибн Иброҳим Ҳаммолдурким, киши уни оз кўрар. Таассуф едим.