Номуносиб нойиблар (ўринбосарлар) тўғрисида PDF Босма E-mail
19.06.2024 12:44

Ёлғончи, худбин нойибнинг мусулмонман, пайғамбар умматиман, дегани, Жаброил — фариштанинг худодан келтирған хабарларини гапиряпман, дегани — барчаси ёлғон.
Шунингдек, шоҳ хусусияти ҳақидаги гаплари ҳам қип-қизил ёлғон. Унинг ёлғон ҳукм тарқатувига боис тамаъ шумлигидир; нотўғри фармон чиқарувига сабаб, дунёга хирс қўйишидир. Бир нарса оладиган бўлса, чин ўрнида ёлғон гапиради; мусулмонларга зарар етказиш унинг дини ҳисобланади. Ёлғон турганда унинг чин сўзлаши амримаҳол; пора олишда эса, тилида бор гапни айтади-ю, дилида бошқа хаёл. Сўзи билан иши бир бўлмаган бундай нойибнинг шоҳ эшигидан йўқолгани авло.