Юлдузчилар билан аралашишни айтади |
Яна бир тоифа, мунажжим деб бил, Мунажжимлик иши мисли нозик қил.
Йил, ой, кун ҳисобин аниқ қилишар, Зарур бу ҳисобни яхши билишар.
Ҳандасани ўқи билай десанг, бас, Аён бўлар ҳисоб илми басма-бас.
Ўқи кўпайтирув, тақсим, касрни, Тугал ўрганиб ол минг битта сирни.
Карра, бўлувни ҳам ўзинг аъло бил, Илдиз чиқаришнинг чорасин ҳам қил. Қўшиш ҳам чегириш, ўлчаш майдонни, Англа асрорин бор жумла жаҳонни.
Алжабр илмига ҳам теран боққин, Уқлидус эшигин ҳам дадил қоққин[1].
Хоҳи дунё, хоҳи охират иши, Ҳисоб билан қилар ҳар доно киши.
Ҳисоб бузилса гар не дунё иши, Охират иши ҳам вайрон, эй киши.
Билай десанг қилар ҳар ишинг таврин, Сўраш керак қулай-ноқулай даврин.
Кун, ой яхшиси бор, яна ёмони, Яхшисин танла, эй бутун имони!
Ғоят яхши айтган билимли қариб: Билимлидан сўраб ишинг қил юриб.
Билим билан одам ишин бошласа, Топар тилаганин неки ишласа.
Билим фойда берар ҳар бир ишда мўл, Билимсиз бирон-бир ишга етмас қўл.
Сўра сўзинг, вале ишонма шу он, Барчасин бир Худо билар бегумон. Яқин бўл буларга сен ҳам бир сира, Дашном билан қилма ҳеч кўнглин хира. |
Ислом адабиёти
- Сусамбил юрти
- Чамбил юрти
- Муножот (шарҳи)
- Мансур Ҳалложнинг «Тавасин» асарида Нур-и Муҳаммадий тушунчаси
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари