Ахий Фараж Занжоний PDF Босма E-mail

Дарвешларга ўзини фидо қилган мушук
Дерларки, шайхнинг бир мушуги бор эмиш. Бир куни хонақоҳ қозонида ширгуруч пишириш учун сут солиб қўйган эмишлар. Мўридан бир катта қора илон сутга тушиб, ўлиб қолибди. Мушук буни кўрибди. Хизматкор ширгуруч пиширишга киришса, мушук изтиробга тушиб, қозон атрофида қичқириб, унга халақит берармиш. Хизматкор ҳар қанча қувса, изтироби баттар ошармиш. Мушук ҳеч илож тополмай, қайнаб турган қозонга ўзини ташлаб, ҳалок бўлибди. Сутни тўкканларида қозондан ўлик илон тушиб, мушукнинг изтироби сабаби ойдинлашибди. Шайх дебди:
- Буки ўзини дарвешларга фидо қилди, дарвешларга муносиб тарзда кўмилиши керак.
Дарвешлар унинг учун қабр ясаб, хонақоҳ ичида дафн қилибдилар. Дерларки, ул қабрни ҳалиям халойиқ зиёрат қиладилар.