Инсон қадри билим билан белгиланишини айтади PDF Босма E-mail

Инсонни яратди Тангри бехато,

Ҳунар, билим уқув айлади ато.

Тафаккуру кўнгил ҳам забон чечан,

Одобу андиша, феълу атвор, шаън.


Билим боис башар юксалди бу кун,

Уқув билан осон минг мушкул-тугун.

Тангри кимга берса уқув, ақл, билик,

Талай эзгуликка ургай боз илик.

Билимни буюк бил, уқувни улуғ,

Билим, уқув билан одамзот қутлуғ.

Бу калом исботи учун бир сўз бор,

Қулоқ тут, пандимга бергил эътибор:

Зеҳнга пайваста улуғлик бўлар,

Билимли сарбаланд буюклик олар.

Зеҳнли уқар ҳам билимли билар,

Билимли, зеҳнли шодликка тўлар.

Билим маънисин бил, нелар дер билик:

Билим билса, кетар эрдан кўргилик.

Билимсиз бор банда минг дардли бўлар,

Даво қилмаса гар киши тек ўлар.

Даво қил дардингга, нодон, ҳамоно,

Билимсиз беқадр, мўътабар – доно.

Билим билан мисли лочин-бургут эр,

Тилаклари - раво, нозу неъмат ер.


Билим бўлса эрда, наф топар лазиз,

Билим билса, бўлар эл ичра азиз.

Билим билан барча иш-амал равон,

Билим билан беклар-соҳиби даврон.