Чорвадорлар билан аралашишни ўргатади |
Яна бир тоифа аҳли чорвадор, Подаю йилқи ҳам отарлари бор.
Ишончли ҳам содда, мол-мулк, боғи йўқ, Малол етказгудай лекин чоғи йўқ.
Емиш, кийим, улов айғиру тулпор, Буларда хачиру туягача бор.
Қимиз ҳам сут, юнгу ёғ, йуғурт-қурут, Намат, кийгиз, парда берар - рўзғор бут.
Фойдали эл учун барча чорвадор, Эъзозла буларни бериб эътибор.
Қўлингдан келганча едир ҳам ичир, Тўғрилик-ҳалоллик билан кун кечир.
Не сўраса бергил, керак бўлса ол, Гувоҳман, чорвадор аҳли чин, ҳалол.
Илмда олимга гар бўлолмас тенг, Лекин феъли чексиз саҳро каби кенг.
Булар даврасида бўлма ҳеч сармаст, Қоида-тартибсиз, савия ҳам паст.
Ширин сўзла, берма дўст каби кўнгил, Жаҳолат лашкари билимсиз Чигил.
Ғоят яхши айтган низом берар зот, Улус ичра юриб, синаб билар зот:
Билимсизни ортиқ қадрдон тутма, Аксинча, ундан ҳеч яхшилик кутма. Яна ҳам соз таълим берар фан ҳассос, Илму фанни қилган ҳар ишга асос:
Ўзинг тутгин, қилгин билимсиздан ор, Ўзин тутган ҳар мард бахти барқарор.
Билимсиздин йироқ бўлгайсан мудом, Нодон сўзу хулқи бебурду беор.
Чорва аҳли шундай, сўзладим ўзим, Бирга бўлай десанг, йўл очар сўзим.
Сўзимга бирма-бир, амал қилгайсан, Ҳаёт, ҳисса олиш тарзин билгайсан. |
Ислом адабиёти
- Сусамбил юрти
- Чамбил юрти
- Муножот (шарҳи)
- Мансур Ҳалложнинг «Тавасин» асарида Нур-и Муҳаммадий тушунчаси
- Низомий Ганжавий
- Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони
- “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда
- Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи илк марта араб тилида нашр этилди
- Пушкин негр бўлганми?
- «Саботул ожизин» китобининг ёзилиш сабаби
- Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида
- Умар Ҳайём рубойилари