Ватанпарвар жангчининг охири: Анвар Пошшо PDF Босма E-mail

Биринчи жаҳон уруши пайтида учувчи, 1931 йилда немис нашри "Völkischer Beobachter" да мухбир, 1933 йилда Эссен кутубхонасида раҳбар ва 1936 йилда мустақил ёзувчи сифатида танилган немис аслили Ричард Эурингернинг қаламига мансуб "Анвар Пошшонинг охири: Жасоратли бир туркнинг саргузашти ва кураши" номли асари, Анвар Пошшонинг ҳаётини роман шаклида ёритади. Бу асар Анвар Пошшонинг ҳаётига бағишланган бўлиб, унинг фаолиятини тарихий нуқтаи назардан эмас, балки адабий йўналишда қайта ифода этишга уринган.
Анвар Пошшо бутун умри давомида озодликка интилган ва Усмоний давлатининг фидоий қўмондони сифатида давлат ва миллатга хизмат қилган қаҳрамон сифатида тасвирланган.

Асарнинг сюжети


Асар, Иккинчи Меъёрий Дастур эълон қилинганидан сўнг, Усмонли давлатининг Биринчи жаҳон урушида мағлубиятга учраганини ва Иттифоқчи давлатлар томонидан мамлакат ҳудудлари босиб олинганини баён қилади. Шу буҳронли даврда, Иттиҳод ва тараққий жамиятининг турғунликка учраши ва Анадулига видо айтишга мажбур бўлиши фонида Анвар Пошшонинг жасорати ва саргузашти ифодаланган.
Асарда Лиман фон Сандерс ва Мустафо Кемал ўртасидаги диалог орқали Анвар Пошшо ҳақида ёзувчи томонидан шундай тасвир берилади:
"-Бир инглиз кемаси Мармарага кириш арафасида! Унга қарши кураша оласизми, Мустафо?"
-"Бу ҳақда йиллар давомида ҳар куни гапириб келаман," деб жавоб берди Мустафо Кемал. "Шунинг учун менга зарарли ва мухолиф деб қарайдилар. Менинг позициям доимо шу бўлган ва шундай бўлиб қолади: Комитетнинг қарорлари фақат Туркиянинг ўз эҳтиёжлари асосида қабул қилиниши керак. Бу қарорларни не Пантуркистон, не Панисломизм орзулари қабул қилдириши мумкин. Анвар каби бир инсоннинг азмига ҳам боғлиқ эмас. Бу одам ўзини Наполеон деб ўйладими ёки Юлий Цезар? Балки Чингизхон ё Тимур? Унинг қатъиятли ва ҳужумкор эканини тушунаман."

Асарнинг салбий жиҳатлари

Ёзувчи баъзи тарихий маълумотларда хатоларга йўл қўйган. Анвар Пошшонинг рафиқаси Нажия султоннинг исмини хато ёзган (унга "Надийе" деб мурожаат қилган). Аммо, Нажия султонга нисбатан Анвар Пошшонинг муҳаббати ва садоқатини асарда самимий баён этади.

Анвар Пошшонинг ҳалокати

Асарда Анвар Пошшонинг Басмачи ҳаракати чоғида шоҳид бўлган мардонавор жанглари ва унинг ўлими шундай тасвирланади:

"Анвар тўсатдан бақирди: "Турон учун! Аллоҳ, Аллоҳ!"  
- "Қўшиқ айтишмоқда," деди генерал Дуноф. "Ҳаммасини йиқитинг! Ҳеч ким қочиб кетмасин!"  
- "Турон афсона эмас!" дея оҳангдаги овозлар давом этарди.  
Дуноф ўнлаб жасадлар орасида Анварни кўрди.  
Унинг ёнига кичик бир Қуръон бор эди. Қоғозлар орасида бир гул барглари ерга тушди ва қонга буланди. Қуръонда шундай оят бор эди:  
"Ким дунё ҳаётини охират билан алмаштиришни истаса, Аллоҳ йўлида жанг қилсин. Аллоҳ йўлида жанг қилган киши ўлдирилса ҳам, ғолиб бўлса ҳам, улуғ мукофотга эришади" (Нисо: 74).  
"Анварнинг охири шуми?" дея шивирлади Дуноф. Ерда ётган туркдан уяларди."

Хулоса


Анвар Пошшо, Мустафо Кемалнинг таъбири билан айтганда, ҳақиқий маънода халқ учун ёнғар каби нур олиб келган. У ўз халқининг озодлиги ва давлат манфаати йўлида фидойилик қилган қаҳрамон сифатида тарихда ёд этилади. Шуни унутмаслик керакки, тарих қаҳрамонларни ҳеч қачон ҳиёнаткор сифатида ёдга олмайди, аксинча, уларни мадҳ этиб эслайди!

Абу Муслим туркчадан тайёрлади