Абу Музоҳим Шерозий PDF Босма E-mail

Ҳожатхонани тозалаган икки шайх
Абу Ҳафс Ҳаддодга бир неча дирҳам етиб эрди. Муридлар дедилар:
- Бу дирҳамларни бировга берайлик, ҳожатхонани тозалаб қўйсин.
Шайх деди:
- Бу ишни ўзимиз қилганмиз, нега энди биров келиб тозалаши керак экан? Ўзимиз тозалаймиз. Дирҳамларни эса, дарвешларнинг ишига сарф қилмоқ керак.
Ишга машғул эдиким, биров етиб, Шайхга деди: „
- Ўзингизни ювиб, хирқани кийиб олинг. Шайх Абу Музоҳим Форсдан келибди.
Абу Ҳафс Ҳаддод деди:
- Агар бу ўша мен билган Абу Музоҳим бўлса, мени шу ҳолатимда ҳам кўра олгай.
Шайх Абу Музоҳим етиб келди. Бу ҳолни кўргач, салом берди ва кийимини ечиб, у ҳам ҳожатхона хандақига тушиб, тозалашга машғул бўлди.