Абу Собит Розий PDF Босма E-mail

Хунасага таълим бериш — уят
Уламо, қорилар ва фақиҳларнинг машҳур-ларидан эмиш. У зот дебдурким, бир куни бир гўдакка Қуръондан таълим бераётган эдим. Юсуф бин Ҳусайн (қуддиса сирруҳу) буни кўриб қолиб, менга айтди:
- Бир хунасага таълим беришга уялмай-санми?
Кўнглимда кечдиким, субҳоналлоҳ, бу бир бегуноҳ гўдак бўлса, шундай улуғ зотнинг оғзидан бундай сўзлар чиқмокда. Бир неча йил ўтиб, бу болани хунасаларга қўшилиб юрганига ўзим гувоҳ бўлдим. Ўша заҳоти Юсуф бин Ҳусайн олдига бориб, мурид тушдим.