Шайх Увайс Қараний PDF Босма E-mail

Увайс ва увайсийлик
Уҳуд урушида Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг муборак тишлари шаҳид бўлганини эшитиб, мутобаат (тобе бўлмоқ, бўйсунмоқ, издошлик) учун ўттиз икки тишини синдириб ташлади. Ҳар бирини ушатганидан сўнг, балким бу тиш эмасдир, деб бошқасини ушатар эди. Ҳазрат Расулуллоҳ(с.а.в.)ни кўрмаганди, Расулуллоҳ(с.а.в.) ҳам у кишини зоҳир кўзи билан кўрмагандилар. Маъно ва руҳоният юзидан Увайсни тарбият қилгандилар. Шу сабабдан, бу тоифадан зоҳир юзидан кимники пири маълум бўлмаса ва машойихдан бирининг руҳи уни тарбият қилган бўлса, уни увайсий дерлар.