Золим, жоҳил, фосиқ подшоҳлар тўғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 12:45

Адолатли подшоҳ ёрқин кўзгу бўлса, бу унинг тескарисидир; униси ёруғ тонг булса, буниси—қоронғи кечадир. Зулм қилиш унинг кўнглига ёқимли; ахлоқсизлик эса табиатига севимли. Мамлакат нотинчлиги унинг юрагига ором бағишлайди; халқнинг бесару сомонлиги эса хотнржамлик келтиради. Обод жойлар унинг зулмидан вайрон, кабутар уялари бойқушларга ошиён.
Золим подшонинг базмида май — бода сели туғён қилиб, бу селдап мамлакат ободлиги вайрон бўлади. Май қўювчи уйига ётқизилган ғишт масжиднинг тўкилган равоқидан, май хуми оғзиға ётқизиб сувалган ғишт эса емирилган меҳробнинг тоқидан. Ноҳақ қон тўкишлик унга ҳунар, кимки жони бор, ундан қўрқар. Агар шароб ичишни бошлар, мусулмонлар куча-кўйда юришни тарк этар. Агар хулқи бузуқ ва ёмон феъл бўлса, халқнинг ўғил-қизига увол. Агар жаҳли тез ва қайсар бўлса, мушфиқ Навоийнинг ҳолига вой.
Бундай ёмон подшоҳларнинг номаъқулчилиги ўзига хуш ёқади; халқнинг маъқул иши унга номаъқул. Бировнинг кўп хизмати озғина камчилиги бўлса, йўқдир қиммати. Ҳақ ва рост гап оз хато билан унинг назарида ёлғонга чиқади. Узининг хато фикри унг келмаса, дахлсиз одамлар жавобгар бўлғуси; хато фикрга қаршилик кўрсатганлар туҳмат балосига қолгуси. Носавоб хаёли юзага чиқмаса, алоқаси йўқларни жазолайди, хабари йўқ-ларни азоблайди. Ҳаёт сувини оғу деса, тан олмаган гуноҳкор; қуёш нурини қоронғу деса, таҳсин айтмаган қора рўзигор. Ўз фойдасига қатранинг қадри дарёчалик ва зарранинг қиймати қуёшчалик; халқнинг бир дунё моли бир қора пулчалик қадрсиз; фидо қилган азиз жони эса, аҳамиятсиз. Золим шоҳ қора қузғунни оқ туйғун— деса, ғозни яхши олади демаган айбдордир; ёруғ кунни қора тун деса, осмон тула юлдуз демаган одамнинг ҳолига вой.
Чин гапни айтувчиларнинг жони хатарда; хайрли ишга далолат қилувчилар ўлим хавфида. Ҳақиқат унинг қаршисида беҳуда, ақлли одамлар упинг паздида нодон.
Жоҳил подшоҳнинг кўнглида халққа нисбатан адова-ти муҳфий хазинасидан кўра кўпроқ. Ўлдирмоқ учун жон бермоқ унинг шиори, элнинг молу жонига қасд қил-моқ унинг шикоридир.
Бу ёмон подшоҳнинг вазири ҳам Фиръавннинг Хомон деганвазирига ўхшаш ёмондир.
Байт:
Бундай шоҳлар заҳарли илонга — вазирига мададкор буладилар,
Халқ учуп вабо бир сари, булар бир саридир.
Ҳақ бундай балоларни номавжудлик чоҳидан мавжудлик тахтига чиқазмасин ва йўқлик зиндонидан борлиқ шаҳрига йўлатмасин!