Мухаммад Аслам Тусий PDF Босма E-mail

Шайх ва халифа мулоқоти
Ҳазрати Имом Али Мусо Ризо (р.а) билан бир туяда Нишопурга кириб борди. Исҳоқ бин Роҳавайҳ туяни тортар эди. Замон халифаси Абдуллоҳ Тоҳир унинг хизматига борди. Муҳаммад Аслам Тусий халифани қабул қилмади ва кўриниш бермади. У ҳам эшик олдидан жилмади. Жума куни эди. Ўз-ўзича деди: Намозга чиққанида кўраман. Шайх намозга чиққач, Абдуллоҳнинг кўзи унга тушди ва бетоқат бўлиб, оёғига йиқилди ва юзини тупроққа қўйиб, деди:
- Илоҳи, бу банданг Сенинг ризолигинг йўлида менга илтифот қилмади. Мен ёмон бандаман, шу сабабдан мени душман тутди. Мен ҳам бу яхши бандангни Сенинг жиҳатингдан дўст тутдим. Мен ёмонни ул яхши ишга муяссар қил!
Ўша заҳоти ғайбдан бир нидо эшитдиким, Шайхнинг дўстлиги жиҳатидан мақсудингга етдинг!
Дунёдан олиб кетган матоҳ
Дунёдан ўтган куни тагига тўшайдиган эски наматни остига солдилар ва хирқасини тобути устига ёпдилар. Икки қари аёл том устида эди. Бу ҳолни кўриб, дедилар:
- Муҳаммад Аслам кетди ва дунёда нимаики нарсаси бор эди, олиб кетди.