Абулғариб Исфаҳоний PDF Босма E-mail

Амалга ошмаган васият
Шерозда қаттиқ касал бўлиб, жондан умиди узилди. Муридларига айтди:
- Сизларга бир ҳожатим бор. Раво қилгаймисиз?
Дедилар:
- Буюринг.
Деди:
- Мен ўлсам, мени жуҳудлар қабристонига кўминглар.
Муридлар ҳайрон бўлдиларким, бу не сўздир? Деди:
— Тангридан тилаб эдимки, агар сенинг қошингда қурбим бўлса, мени Тарсусда жонимни олгин. Айни ҳолда Шерозда жон бермоқдаман. Билдимки, Унинг олдида ҳеч қадрим йўқ эмиш.
Бу сўзни айтгач, аҳволи яхшилана бошлади. Оз кунда бутунлай соғайиб, Тарсусга борди ва ўша ерда дунёдан ўтди.