Муҳаммад Бин Юсуф Банно PDF Босма E-mail

Устачилик ва сўфийлик
Дебдурларки, кундузлари устачилик касби билан машғул эди. Нимаики топса, ўзига озгинасини қолдириб, қолган қисмини фақирларга садақа қиларди. Иши кўплигига қарамасдан, ҳар куни Қуръонни бир марта хатм қиларди. Хуфтон намозидан сўнг ётоғига кириб, зикр этарди. Кўп айтур эдиким:
- Худоё, менга ўз ошнолигинг ва маърифатингни насиб қил! Ё бу тоққа амр қилки, юқори чиқиб, менинг бошимга емирилсин, сенинг ошнолигинг ва маърифатингдан айро менга тириклик керакмас!