Абдуллоҳ Муборак PDF Босма E-mail

Канизак ишқи можароси
Тавбасининг ибтидоси бу эдики, бир канизак ишқига гирифтор бўлди. Қишнинг бир кечаси тонг отгунча маъшуқанинг девори тагида турди. Устига қор ёғарди ва у бу ҳолидан бехабар. Бомдод намозининг азони айтилганда ул хуфтон деб ўйлади. Кун ёришгач, ўз ҳолидан воқиф бўлди. Ўзига деди: «Эй Муборакнинг номуборак ўғли, уят сенга бу ҳолатинггаким, агар намозда имом узунроқ бир сурани қироат қилса, сиқилиб, телбаланарсен. Ўз ҳавойи нафсингда эса тонг отгунча бундоқ азоб тортишга шай турибсан. Бу қилмишингнинг азобли оқибатидан хабаринг йўқми?!»
Кўнгли бу дарддан бузилди ва дунёвий ишларнинг барчасидан тавба қилди ва сулукка машғул бўлди. Иши шу даражага етдики, Маккадан Мадинагача у ўтирган маҳофа (туялар устидаги ўриндиқ, кажава)ни асилзодалар елкаларига кўтариб элтардилар.