Вазирлар тўғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 12:46

Вазир сўзи «визр» (гуноҳ) сўзидан келиб чиққандир. Бу ҳол унинг табиатига жуда мос ва лойиқдир. Вазирликни ғоятда ўрнига қуйиб бажарган Сулаймон пайғам-барнинг вазири Осаф бўлиб, у ўз узугига: «Инсофли одамни худо раҳмат қилсин!» деб ёзиб қўйган экан, Ўша Осаф дунёдан кетар чоғида инсофни ҳам ўзи билан бирга олиб кетди ва инсоф гавҳарини ноинсофлар орасида қолдирмади. Киши ўзини ҳар қаёнга елдек ургани билан, Осафни бу дунёда қайдан топади?! Агар, дунё аҳлидан бирор зотни Осафсифат дейиладиган бўл-са, ишонмангким, Сулаймон тахти аллақачон барбод бўлиб, Осаф ҳам аллақачон ўлиб кетган.
Бу золимлар мамлакатни барбод қплувчи, халқнинг йиғган-терганини йўқотгувчилардир. Энг яхшиси, бирор кимса булар ҳақида қалам тебратмагай ва бу қаламдек юзи қоралар номини қалам тилига келтирмағай. Дори ўрнига заҳар бериб, беморларни ўлдирувчи табиблар буларга жуда ухшаш ва яқиндир. Бу икки тоифадан ҳар бири илондир, шоҳ бундайларни ер билан яксон қилиши зарур.
Буларнииг ҳаммаси чиён; халойиққа етказади кўп зиён. Улар қаламннинг учи — чиён найзаси; аҳоли жо-нига у найзадан ўлим даҳшати. Бу найза мазлумларга қанчайин санчилса, у золим вазирларнинг боши ҳам ажал тоши бнлаи шунча янчилади, деб умид қиламиз.
Рубоий:
Булар ичра гарчи баланд-пасти бор,
Барибир, халойиққа жабри бор.
Шоҳ ундайлрни бутунлай йўқ қилпб юборса яхши,
Пайғамбар дебдурки, «золимларни ўлдиринг!»