Молик Динор PDF Босма E-mail

Йўл ҳақи
Бу тоифанинг улуғларидандир. Отасининг оти Динор эмиш. У асли қул фарзанди бўлса-да, икки олам ҳурлигига эришган зотлардан эмиш.
Баъзилар дебдурларки, ул кемага кириб-дур ва соҳилга етганда йўл ҳақини беришга пули йўқ эмиш. Кемачи уни қаттиқ уялтириб, йўл ҳақини сўрабди. Дарёдаги минглаб балиқларнинг ҳар бири бир динор оғизларига тутиб, сувдан бош чиқарибдилар. Бирининг оғзидан олиб, кемачига берибди. Унинг ҳақи атиги бир динор эмиш. Бу сабабдан уни Молик Динор дебдурлар.

Молик Динор ва Шайх Муҳаммад Восиъ
Бир улуғ зот уни ва Шайх Муҳаммад Восиъ(қ.р.)ни маҳшаргохда кўрибди. Иккаласи жаннатга борардилар. Молик Динор Муҳаммад Восиъдан илгарироқ эди. Сўрабди:
- Муҳаммад Восиъ Моликдан олимроқ ва комилроқ эди, не сабабдан бу ундан олдинроқ жаннатга борадур?
Дебдурларки, дунёда Муҳаммад Восиъда икки кўйлак бор эди, Моликда бир кўйлак.