Азоблар ва қушлар сиғадиган бир жой ёки мавсум борми? |
|
|
|
6 февралда содир бўлган зилзилалардан кейин зилзила адабиёти пайдо бўлдими, билмайман. Бу қайғули воқеаларни шеъриятга кўчирган шоирлар албатта бўлган. Яшар Акгулнинг шеърларини бунинг намунаси сифатида келтириш мумкин. Бу воқеалар ва уларнинг муҳити шеъриятда акс эттирилгани муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Шокир Қуртулмушнинг “Ҳеч бир мавсумга сиғмайди қушлар” китоби ҳақида бир неча фикр билдирмоқчи бўлдим.
Шокир Қуртулмуш адабиётимизда муҳим ўрин тутадиган шахслардан бири. У 1970-йиллардан буён маданият ва адабиёт оламида фаол иштирок этиб келади. Янги замон босқичларида етти улуғ инсон билан биргаликда ишлаган, ўша даврдан буён маданий-цивилизацион нуқтаи назарга эга бўлган шахс. Шу сабабли унинг шеърларида реаллик ва халқнинг ҳаётидаги ҳақиқий воқеалар акс этади. Бу унинг шеърлари фақат бадиий қиёфа билан чекланмаслигини кўрсатади.
“Ҳеч бир мавсумга сиғмайди қушлар” китоби 6 феврал зилзиласи ортида қолган инсонлар манзараларини тасвирлайди. Бу шеърларни ўқиш қалбингизни сиқади, оғир ғамга ботиради. Ҳалок бўлган инсонлардан қолган излар, ҳеч кимга тегишли бўлмаган қабрлар, орқада қолганларнинг тасвирлаб бўлмас азоблари ва вайрона манзаралар ҳақиқий ҳаётни қайта тирилтиради. У қайғу ва аламни бутун тириклиги ва кучлиликда ҳис қилдиришга муваффақ бўлади.
Шоир ва унинг ҳамроҳлари (Нажиб Эвличе ва Мустаким Ҳаксол) зилзиладан сўнг худудга етиб бориб, ўша ерда турли ёрдам ишларини амалга оширган. Унинг ижодий жараёни зилзиладан кейинги тажрибалар ва воқеалардан шакллангани аниқ. Бу ҳолат шоирнинг шеърларини айнан воқеаларга асосланганини кўрсатади.
Китоб икки бўлимдан иборат: “Менинг овозимни эшитяпсизми” ва “Ҳеч бир мавсумга сиғмайди қушлар”. Шеърлар орқали у зилзила манзаралари, ундаги одамлар ва ўз таассуротларини баён этади.
Шеъриятни ҳаётдан ажратиш ёки унга шубҳа билан қараш мумкин эмас. Аксинча, шеърият ҳаёт воқеларини келажак авлодларга ўз ҳақиқийлигида етказишнинг кучли усули ҳисобланади. Шу сабабли зилзила шеърлари нафақат шеърийлик, балки ўз замонининг гувоҳи сифатида муҳим ўринга эга.
Бу китобни ўқиш оғир, аммо эсдан чиқармаслик керакки, ўқилмаган қайғулар янада кучайиб, кейинги авлод ҳаётида из қолдириши мумкин. Сиз бунга тайёрмисиз?
Абу Муслим туркчадан тайёрлади
|