011. ЎН БИРИНЧИ СЎЗ PDF Босма E-mail

Бу эл ўзи ниманинг ҳисобига тирикчилик қилади? Икки нарсанинг. Аввали – ўғирлик; ўғирлик билан мол топаман деб юради. Моли бори бойлик орттириб, янада бойийман деб юради. Амалдор: «Олиб бераман»,- деб даъ- вогарни, «Қутқариб қоламан»,- деб ўғрини талайди. Қораният одамлар ўғирликни айтиб бериб, мол оламан деб, ўғрига отимни сотиб фойдаланаман деб, у нима сотсаям арзонга тушириб оламан деб юради. Иккинчи – бу- зуқилар бировнинг хаёлида йўқ ёмонликни ўйига солиб юради: бундай қилсанг, бек бўла- сан, бундай қилсанг, гап бўласан, бундай қил- санг, кек оласан, зўр аталасан, деб. Ким йўл- дан озса, мен ўшанга керак бўламан деб, к... тини қиздириб, ўзини ем қилайин деб юради.
Давлатмандларни йўлдан оздиришга ҳалак бўлиб юради.
Амалдорлар: «Балли-балли, бунча ақллисан, мен сени бундай қилиб суяйман,- деб, еб, Сени ундай қилиб суяйман»,- деб бор-йўғини еб юришни билади. Қора халқ менинг шунча уйим, шунча овул-аймоғим сўйилингни сўғайин (Сўйилингни сўғайин – тарафингни олиб уришайин), довулингни қоқайин деб, ким кўпроқ берса, шунга партиядош бўламан деб, Худодан қайтиб, ўлар-қоларига қарамай, бо- шини, хотин, бола-чақасини сотиб юради.
Шу бир ўғри, бузуқи қаллоб йўқолса, юртга ақл битиб, тирикчилик ҳам қиларди. Бой борини боқиб, камбағал йўғини излаб, эл шакл ланиб, олдига мақсад, тилак қўйиб, уларга интилган бўларди.
Ҳозир юртнинг бари шу икки бузуқ иш билан овора. Онтнинг, шартнинг, одилликнинг, уятнинг тўхтовсиз йўқ бўлганими – бу? Ўғрини тийиш мумкин, бироқ шу бузуқи ва ғаламисларнинг тилига эргашадиган, йўлидан юрадиган бойларни ким тияди?

1892