Унутилган орзуларми ёки қайта кун юзига чиққанми? PDF Босма E-mail

Баъзи китобларнинг тугашини ҳеч қачон истамайсиз. Баъзилари эса қалбингизга шундай таъсир қиладики, охирга етиб, қаҳрамонлар орзу қилган мақсадига етишини истайсиз. Баъзи асарлар борки, қайта-қайта ўқишга арзийди, бошқалари эса сизга шундай фикр уйғотади: “Бу муносабатга лойиқ эмас эди…” Китоблар ҳаётнинг инъикосидир. Қувонч ва дард саҳифаларга тарқалган.Мен сизга айнан шундай фикр уйғотган бир китоб ҳақида сўзлаб беришни истайман. Асар “Ҳар бир қўшиқ бошида чиройли, ҳар бир шеър маъноли, ҳар бир йўл муқаддас” деган жумла билан бошланади. Лекин охиричи? Али Бекташнинг “Gün Yüzü” (Кун Юзи) номли асарини қайта-қайта ўқиш истагим бор, аммо ёзувчининг дастлабдаги ишорасини пайқаганимда, сўнгги тўққиз саҳифани мутолаа қилмасдим. Бу охирга лойиқ эмас эди, дейман, лекин эҳтимол, ҳар бир тугаш янги орзуларнинг туғилишига сабаб бўлар... Белгисизлик тугаган жойда янги ҳикоя бошланади. Ким билади?Анқара кўчаларидаги саёҳат“Gün Yüzü” асарида ёзувчи бизга Анқара кўчаларида саёҳат қилиш ҳиссини улашади. Ҳодисалар жойининг реалистик тасвирлари ҳикояга янада ҳаққонийлик бахш этади. Бизнинг ички оламимиздаги эҳтимолий ҳолатларни тиклайдиган ва ишончимизни мустаҳкамлайдиган воқеалар шундай чуқур таъсир кўрсатадики, бу воқеаларни ўқиб, уларни ўз ҳаётимиз билан боғлаймиз.Умид: Исмига мос қаҳрамонУмид исмига мос бир қаҳрамон. У ўзи ҳақида бундай ўйламаса-да (чунки у “Менинг исмим Унут бўлиши керак эди” дейди), Умид инсонларга меҳрибон, фикрли ва яхши дилли бир инсон сифатида тасвирланади. У меҳрибонлик билан ҳатто қаттиққўл қўриқчиларни ҳам юмшата олади. У ўз иш жойини “Юлдуз уйи” деб атаган ва ҳаяжонли фикрлари билан ўқувчини инсон ақли, энг аввало, инсоннинг ўзи учун ишлаши керак деган мулоҳазага солади. Унинг ҳаётга бўлган қарашлари нурли, аммо унинг қалбини титратган ёр – Юлдуз – ҳаётига келиб, юлдуз каби порлаб, тезда йўқолган.Китобнинг мазмуни ва таъсири“Гун Йўзи” ўқувчини ҳаёт ва тақдир ҳақида фикрлашга мажбур қилади. Қаҳрамоннинг ички мулоҳазалари ўқувчини ўзига қайтишга чорлайди. Масалан: “Тақдирини олтин ҳарфлар билан ёзганлар, бир жўғрофиянинг дардларидан озодми?” (126-бет). Бу каби саволлар ўқувчини атрофига чуқурроқ қарашга ундайди.
Китоб муҳаббатнинг чуқур, оғриқли, бироқ ширин табиати билан ёрқираб туради. Ёзувчининг ижодий тасвирлари ва шеърий услуби асарни жонли ва таъсирли қилиб, ўқувчида чуқур таассурот қолдиради. Ҳатто энг оддий жумлалар ҳам табассум улашади: “Умид дўкондан учта нон ва бир Ҳасан билан қайтди” (40-бет).Умид ва жамиятАсарда нафақат шахсий муҳаббат, балки жамиятдаги иқтисодий ҳолатлар, ижтимоий муаммолар ва тенгсизликларга ҳам эътибор қаратилган. Масалан: “Ўқитувчи бўла олмаган муаллимлар, ишлаб чиқара олмайдиган муҳандислар, даволашга қодир бўлмаган шифокорлар юртида иккимиз ҳам дипломимизга яқин иш топа олганимиз учун омадли озчиликданмиз” (48-бет).Бу каби сўзлар орқали ёзувчи ижтимоий тизимнинг муаммоларини ёритади ва ўқувчини ушбу муаммолар ҳақида фикрлашга ундайди.Хулоса: Янгидан туғилиш“Гун Йўзи” нафақат муҳаббатни, балки ҳаётни, унинг мураккаблиги ва чуқур маъноларини ўрганишга мажбур қилади. Асарни ўқиш ва ундаги фикрларни англаб етиш муҳимдир. Ҳатто тугаши ўқувчини ранжитган бўлса ҳам, унинг йўли очиқ ва таъсири чексиз бўлсин!

Абу Муслим туркчадан тайёрлади