Беклар ҳақида PDF Босма E-mail
19.06.2024 12:42

Мундоқ шоҳга бек набий хизматидаги тўрт (чаҳор) ёрнинг биридек.
Бек камбағал бечораларнинг паноҳи ва подшоҳ дав-латининг — хайриҳоҳи. Бек шоҳга бу дунё ҳақида чин суз дегувчи ва охират ғамин егувчи, ундан ёмонларнинг кўнгли вайрон, яхшиларнинг мушкули осон. Унинг кўнглида халқ молига тама йуқ: дунё йиғишнинг ҳаёли йуқ. Муроди — аҳолининг тинч-омонлиги; мақсади — жамиятнинг равнақи... У мусулмонларни рози қилувчи киши, мусулмонлар эса уни дуо қилади. Унинг зоти тузук, шоҳ эшигида ҳам қилмиши яхшилик.
Шоҳ эшиги бундай беклардан холи бўлмасин, давлат осмонида бундайларнинг умри қуёши завол кўрмасин.