05. БЕШИНЧИ СЎЗ |
Кўкрак тўла қайғу кишининг ўзига ўзи эгалик қилишига қўймай, танасини сирқиратиб, бўғинини қуритиб, ё кўздан ёш бўлиб оқади, ё тилдан сўз бўлиб оқади. Қозоқлар: “Э, Худо, мени ёш боладай қайғусиз қилгин!”- деб тилак тилаганини ўзим кўрдим. Буниси гўё уларнинг ёш боладан кўра эсли киши бўлиб, билмайдиган нарсаси йўқ, қайғуга ботган киши сингани. Қайғуси нима экан десанг, мақолларидан биларсан: аввали – «Тушгача умринг қолган бўлса, бир кунлик мол йиғ”, «Ўзингда йўқ бўлса, отанг ҳам ёт», «Мол – одамнинг бовур эти», «Моллининг юзи ёруғ, молсизнинг бети чориқ», «Эр озиғи билан бўри озиғи – йўлда», «Эрнинг моли элда, эринганнинг моли қўлда», «Берган – парда бузар», «Олағон қўлим – берағон», «Мол топган эрнинг ёзиғи йўқ», «Бойдан умидсиз – Худойдан умидсиз», «Қорнинг очса, кўринган уйга чоп», «Қирғоғи йўқ кўлдан без, хайири йўқ элдан без», деганга ўхшаш сўзлари ҳисобсиз кўп, тўлиб ётибди. 1891 |