Иброҳим Ажурий Сағир PDF Босма E-mail

Шайх ва яҳудий
Бир яҳудий унинг қошига келиб дедиким, агар менга бир нима кўрсатсангким, ундаги ислом дини шарафин ўз миллатимга билдирсам, мусулмон бўлайин.
Иброҳим сўради:
- Чин сўзлаяпсанми?
Яҳудий айтди:
- Чин айтадурмен.
Деди:
- Тўнингни менга бер!
Унинг тўнини ўз тўнига чирмаб, тагида олов гуриллаб ёнаётган катта қозонга ташлади. Унинг кўзи олдида дошқозон ичига кириб, тўнларни олиб чиқди. Ўзининг тўнига олов зарар етказмаганди. Яҳудийнинг тўни эса, унинг ичида куйганди. Яҳудий бу ишни кўргач, мусулмон бўлди.