Ҳунармандлар билан аралашишни ўртагатади |
Яна бир тоифа аҳли ҳунарманд, Тириклик дардида ҳунар билан банд.
Керакли кишилар булар ҳам сенга, Яқин тут, эй ботир, ишонгин менга.
Темирчи, этикчи яна дурадгор, Бўёқчи, ўқчию ёйчи, рассом бор.
Бу дунёни безар булар гул қўли, Қилар ҳайратомуз ишлар бир йўли.
Бирма-бир сўзласам гар чўзилар сўз, Ўзинг уқиб олгин барин, қора кўз. Қўшилиб қилгайсан дилларин обод, Шод айлаб барчасин, ўзинг ҳам бўл шод.
Рози айла ишинг қилса тўкиб тер, Едириб-ичиргин – об-ошин мўл бер.
Ногоҳ қилиб номинг элда нокаста, Шаънингга доғ тушиб, бўлма дилхаста.
Яна ҳам соз айтмиш теран илми бор, Улусга меҳрибон, кўнгли беғубор:
Тириклик тилама, тила эзгу ном, Эзгу номсиз ҳаёт мисли тузоқ-дом.
Ўларсан кун келиб қолар тек отинг, Отинг эзгу бўлса, татир ҳаётинг.
Кимнинг оти ёмон, тубанликка ғарқ, Тирик мурдадан у сира қилмас фарқ.
Ғанимат ҳар лаҳза, шарафла зотинг, То абад яшагай, бас, яхши отинг. |
Ислом адабиёти
- Сусамбил юрти
- Чамбил юрти
- Муножот (шарҳи)
- Мансур Ҳалложнинг «Тавасин» асарида Нур-и Муҳаммадий тушунчаси
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари