Иброҳим Адҳам PDF Босма E-mail

Дарвешликни ихтиёр этган подшоҳ
Подшоҳлардан экани машҳурдир. Йигит-ликда тавба тавфиқи топди.
Бир куни овга бораётганди. Ғайбдан нидо келдики, эй Иброҳим, сени бу иш учун ярат-мадилар. Бу сўзлардан унга огоҳлик юзланди ва подшоҳликни тарк қилиб, тариқатни ихтиёр қилди ва Маккага борди. У ерда Суфён Саврий ва Фузайл Аёз ва Абу Юсуф Ғасулий суҳбатига етишди. Шомда ҳалол луқма топиш учун даштда қоровуллик қиларди. Оқибатда юксак каромат ва мақомат аҳлидан бўлди ва ҳижрий бир юз олтмиш бир ё иккинчи йили Шомда вафот қилди.