012. ЎН ИККИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Кимда ким яхшидир, ёмондир ибодат қилиб юрган бўлса, уни ўша ибодатдан қайтаришга оғзимиз бормайди, ҳайтовур яхшиликка қилинган ниятнинг ёмонлиги йўқ-ку, деймиз. Лекин шундай одамлар тўлиқ ибодатга илми етмаса ҳам, уринса экан. Бунинг икки шарти борлигини билса экан. Аввали – иймон-эътиқодни маҳкамламоқ керак, иккинчи – ўрганиб олгунимча шу ҳам бўлаверади демай, тинмай ўрганаверса экан. Кимда ким ўрганиб бўлмасдан ўрганишни тўхтатса, уни Худо урди, ибодати ибодат бўлмайди.
Ва лекин, кимда ким иймоннинг неча нарса билан камолот топишини билмай, қаердан бузилишини билмай, бошига салла ўраб, биродар отини кўтариб, рўзачи, намозчи бўлиб юрганлар қизга қалин бермай туриб, оқлик даъво қилган одамга ўхшайди.
Иймон қўриқчи-ю парваришсиз турмай-ди, ихлос билан ўзини ўзи назорат қилиб, чин диний ҳақиқатга интилиб жони ачиб турмаса, бундай лоқайд банданинг иймони бор деб бўладими?

1892