Ҳажми кичик, лекин катта таъсирга эга асар: Ислом Декларацияси ва Тарихий Ҳимоя |
Муҳаммад Фотиҳ Жошгун ёзди..."Ислом қўрқоқларнинг эмас, жасур ва фидойи мусулмонларнинг елкасида юксалади."Биз "Доно Подшоҳ" номи билан танишганимиз, Босния ва Герцеговинанинг асосчиси Али Изетбеговичнинг шу гаплари билан ёзишни бошлашни истадим. Бугун сизлар билан бўлишмоқчи бўлган асарим, ҳажми кичик бўлса-да, таъсири катта бўлган асар: Ислом Декларацияси. Агар бу сатрларни ёзаётган бўлсак, айтаётганларимиз далил ҳисобланади. Йиллар давомида бу асар ҳақида кўп гапирилди, муҳокама қилинди ва китоб таҳлил дастурларида анализ қилинди. Хусусан, исломий жамоат учун бу асар маданий даражага кўтарилди, дейиш мумкин.Декларация сўзи тилимизга француз тилидан кириб келган бўлиб, "декларе" сўзидан келиб чиққан. "Декларе" сўзи тилимизда гап, баёнот ва изоҳлаш маъносини англатади. Декларация сўзининг маъноси ҳам эълон қилиш ва хабар бериш демакдир. Шунингдек, бу китоб ёзилишида дунёдаги барча мусулмонлар учун ёзилган ва уларнинг фойдаланишига тақдим қилинган.Бу китобнинг нега бу қадар муҳимлигини тушуниш учун уни ёзилган даврга бир назар солиш керак. Бизга нима дейишни истаяпти? Қандай муҳитда ёзилган? Али Изетбегович ким? Шундай саволларга юзаки бўлса-да, жавоб топишимиз керак.70-йиллар... Бу йилларда Боснияда мустақиллик кураши давом этмоқда, мусулмонларга оғир қийноқлар ва қатллар амалга оширилмоқда, режимга қарши бўлганлар ҳибсга олиниб, узоқ йиллар қамоқ жазосига маҳкум қилинмоқда эди. Мана шу китоб шундай бир даврда ёзилган. Али Изетбеговичнинг фикр оламида асос бўлган Ислом Декларацияси 44 ёшида ўз имкониятлари билан Белградда чоп эттирилган ва чоп этилгандан кўп ўтмай, маҳаллий ва жаҳонда катта таъсирга эга бўлган. Ҳатто Югославияда Тито режими томонидан очиқ таҳдид сифатида қабул қилинган ва 1983 йилда Сараевода ўтказилган "Ёш Мусулмонлар", яъни "Млади Муслимани" ишларида энг муҳим далил сифатида судга тақдим қилинган. Марҳум Али Изетбегович танилиш ва қалбдаги боғланиш жиҳатидан, ислом оламида севилган ва камдан-кам инсонига насиб этадиган муҳаббатга лойиқ бўлган инсон. Ҳаётини бир оз ўқиган одам ҳам унинг кураши ва пешқадам шахсиятига гувоҳ бўлиши мумкин. У фақат бир раҳбар эмас, балки мақоламиз бошида айтганимиздек, "Доно" унвонига лойиқ даражада маърифатли шахс эди. Фақат Ислом Декларацияси эмас, Алининг бошқа китобларини, ўша даврдаги курашларни, кўрилган азобларни, сиёсий жараёнларни ва Босниянинг кечаги ва бугунини яхшироқ тушуниш учун олдиндан ўқиш яхши бўлади. Ҳатто имкониятингиз бўлса, ўша ерларга бориш ва тарихий ҳужжатларни жойида эшитиш ҳам камида ўқиш каби муҳим. Китобнинг тарихий жараёнини айтиб ўтгандан сўнг, унинг мазмунига бирга назар ташлаймиз.Али, фақат Югославия мусулмонларининг эмас, балки ўша даврдаги бутун дунё мусулмонлари умумий муаммоларини аниқлаган ва бу муаммоларнинг ечимига оид ўз рецептларини таклиф қилган. Бу ташхис ва ечимларнинг бугунги кунда ҳам долзарблигини сақлаб қолаётганини айтиш мумкин. Китобимиз таржима асар бўлганлиги учун қўрқувларимиз бўлиши мумкин, аммо Қетебе нашриётидан чиқарилган ва қўлимдаги олтинчи нашри бўлган китобнинг тили жуда аниқ ва равон. Фикр китоблари бўлгани учун баъзи жойларини қайта-қайта ўқишингиз керак бўлиши мумкин. Фикр китобларини роман ўқигандай ўқиш, албатта, нотўғри бўлар эди, деб ўйлайман. Азра Блекич Айдоған ва Иброҳим Ҳакан Айдоған томонидан таржима қилинган бўлиб, бу борада таржиманинг равонлиги таърифга сазовор. Китобнинг сўзбошисида ҳам таъкидланган бир нуқтани айтиб ўтамиз. Қўлимдаги бу китоб 1990 йилдаги нашр асосида чоп этилган. Аммо бу китобни биз учун қадрли қилиб кўрсатадиган муҳим нуқта шу: биз мусулмонларга устимиздаги "ўлик тупроқ"ни ташлаш, дин ичига кирган хурофотлардан қутулиш, мусулмонлар сифатида ортда қолганлик ва пастлик комплексидан қутулишимиз кераклигини ифодалашидир.