Абулаббос Нисоий PDF Босма E-mail

Шайх ва отбоқар мурид
Оти Аҳмад бин Муҳаммад Зикриёдир. Асли Нисо шаҳридан, аммо Мисрда яшарди. Шайх Аббос Фақир Ҳиравий дебдурким, доим унинг эшигида зиёратчиларнинг уловлари бўларди. Бир куни мени ташқарига уловларни тутиб туришга юборди. Ўз-ўзимга дедимки, яхши иш пайдо қилдим, Хуросондан Мисрга отбоқарликка келдим. Ўша пайтларда ҳам менда фароғат бор эди. Ўша соат биров чиқиб дедики, Шайх сени сўрамокда. Кирдим. Шайх деди:
- Эй Ҳиравий, ҳали узоқ яшайсан, шундай кунлар келадики, тўрда ўтирасан. Эшигингда от-улов кўпаяр ва уларни асрамоққа сенга киши керак бўлгай.
Шайх ул-ислом Абдуллоҳ Ансорий дедики, шайх Нисоий айтганлари ижобат бўлди. Доим Аббос Фақир Ҳиравийнинг эшигида зиёратчиларнинг уловлари бўларди.