Довуд Балхий PDF Босма E-mail

Исми Аъзам нақш топган кўнгил
Иброҳим Адҳам қ.с. дебдурки, Куфа билан Макка орасида биров билан йўлдош бўлдим. Шом намозини ўқигандан сўнг ўнг қўли то-монидан бир кўза сув ва бир коса ош зоҳир бўлди. Ўзи ҳам ичди, менга ҳам берди. Бу сўзни каромат соҳиби бўлмиш шайхларнинг бирига айтдим. Шайх деди:
- Эй фарзанд, ул зот менинг қардошим Довуддир.
Унинг васфида шундай сўзлар айтдиким, мажлис аҳли йиғладилар. Сўнгра мендан сўради:
- Сенга нимани ўргатди?
Дедим:
- Исми Аъзамни.
Деди:
- Зикр қил.
Дедим:
- Исми Аъзам менинг кўнглимда андин азимроқдирки, тилга келтура олгаймен.