Мени энг таъсирлантирган қисми эса китобнинг илк бошида берган сологаник хабар бўлди. Ҳали "Бисмиллаҳ" деб очар очмасоқ:Мақсадимиз: Мусулмонларни исломлаштириш.Шиоримиз: Ишонмоқ ва курашмоқ.Бу жумлалар билан учрашамиз. "Мусулмонларни исломлаштириш"... Қанчалар муҳим жумла. Аслида бераётган хабар тўғридан тўғри равшан. Дастлабки параграфнинг тагида эса изоҳ берилади:"Бугун халққа эълон қилган декларациямиз, бегона ёки шубҳа ичида бўлганларга Исломнинг ҳар қандай тизим ёки ҳар қандай фикрлар тўпламига устунлигини исботлаш мақсадидаги бир дарс эмас. Бу декларация, қаерга тегишли эканини билган ва қайси тарафда эканини бутун қалби билан аниқ ҳис этадиган мусулмонларга қаратилади". Бу сатрлар бизга китоб ҳақидаги асосий хабарни бериш жиҳатидан муҳим. Яъни, Исломни янги-янги танимоқда бўлган гуруҳларга эмас, Исломни қабул қилиб ишонган ва шунинг натижасида нима қилиш кераклигини излаётган гуруҳга қаратилган, десак нотўғри бўлмайди.Китобимиз бир-бири билан боғлиқ икки қисм ва уч асосий бўлимдан иборат бўлиб, 124 саҳифадан ташкил топган. Бу уч бўлимда Али, мусулмон жамиятларнинг исломий ҳаракатга бўлган эҳтиёжини, юксалишнинг фақат ислом ҳаракати билан бўлишини ва бу исломий ҳаракатнинг нима учун амалга оширилмаганини тушунтирган."Биз мусулмонлар сифатида бўйсундириб бўлмайдиган, жаҳолатга маҳкум қилиб бўлмайдиган ва бир-биримиздан ажратиб бўлмайдиган инсондирмиз. Булар фақат Исломдан воз кечишимиз ҳолатида мумкин бўлади", дейди ва "Туркиянинг янги авлодлари таянчи бўладиган маънавий таянч топа олмадилар ва бир неча руҳий бўшлиқда қолдилар. Туркия ўз хотирасини ва ўтмишини йўқотди. Бундай нарса ким учун керак эди?" деб сўрайди.Китобда ўқиганингиз фикр ва таклифларнинг барчаси ўқувчига тўғри ёки мантиқий бўлиб кўринмаслиги мумкин. Бу ҳам нормал ҳол. Аммо бир давлат арбоби томонидан ислом жамоатига ёзилган бир ўз-ўзини танқид қилиш мажмуаси сифатида қадрли асар. Ахир, биз ҳамма одаммиз ва хатолардан холи эмасмиз. Китоб ўқиганда шу мазмунда ўқишимиз керак. Табиийки, ҳар қандай китобнинг гули ҳам бор, тикани ҳам. Муҳими тиканларга илинмасдан унинг гулидан баҳра олишдир. Шахсий фикрим, ҳар бир "Мен мусулмонман", деган инсон ўқишини истаган асар.Китобимиз охирида, II қисм - "Тарихий Ҳимоя" қисми "Билмас эдик, дей олмайсизлар!" жумласи билан бошланади. Бу жумлани ўқигач бироз тўхтаб, олдинги саҳифаларни кўздан кечирдим. Чизиб қўйган жойларимга яна бир қараб чиқдим. Нималардан хабардор қилинганман? Менга нима эслатилган? Кейин шундай хулосага келдим: эслатилган нарса ўзимизнинг кимлигимиз экан. Қандай қилиб? Умумийдан хусусийга ўтиладиган бўлсак, Ислом, маънода бирлик демакдир. Бирлик эса ягона бўлишдан келиб чиқади. Инсон ўз ичидаги бирлигини "бир" бўлган Аллоҳ билан тўлдира олмаса, бирликдан узоқлашади ёки бирликка мослаша олмайди. Кейин эса унутилган қадриятлар, ёдланган қоидалар, ичи бўшатилган маънолар пайдо бўлади. Ҳа, биз биладиганларимиз учун жавобгармиз ва билиш каби муҳим бўлган яна бир нуқта, бу биладиганларимизни ҳаётимизда татбиқ қилишдир. Китобни ўқиб бўлгач, албатта, амалга ошириш керак бўлган билимларингиз ва шахсиятимизга қўшишимиз лозим бўлган вазифаларни кўрган бўламиз. Келгуси китобда учрашиш дуоси билан… Абу Муслим тайёрлади (туркчадан) |