Муҳаммад Восиъ PDF Босма E-mail

Икки оламда подшоҳ бўлиш ҳақида васият
Биров ундан васият талаб қилди. Деди:
- Сенга бир васият қилайким, ҳам бу дунёда подшоҳ бўлгайсен ва ҳам охиратда.
Ул киши айтди: - Буюринг.
Деди: - Бу дунёда зоҳид бўл ва ҳеч кишидан тама қилма. Ўшанда барча халқ сенга муҳтож бўлгай. Шундай бўлгач, сен бадавлат ва подшоҳ бўлгайсен. Дунёда бу мақомга эришган зот охиратда ҳам подшохдир.