Абу Абдуллоҳ Бусрий PDF Босма E-mail

Қулни озод қилган дарвеш
Бир куни муридлари билан ўтирган эди. Ёнидан бир отлиқ ўтди, орқасидан эгнига ғошия (эгарнинг устидан ёпиладиган ёпқи) ташланган бир қул югурарди. Шайхнинг ёнидан ўтаётганда қул деди:
- Аллоҳим, мени озод эт ва бунинг дастидан халос қил!
Абу Убайд ҳам дуо қилди:
- Аллоҳим, уни дўзах оловидан ва қулликдан қутқар!
Ўша заҳоти суворий отдан йиқилди. Суворий қулга боқиб деди:
- Сени озод қилдим.
Кул айтди:
- Мени сен озод қилмадинг, балки бу жамоат озод қилди.
Умри охиригача Абу Убайддан айрилмади.