Али Бин Баккор PDF Босма E-mail

Даррандаларга мушфиқ авлиё
Дўстларининг бири билан даштга ўтин учун чиқибди. Ўтин тераётиб бир-биридан йироқлашиб кетибди. Кеч тушибди. Шунча кутишса ҳам кўринмабди. Оқибат уни излаб яна даштга чиқишибди. Кўрсалар, бир дарранда тиззасига бошини қўйиб ухлаяпти, у эса чивинларни ҳайдаш билан машғул. Дедилар:
- Қачонгача ўтирасан?
Деди:
- Ухлаётган бу жонивор уйғонгунча.