| Ўн олтинчи мақолат. Мақтанчоқ кишилар ҳақида |
|
|
|
| 22.06.2024 03:20 |
|
Эй, мардлик кўзгусида отини шижоат майдони аро суриб юрган, отини чақмоқдан кам санамай, кўзига Рустамни ҳам илмай, ҳаммасидан ўзини юқори тутиб, осмонгача «бошимдан тўрт илик, холос» деб керилувчи инсон! Юриш чоғи оти катталашиб, устида ўзини қоплон каби паҳлавон сановчи, эл олдида мақтаниб, ўзингни зулмат ғори ичидаги қора қоплон каби сезасан. Кибр билан қошларингни чимириб, атрофга зимдан гердайиб боқасан. Хаёлида ўзгача кибр _ мақтаниш. Гердайиши ҳар қоши учидаги гириҳ _ тугунлардан ҳам кўриниб туради. Қулоқларига темир қалпоқчалар кийиб олган. Буларнинг мақсади _ одамларда ўзига эҳтиром қўзғатиш, зулмда Заҳҳоклигини _ золимлигини билдириш учун икки елкасидан икки илон чиқариб қўйган. Икки мўйлаби икки ёнга даҳшат солаётгандек кўринади, улар гўё нафсу ҳаво қушларига ҳалқа _ ов сиртмоғини эслатади. Бошида ўтағаси _ жиғаси парпираб туради. Ўзи уни руҳул- аминнинг _ Жаброилнинг шоҳпари деб мақтанса ҳам, аслида у иблиси лаъиннинг ташлаб юборган жунидан бошига тақиб олган парларини бойқушдан узиб олган бўлса ҳам, товус тожи деб даъво қилади. Салласи учини елкасига тушириб қўйганидан тебранганида гарданига урилиб туради. Бўрки учини ичкари қилиб тикдиргани ҳирсу ҳаво қушларига ошён қилмоқчи бўлганидан _ мақтанчоқлигидан. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |



















