018. ЎН САККИЗИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Одам боласининг кийимларини булғаб, билжиратиб киймай, йиртилмаган, тоза, сипойи ҳам озода кийингани – дуруст иш. Лекин ўз давлатидан ортиқ кийинмак ё кийими ортиқ бўлмаса-да, ўз кўнглида жуда ишмаланиб юрмоқ (Ишмаланиб юрмоқ – ҳовлиқиб, мақтаниб юрмоқ) – олифта кербазнинг(Кербоз – олифталиги билан керилиб юрадиган киши) иши.
Кербаз олифтанинг икки турли қилиғи бўлади: бири – бет-бичими, мурти, тана мучалари, юриши, қош-қовоғига қўлдан зеб бериб, билагини яланғочлаб, қўлини сермаб овора бўлади. Бошқаси – отини, кийимини “тўйга борарим” деб, шуларнинг орқасидан сипойи кўринмоқ, таниқли йигит атанмоқ, ўзидан олдингиларга яқин бўлиб, ўзи қаториларнинг ичини куйдириб, ўзидан кейингиларга: “Аттанг, дунё-ей, шуларнинг отидай от миниб, кийимидай кийим кийганнинг ҳам армони бормикин?”- дегизишни ўйлайди.
Бунинг бари – масхарабозлик, аҳмоқлик.
Будай ўйни одам бир ўйламасин, агарда бир ўйласа, қайта одам бўлмоғи – қийин юмуш.
Кербаз дегани “Бу ўшандай кербаз, кербазга одамгарчиликдан бермас” нақлидаги кимсанинг ўзи. Аслида одам боласи одам боласидан ақл, илм, ор, миназ деган нарсалар билан ўзмоғи керак.
Улардан бошқа нарса билан ўздим демоқнинг бариям ғирт аҳмоқлик.

1893