| Ўн биринчи мақолат. Илм ва олимлар ҳақида |
|
|
|
| 22.06.2024 03:14 |
|
Оламнинг иши халқ билан душманлик экан, олим хор-у, жоҳил (билимсиз, нодон) азиз бўлаверади. Токи жаҳон зулмдан воз кечмас экан, дарахт баланд бўлиб, мева ерга тушаверади. Нокасларга баланд мартабалар-у, билим аҳлига _ азоб-уқубат, тошлар тоғ устида-ю, бойлик, конлар унинг остида бўлаверади. Феъли ёмонлар юксак мавқеъларни эгаллаб, оламни ҳукмига бўйсундираверади. Худди бахтсизлик манбаи бўлган Кайвон (Зуҳал) юлдузи осмоннинг юқори қисмида ўрнашиб олгандек, «Саъди Акбар» бўлган Муштарий ундан қуйида, олтинчи осмонда жойлашибди. Фалак ҳамиша яхшини ёмондан қуйига қўяди, бўлмаса яхши ёмондан ғаму озор тортиб, боғда гулнинг ҳамнафаси тикан бўлармиди? Қанчадан-қанча соф, пок дурларни яширган садафнинг қорнини олмос билан ёриб, бағрини чок қилишармиди? Имом Фахр Розий ва Хоразм шоҳи ҳақида ҳикоя Тасаввуф оламининг энг забардаст алломаларидан бири бўлган олам имомларининг имоми Фахри дин бир маҳал Хоразмга меҳмон бўлиб келди. Шунда Хоразм шоҳи уни кўришга келмади. Илм шукуҳи бунга ҳам йўл бермади. Шоҳ ўзининг ушбу қилган ишидан уятда эди, лекин имом бунга парво қилмади. Воқеанинг сабаби ҳам очилмаганича қолди. |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Кўнгил сен гар вафо истар эсанг…Кўнгил сен гар вафо истар эсанг, дилдор топилмасму? Жудолик д... |
![]() Аввалғиларға ўхшамасКўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас Ким, ул ойнинг ҳ... |
![]() Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» маснавийсидаги эшак (хар) рамзи ишлатилган байтларҲарчанд ки хар қолса кўчар,Ҳар кўчада бўлса ҳам у хардир бароба... |
![]() Шайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хуморШайхни кўрсам риёкор, зоҳидни кўрсам хумор,Соҳибидир риёнинг, з... |
![]() Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон ароЖонда қўйдум чирмаған мактубини ҳижрон аро,Билман ул мактубдур ёх... |
![]() Дуди оҳимким қора айлабтурур олам юзинСоқиё, очтинг чу май тутмаққа жоми Жам юзин,Юз ғамим дафъ айлад... |
![]() Гар Навоийнинг куюк бағрида қондурҚошу юзунгни мунажжим чунки кўрди бениқоб, Деди: кўрким, Қавс б... |
![]() Икки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабобИкки ўтлуғ наргисингким, қилдилар бағрим кабоб, Биридур айни ху... |
![]() Тиласа равзани зоҳид, Навоийю - кўюнгЗиҳи висолинга толиб тутуб ўзин матлуб, Муҳаббатидин отингни ҳа... |
![]() Эй Навоий, ишқ дарди кўрган эл кўнглин бузарЭй алифдек қоматинг майли бузулған жон аро Ганжи ҳуснунг жавҳар... |



















